КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР


Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот - кутубхона маркази илмий-услубият бўлими

 

 

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ

ЛУҒАТЛАР

 

 

 

УСЛУБИЙ ТАВСИЯНОМА

 

                                                                                    

 

 

 

Жиззах – 2019 йил

 

 

Абономент

 

Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими. Китобхонларга адабиётлар белгиланган муддатга уйга берилади. Абонемент бўлимининг асосий вазифаси китобхонларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатиш ва ўқишга раҳбарлик қилиш. Абаноментда кутубхонага аъзо бўлиш, китобларни қабул қилиш жавонлар ёнида маслаҳатлар бериш, китоб бериш ишлари расмийлаштирилади.

Маълум бир муддатга ва маълум бир шарт асосида босма асарларни ва бошқа ҳужжатларни кутубхонадан ташқарига беришни кўзда тутувчи якка тартибда ҳамда жамоа бўлиб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш демакдир.

Абономент-карточкаси

 

Абономент номлари (рақамли) ва у ҳақда маълумотлар қайд этилган расмий қабул қилинган варақа шакли. Абономент карточкасида адабиётнинг кутубхонадан олинган ва у ерда қайтариб берилгани ҳақидаги маълумотлари қайд этилиши мумкин. У кутубхоналараро абономентда кенг қўлланилади.

 

Абонент гуруҳи

 

Ёши, маълумоти, касби ва бошқа белгиларига кўра фарқланадиган  фойдаланувчилар гуруҳларига мослаштирилган ҳолда хизмат кўрсатиладиган абономент.

 

Автоматлаштирилган ахборот излаш тизими (ААИТ)

 

Электрон ҳисоблаш техникаси асосида амалга оширилган ахборот излаш тизими тушунилади.

 

Автоматлаштирилган кутубхона тизими (АКТ)

 

Алоҳида кутубхона ёки фойдаланувчилар тизимидаги кутубхона жараёнларини автоматлаштиришни таъминловчи ташкилий, ахборотли, техник ва алгоритмик дастурлаштирилган восита мажмуасидир.Технологик жараёнлари қисман ёки тўлиқ автоматлаштирилган кутубхона тизими.

 

Адабиёт

 

Ижтимой аҳамиятга эга бўлган ёзма асар.

 

Адабий ўйин

 

Ёзувчи ижоди ёки бадиий асар ҳақидаги маълумотини маълум қоида асосидаги ўйин тарзида бериши тушунилади. Масалан: баҳс-кўриклар, мунозара, муҳокама, адабий анжуманлар адабий ўйинга киради.

 

Адабий-бадиий нашр

 

Бадиий адабиёт асарларидан ташкил топган нашр.

 

Адабий кеча

 

Адабий мавзудаги маъруза ва бадиий қисмдан ташкил топган оммавий тадбир.

 

Адабиётни тушуниш

 

Ўқиш жараёнида амалга оширилган ва бадиий адабиётларнинг мазмуни ва шаклини акс эттиришда қаратилган фойдаланувчининг руҳий фаолияти.

 

 

 

Адабиётлар танлови

 

Кутубхона фондидаги адабиётларни олиш ва сақлашнинг мақсадга мувофиқлигини мажмуалаштириш жараёнидаги аниқлаш йўсини. Танлаш мезонлари: адабиётларнинг илмий, тарихий, бадиий қиймати, фондининг асосий соҳасига кўра тўғри келиш-келмаслиги, фойдаланувчилар талаби ва кутубхонанинг вазифалари тушунилади.

 

Адабий тўплам

 

1.Таркибига кўра кенг китоблар эҳтиёжларига мос бўлган китобларнинг системалаштирилган мажмуаси яъни (эҳтиёжларни ўрганиш мақсадида амалга оширилади)

2. Адабий-бадиий асарлардан иборат бўлган алоҳида босма нашр.

 

Адабий баҳс

 

Фойдаланувчилар адабиётининг турли соҳаларига тегишли бўлган саволларига жавоб берадиган адабий ўйин тури ҳисобланилади.

 

Адабиётлар кўргазмаси

 

Адабиётлар кўргазмали тарғиб этишнинг асосий шакли-маҳсус сараланган ва системалаштирилган фойдаланувчига таништириш ва шарҳлаш учун тавсия этиладиган босма асарлар тушунилади.

-         адабиётга буюртма бериш

-         босишга тайёрланаётган нашрларга талабномани расмийлаштирилган йўл билан фондни кундалик комплектлаштиришни ташкил этиш усули. Адабиётга бериладиган буюртма нашрлар чиқаришнинг аннотация берилган мавзу режаси ва китоб савдо блютени асосида тузилади. Китоб савдо тармоғи орқали марказлашган ҳолда амалга оширилади.

-         адабиётларни тарғиб қилиш

Босма асар ҳақидаги маълумотларни фойдаланувчиларнинг маданий даражасини ошириш, ўқишга раҳбарлик қилиш, онги ва ҳатти-ҳаракатига таъсир ўтказиш мақсадида кенг ёйиш. Кутубхонада адабиётни тарғиб қилиш, фойдаланувчилар билан якка ва оммавий тарзда ишлашнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бу доимий таъсир ўтказиш мақсадга қаратилганлик, кўргазмалилик қизиқтириш каби дитактик тамойилларга асосланади ва ўзаро фарқланган, ажратилган тарзда тарғиб қилинади. Муайян фойдаланувчилар гуруҳи учун долзарб мавзуларнинг ажралиши, турли билим соҳаларида оид адабиётлар билан алоқанинг кўрсатилиши кабилар тарғиботнинг бир бутун тарзда олиб борилиши учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Адабиётларни оғзаки тарғиб қилишдан иборат бўлган кутубхона оммавий ишидир.

Жонли сўз ёрдамида адабиётни тарғиб қилишдан иборат бўлган кутубхона оммавий ишидир.

Асосий шакллари асарнинг тасвири ва мазмуни ҳақида ахборот (адабиётлар обзори) фойдаланувчилар матн билан таништириш 9 овоз чиқариб ўқиш китоб муҳокамасининг турли шакллари: фойдаланувчилар , анжумани, мавзу кечалари, оғзаки журналлари, баҳслар.

Адабиётларнинг кўргазмали тарғиботи

Фойдаланувчига кўргазмали таъсир ўтказиш мақсадида турли кўргазма воситаларини қўллаш орқали адабиётни тарғибот қилишнинг оммавий иши. Кўргазмали тарғиботда икки йўналиш мавзуда бўлиб, улар босма асарлари бевосита кўрсатиш (турли кўргазмалар, тасвирий санъат воситалари орқали китобларга тавсия этиш.) муқоваларни,матн парчаларини ва бошқаларни ёрқин акс эттириш ҳамда кутубхона плакатлари.

Адабиётларни нашр орқали тарғибот қилиш,вақтли матбуот ва бошқа босма ахборот воситалари ёрдамида адабиётни тарғиб қилиш бўйича кутубхонада олиб бориладиган оммавий ишлар.

Адабиётларнинг эскириши

Вақт ўтиши билан ахборот олиш мақсадида адабиётдан фойдаланишнинг камайиб бориши жараёни, асарлари ижтимоий-иқтисодий қарашлари кўра фойдаланиб бўлмайдиган даражага келиши, маънавий жиҳатидан эскириши.

 Адресли библиографик маълумотнома-керак бўлган адабиётнинг муайян фондда бор-йўқлиги ва сақланаётган ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлган библиографик маълумотнома.

Адресли библиографик излаш

Библиографик маълумот манбаи бўйича муайян фондда бор – йўқлиги ва сақланаётган ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлган библиографик маълумотнома.

Адресли библиографик излаш.

Библиографик маълумот манбаи фондда ( архив, илмий-техника ахбороти) кутубхонаси ва бошқа сақланаётган адабиётнинг бор-йўқлиги ва аниқ шифри ҳақидаги маълумотини излаш.

 

Алифбо-нима?

 

1. Ҳарфларнинг қатъий бир тартибда жойлаштирилган йиғиндиси.

2. Савод ва ўқишга ўргатадиган биринчи китоби.

 

Алмашув фонди

 

Кутубхона фондининг бир қисми бўлиб, у икки мақсадида ташкил этилди.

1.                    Фойдаланишда бўлган фонддаги талаб катталиги туфайли ишдан чиққан ёки йўқолган нашрларнинг ўрнини қоплаш учун.

2.                    Бошқа кутубхоналар билан китоб алмашишни таъминлаш адабиётни қайта тақсимлашда ортиқча китоб нусҳаларни ажратишни таъминлаш учун.

Алмаштириш фонди

 

Бошқа кутубхоналар билан маҳсус келишиб олинган шартлар асосида ўзаро ҳужжатларни алмаштириш учун мўлжалланган кутубхона фондининг бир қисми.

 

Алфавитли каталог

 

Библиографик қайдлардаги алоҳида муаллифларнинг ёки китоблар, ҳужжатларнинг сарлавҳаси алфавит тартибда жойлаштирилган кутубхона каталоги.

 

Алфавит каталогнинг асосий карточкаси

 

Асосий библиографик қайдни ўз ичига олган каталог карточкаси.

 

Алфавитли библиографик қўлланма

 

Библиографик қайдлари муаллифлар исми, насаби, муаллифлар жамоаси номи ёки ҳужжат номлари алфавит тартибда жойлаштирилган библиографик қўлланма.

 

 

 

Алфавитли предмент кўрсатгичи (АРК) нинг системали назорат картотекаси

 

Системали назорат картотекаси (СНК) предмент рубрикалари, уларнинг таснифлаш индекслари буйича системали тартибда тузилган ёрдамчи карточка.

Амалий йўриқнома

 

Бирон-бир касбни ёки ишининг усуллари ва тажрибаларини мустақил ўзлаштириш учун мўлжалланган, мутаҳасисларнинг малакаси оширишга хизмат қилувчи нашр. Амалий қўлланмадан тўлиқлиги, тафсилотлари билан тўлдирилганлиги, баённинг йўл-йўриқ руҳида берилиши билан фарқланади. Бу маънода “амалий қўлланма” атамасини қўллаб бўлмайди.

 

Аниқловчи библиографик маълумот

 

        Китобнинг талабида йўқ бўлган ёки нотўғри берилган ахборот кўрсатгичлариниг библиографик тасвирлари унсирларини белгиловчи ва ойдинлаштирувчи, изоҳловчи библиографик маълумот.

 

Аниқ каталог

Ҳужжатларни мазмунини ифодаловчи каталог. Аниқ каталогларга алфавит, системали, предментли ва бошқа каталоглар киради.

 

Аннотация

          Кимга мўжалланганлиги, мазмуни, шакли ва бошқа ҳусусиятлари нуқтаи назаридан ҳужжатнинг, унинг бирор қисмнинг ёки ҳужжатлар мажмуасининг қисқача тавсифи.

 

Аннотациялаш

Аннотация тузиш жараёни

 

Аннотацияли каталог карточкаси

Аннотация билан тўлдирилган каталог карточкаси.

 

Аннотацияли католог карточкасининг намунаси.

 

Нашр ичида каталоглаштириш усули-сарварқнинг ички қисмида ёки нашрнинг сўнги саҳифаси библиографик тавсиянинг (таснифлаш индекси, аннотацияси ва бошқа унсурлари билан бирга) босилиши.

 

Аннотацияли библиографик қўлланма

 

Библиографик қайдларнинг барчаси ёки кўпчилиги аннотацияли қўлланма.

 

Аннотацияли библиографик маълумот

 

         Аннотацияли эга бўлган библиографик маълумот .

 

Аноним нашр

Муаллифи кўрсатилмаган нашр.

 

Архив нусха.

 Миллий кутубхоналар ва давлат китоб фонди омборларида сақланадиган мамлакатнинг ўзида чоп этилган асарлар нусхаси.

Архив нусхаси доимий сақланиши, фонддан чиқарилмаслиги ва кутубхонадан ташқарига берилмаслиги лозим.

 

Асар.

Тил, белги, рамз ёки ўзга воситалар ёрдамида фикрини ифодаловчи ёки образларни гавдалантирувчи тугал кўринишига эга бўлган бадиий ёки адабиёт        ижод натижаси.

 

Асарлар тўплами

 

Муаллифнинг барча асарларини ёки бутун ижоди ҳақида тасаввур бера оладиган бир қисм асарлари ўз ичига бир ёки кўп жилдлик нашр.

 

Асосий библиографик ёзув

 

Ҳужжат ҳақида тўлиқ маълумот бера оладиган каталоглаштириш ёзуви бўлиб, у ҳужжатни инденфикациялаш ва қидиришни таъминлайди.

 

Асосий матн.

 

Асарларнинг асосий мазмуни баён этилган нашр матни.У кириш сўзи, ўнли сўзлар матнлардан фарқ қилади.

 

 

 

Асосий сарварақ (титул варақ)

 

Библиографик тасвир тузишда асосий манба бўлган нашрга ёки унинг қисмлари масалан: жилдга оид энг асосий маълумотларни ўзига олган титул варағининг юзига қисми, икки қаватли титул варағининг 3-саҳифаси.

Асосий фонд.

 

Кутубхона соҳаси бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ комплектини ўзида мужассамлаштириш кутубхона фондининг бир қисми. У адабиётларнинг доимий сақланишларига ва турли давлатга оид ҳужжатларга бўлган китобхон талабини қондиришга қаратилган.

 

Асосий сарловҳа.

 

Нашрнинг асосий мазмунини акс эттирувчи сарлавҳаси титул варағининг бошида жойлаштирилган ёки полиграфик усулда (шрифт ёки ранг орқали) ажратиб берилди.

 

Асосий индекс

 

Тўлиқ индекс тартибига кирувчи таснифлаш индексларидан биринчи бўлиб, мазкур ҳужжатнинг асосий мазмуни акс эттириладиган системали каталогнинг бўлимига ишора қилади.

 

Аудиовузиал материаллар.

 

Техника воситалари ёрдамида маълум қилинадиган овозли, тасвирий ёки тасвирий овозли хабарга эга бўлган ҳужжатлар. Булар қаторига кинофотоҳужжатлар (кинофильмлар, диафильмлар, диапозитлар, магнитли  фонограммалар, граммплстинкалар), магнитафонлар, видео ёзувлар, магнитофилъмлар, голограммалар ва бошқалар киради. Шунингдек, аудиовизуал материалларга юқорида қайд этилган ҳужжатларнинг ўзаро ва нашр асарлари билан қўшилган турли тузилмалари ҳам киради.

Аудиовузиал ҳужжат.

 

Тасвирий ва овозли хабарга эга бўлган ҳужжат.

Аудиовузиал материаллар фонди.

 

Маҳсус техник воситалари ёрдамида тиклаш мумкин бўлган товушли ва тасврий ахборотни ўз ичига олган материаллардан ташкил топган кутубхона фондининг бир қисми.

 

Ахборотнома (бюллетен).

    Китобхоналарга расмий, меъморий ва бошқа ҳужжатлар мазмуни ҳақида маълумот берувчи вақтли ёки давомийлиги нашр. У нашр этувчи муассаса тасарруфида бўлиб, унда соҳа мутахассисларга мўлжалланган умумлашма ва изоҳли мақоллар ҳам чоп этилиши мумкин. Масалан, Давлат тест маркази ахборотномаси.

 

Ахборотни танлаб тарқатиш.

     Доимий талабларга мос равишда кундалик келиб тушаётган ҳужжатлар ҳақида доимий тарзда ахборотни таминлаш. Бунда фойдаланувчилар талаби билан ҳужжатларни, уларнинг кўчирма нусхаларини ва фактографик ахборотини бериш шартдир.

 

Ахборот куни

    Маълум вақт ичида (одатда ҳафта ёки бир ой ичида) кутубхонага келган янги адабиётлар ҳақида ахборотлар ҳақида ахборот беришини назарда тутувчи тадбирлар мажмуи, бунда китоб кўргазмалари уюштирилади, ахборот хизмати ходимлари таклиф этилади.

 

Ахборот таъминоти

     Ахборот массивлари мажмуи, библиографик ахборотлар таснифини ва кодлаштириш, библиографик форматлар базаси. Ахборот ва тил таъминоти бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Бу иккаласини ахборот таъминоти сифатида бирлаштириш мумкин.

 

Ахборот талабгори

     Маълум ахборотни олувчи ва ундан ўз ичига фойдаланувчи шахс, жамоа ёки ташкилот.

Аҳолига кутубхона хизматини кўрсатиш статистикаси.

      

           Китобхонлар жамоасининг миқдорий ўзгариши жараёнларини, уларнинг динамикасини, аҳоли сонига бўлган нисбани, ижтимоий фондлардан фойдаланиш даражасини ўрганувчи кутубхона статистикасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар: китобхоналар сони, кутубхонага келиш миқдори, китоб бериш миқдори.

 

Автобиблиография

Шахсий библиография, авторнинг ўз асарлари бўйича ўзи тузган библиография.

 

Адабиётларни кутубхона фондидан чиқариш.

 

      Мазмуни жиҳатдан эскирган тузган йўқолган ёки китобхонлар фойдаланмайдиган босма асарларнинг кутубхона фонди ҳисобидан ўчирилиши бундай адабиётларнинг кутубхона фондидан чиқарилиши далолатнома билан расмийлаштирилади ва бу хақида кутубхона фондини жамлама ҳисобга олиш китобида ва инвентар китобларида тегишли белги қўйилади.

 

Адабиётларни кутубхона фондидан чиқариш далолатномаси.

 

Китоб, журнал ва бошқа жанрларни бирор сабаб билан кутубхона фондидан чиқарилганлиги тўғрисида маълум тартибда тузуладиган расмий хужжат.

 

Адабий кечалар

Бирор ёзувчи, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган ёки бирор мухим масалага оид асарларни тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган кечалар. Бундай кечалар кўпинча кутубхонлар томонидан у ёки бу ёзувчининг, шоирнинг таваллуд санасига, ёҳуд долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилади.

 

Ахборот хизмати

Ахборот органлари ва хизматлари томонидан ахборот хизмат кўрсатиш орқали фойдаланувчиларни ихтиёжига биноан зарур ахборотлар билан таъминлаш.

Библограмма

     Анъанавий муҳитда ҳам электрон муҳитда ҳам бўлиши мумкин бўлган библиографик ахборот бирлиги (фактограмма, идеограмма  ва бошқа тушунчалар  каби) 

 

Библиографик ахборот

       Ҳужжатларни идентификацияси ва фойдаланиш учун зарур бўлган ахборот

 

 

 

Библиографик ахборот билан таьминлаш

     Абонентни узоқ муддатли талабига биноан мунтазам равишда библиографик ахборот билан таьминлаш

 

Библиографик гуруҳлаштириш

       Библиографик  ёзувларни хужжатлар белгилари  ўхшашлиги ва(ёки) фарқига кўра тартиблаштириш

 

Библиографик ёзув (БЁ)

      Ҳужжатли шаклда қайд этилган библиографик хабар; Ҳужжат ҳақидаги уни индентификациялаш, вазифалари, шакли, таркиби ва мазмунини    библиографик қидирув ва билдириш мақсадида очиб беришга, зарур бўлган ҳолларда ҳужжатни нтерпретациялаш, мослаштириш

 

Библиографик идентификация

      Манбаларнинг библиографик ахборотлар массивида муайян сўровга мос муваффақиятли қидирувни таъминлайдиган қайд этилган матнни (хужжатни) аниқлаш

Библиографик ишлов бериш

       Ҳужжатни идентификациялаш ва уни библиографик қўлланмаларда (каталогларда, рўйхатларда, кўрсаткичларда, маълумотлар базаси ва банкларида ва бошқаларда) тасвирлашни таъминловчи анъанавий ёки электрон-библиографик технологик жараёнлар мажмуси

 

Библиографик йўналтириш

        Цитата келтирилаётган, кўриб чиқилаётган ёки тилга олинаётган ҳужжатни идентификацияси ва қидируви учун зарур бўлган библиографик маълумотлар мажмуи

 

 

Библиографик картотека

        Карточка шаклида ифодаланган ва маълум бир ҳужжатлар фонди билан қатъий боғланмаган библиографик қўлланма

 

Библиографик каталог

    Кутубхоналар, китоб савдоси муассасалари ҳужжатлар фонди таркиби (ёки) мазумнини очиб берувчи библиографик қўлланма

 

 

Библиографик классификация

    Ўзига хос ҳарактерли томони-кутубхона профилига боғлиқ ҳолда муқобил тамойилларни кетма- кет қўллашдан иборат бўлган классификацияларнинг  комбинацион тизими.

 

Библиографик кўрсаткич

     Мураккаб тузили шва илмий – маълумот аппаратига эга бўлган катта ҳажмдаги библиографик қўлланма

Библиографик марказ

   Библиграфик ахбортларни ишлаб чиқиш,йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш вазифаларини бажарувчи ахборот маркази

 

Библиографик маълумотлар (анъанавий ва электирон библиография)

       Уни сақлаш, қайта ишлаш ва узатишни таъминлашга имкон берувчи формаллаштирилган (стандартлаштирилган) кўринишда тасвирланган библиографик ахборот

Библиографик маълумотлар базаси (БМБ)

     Ҳужжатлар ҳужжат оқимлари ва массивларини кўп ёқлама ифодалайдиган, идентификациялайдиган библиографик бирликлар (библиограмма) дан,қайд этилган матнлар (ҳужжатлар) тўғрисдаги электрон шаклдаги ёзувлардан ташкил топган маълумотлар базаси, электрон библиографик ресурс.

 

Библиографик маълумотнома

 

    Ҳужжатларнинг мавжудлиги ва (ёки) унинг жойлашиш манзилидан иборат (адресли маълумотнома), маълум бир мавзудаги библиографик ахборот мазмуни бўйича (мавзули маълумотнома),библиографик тавсифдаги элементларнинг тўғрисида (аниқловчи маълумотнома) бир маротабалик сўроқларга жавоб.

 

Библиографик маълумотларнинг базаси

Кўп ёқлама (калит сўзларни, майдон белгиланишларини, рукнга оид шифрларни ва ҳ.к.териб) кириш имкониятига эга ҳамда библиографик ахборотларнинг яхлит манбалари тўплами (электрон библиографик қўлланма)дан ташкил топган аннотацияли ва ёки рефератли нашр қилинган ва қилинмаган матнларнинг тўлиқ тавсифи-библиограммаларнинг структуралаштирилган массиви

 

 

Библиографик маълумотларнинг банки

      ЭҲМларда файллар, ахборотларнинг маълумотлар базаси кўринишида сақланадиган библиографик маълумотлар тўплами бўлиб, тармоқ АБТ ва улар ёрдамида амалга ошириладиган ахборот системаларининг таркибий қисми ҳисобланади

 

Библиографик маҳсулот

Библиографик ахборотдан иборат бўлган маҳсулот

Библиографик обзор

 Ёзма ёки оғзаки шаклда равон баён этилган библиографик қўлланма

 

Библиографик рўйхат

Содда тузилгишга эга библиографик қўлланма

 

Библиографик нашр

Алоҳида ҳужжат кўринишида чиқарилган библиографик қўлланма

 

Библиографик сўров

Библиографик ахборотга бўлган ахборот талаби

 

Библиографик фаолият

Библиографик ахборотга бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилган фаолият соҳаси

 

Библиографик хабар

Библиографик ахборотдан иборат бўлган матн

 

Библиографик хизмат

Истеъмолчиларни библиографик ахборот билан таъминлаш

 

Библиографик қидирув

Библиографик маълумотлар асосида бажариладиган ахборот қидируви

 

Библиографик қўлланма

     Маълум бир шахс ёки шахслар тўғрисидаги биографик маълумотлардан уларнинг асарлари ҳамда улар ҳақидаги адабиётлар тўғрисидаги библиографик ахборотдан иборат бўлган библиографик қўлланма

 

 

 

Библиографик қўлланмалар тизими

         Маълум бир муҳим ижтимоий-аҳамиятли аломатига (библиографияланаётган нашрларнинг мазмуни, мақсади ва китобхонлик доирасига, ҳудуди, кўриниши ва бошқаларга) кўра бирлаштирилган библиографик қўлланмаларнинг яҳлит мажмуи

 

Библиография

      Библиографик ахборотларни тайёрлаш, тарқатиш ва фойдаланишни таъминловчи ахборот инфратузилма.

 

Библиографияшунослик

       Библиографиянинг назарияси, тарихи, методологияси, технологияси, методикаси ва ташкил қилишни ўрганувчи илмий фан.

 

Вақтли матбуот картотекаси

         Газета, журнал ёки давомли нашрларнинг карточкалари жойлаштириладиган картотека. Вақтли матбуот картотекаси газета, журнал ва бошқа вақтли нашрларнинг кутубхонага тўла олинаётганлигини назорат қилиш ва уларда босилиб чиққан зарур материалларни тез топишга ёрдам бериш мақсадида тузилади. Вақтли матбуот картотекаси умимий (кутубхонага олинаётган барча турдаги нашрларни рўйхатга олувчи) ёки ҳусусий (масалан, газета, журналларни алоҳида-алоҳида рўйхатга олувчи) бўлиши мумкин.

Бадиий адабиёт

      Воқеиликни ўрганиш ва эттириш воситаси бадий сўз ҳисобланган асарлар мавжуи.

Бадиий репродукция

 

        Тасвирий санъат асарининг босма суърати (нусҳаси) дан иборат варақали нашр.

 

Баланслаштирилган комплектлаштириш

 

        Фонд ҳажми (микдори)нинг ўзгармаслиги таъминловчи, яъни қабул қилинаётган хужжатлар сонининг тўлиқ мувофоқлигининг таъминловчи фондни комплеклаштириш. Бу фонд ҳажми ва китобхон талабларининг мазмуни доимий (ўзгармас) бўлгандагина амалга ошиши мумкин. Амалда бундай ҳолатнинг мумкин бўлгани туфайли мувозанатга келтирилган (баланслаштирилган) комплектлаштириш ғояси ҳато ҳисобланади.

Бепул нашр.

 

Маълум доирадаги фойдаланувчилар орасида тарқатиладиган, баҳоси кўрсатилмаган, нашр. Бундай нашрлар сони чекланган бўлиб, асосан рекламага оид ўқув –йўлланма, расмий идоравий нашрларни ўз ичига олади.

Бевосита комплеклаштириш

 

Кутубхона комплектлаштирувчиси томонидан кутубхона коллекторларидан шахсан ҳужжатлари кўриб чиқиш ва танлаш асосида комплектлаштириш.

 

                                                   Библиограф

 

1.Библиграфик ахборот манбалардан (библиографик қўлланмаларни) тайёрлаш ва фойдаланувчиларга етказиш билан шуғулланувчи шахс.

2.Кутубхоналарда, шунингдек, китоб палаталарида, илмий ва техника ахбороти муассасаларида, нашриётларда, китоб дуконларида, газета ва журнал  таҳририятларида тайинланадиган лавозим.

 

Библиография

 

1.                    Библиографик маълумотнинг жамиятда қўлланилишини таъминлаш билан боғлиқ фаолият.(ўз ичига амалий библиографик ишини, библиографияшуносликни, бошқарув ва мутаҳассислар тайёрлашнинг ишини олади).

2.                    Библиографик маълумотни тайёрлаш ва уни китобхонга етказиш бўйича илмий-амалий фаолият соҳаси. Ушбу маънода бу тушунча “Библиографик фаолият” тушунчасига маънодошдир.

3.                    Китоб ҳақидаги фан ёки босма асарларни ўрганувчи ( тасвирловчи ) ва бу ўрганиш натижаларини маҳсус библиографик китоблар (адабиётлар кўрсаткичи) да мужассамлаштирувчи китобшуносликнинг тасвирий қисми.

4.                    Библиографик ахборот манбалари (алоҳида библиографик қўлланмалар ёки уларнинг мажмуи), масалан, “Америка библиографияси”, вақтли матбуот библиографияси. У ёки бу масала бўйича библиографиялар. Биринчи икки маъноси ижтимоий ходиса сифатида библиографиянинг умумий таснифига амалий ёндашишига асосланган. Бундай ёндашиш сўнги йилларда кўпчилик библиографияшунослар томонидан фаол талқин этилмоқда. Қолган икки маъноси эскиргандир.

Библиографиялаш

 

Библиографик ахборот тайёрлаш жараёни.

 

Библиографик маъумотлар базаси.

 Кутубхонада сақланаётган китоблар, жураллари ва бошқа ҳужжатлар тасвирини акс эттирган ёзувлардан иборат маълумотлар базаси.

 

Биринчи нашр.

 

Илк бор эълон қилинаётган нашр.

 

Библиографик қўлланма.

 

         Маълум шахс ёки шахслар асарлари, шунингдек, улар ҳақидаги адабиёт ва таржимаи ҳолда оид маълумотларни ўз ичига олган нашр.

 

Бош каталог.

 

      Алмашув ва заҳира фондидан ташқари бутун кутубхона фондини акс эттирувчи ва асосан ички хизматда фойдаланиладиган кутубхона каталоги.

 

Бош маълумот  картотекаси

 

Маҳсус илмий кутубхонадаги, асосан даврий матбуот материалларини (уларнинг фондда бор ёки йўқлигидан қатъий назар) китобларнинг асосий гуруҳлари ва мазкур кутубхона абонентининг ахборотга бўлган эҳтиёжлари мувофиқ тарзда акс эттирувчи библиографик картотека.

Боб.

 

Матннинг асосий таркибий-композитцион қисмларидан бири. Одатда мавзу бўйича сарлавҳага эга бўлади ва ундан аввал “боб”сўзи ва унинг тартиб сони берилди.Кўп ҳолатларда янги саҳифадан бошланади.

 

Болалар кутубхонаси.

 

       Болалар ва болалар кутубхонаси раҳбарларига хизмат қилувчи кутубхона.

Босма карточка

 

      Карточкали каталогларни қўллаш учун мўлжалланган типография ёки бошқа усулда босилган каталог карточкаси.

 

Буклет

 

       Бир варақда босилган, дафтар шаклида ёки бошқа усулда букланган алоҳида шаклдаги нашр.

 

Букинистик китоб

 

1.           Қайта савдога қўйилган қўлёзма ҳудудидаги  босма  нашр.

2.           Шўро китоб савдоси тажрибаси 1851 йилдан 1961 йилгача нашр этилган китоб.

 

Буюртма нашр.

 

        Буюртмачи талаби бўйича унинг ҳисоби ва материалидан барча нусхалари ўзи тарқалиши шарти билан нашриёт томонидан чиқариладиган нашр.

Бўлим.

 

      Асарларининг турли мазмун ва рангдаги рақамланган ва одатда ўз сарловҳасига эга бўлган таркибий композицион бирлиги.

 

Давтий нашр.

 

        Маълум вақт оралиғида чиқадиган нашр бўлиб, мазмуни такрорланмайдиган бир хилда безалган, рақамланган ва чиқиш вақти кўрсатилган,доимий йиллик сонига ва бир хил ҳажми ва ўлчовли алоҳида нашрлардан иборат. Даврий нашрларга газета, журнал, даврий тўплам ва бюллетенлардан мисол бўла олади.

 

Даврий нашрларни рўйхатга олиш картотекаси.

 

          Шу йил кутубхонага келиб тушадиган даврий нашрнинг алфавит картотекаси. У маълумот-ахборот бериш вазифасини бажариб, қуйидаги саволларга жавоб беради. Кутубхона томонидан қандай даврий нашрлар олинади ва қайси сўнгги сони келиб тушган.

 

Давомли нашр

Бир номга эга бўлган ва одатда бир хил ҳажм ва ўлчовга эга бўлган, мазмунан такрорланмайдиган, бир тартибда безатилган, материалнинг тўпланишига қараб ноаниқ вақт оралаб рақамланган алоҳида нашрларга чиқарилган нашр.

 

Давлат кутубхонаси

     Давлат бошқарув маҳкамалари томонидан таъсис этиладиган, давлат ибораларига тегишли , давлат бюджетидан маблағ ажратилувчи кутубхоналар. Масалан: Маданият вазирлиги  кутубхоналари.

 

Дарслик.

 

     Маълум бир соҳадаги билим асослари ўқув режасига мувофиқ изчиллик билан баён этилаётган ҳамда шу турдаги нашр турдаги нашр сифатида расман тасдиқланган ўқув нашри.

 

Дастурий таъминот

 

      Кутубхона жараёнлари автоматлаштиришга мўжалланган дастурий воситалар мавжуд. Бунга автоматлаштирилган кутубхона тизимини ташкил қилувчи дастурлар киради. Яъни ахборот қидирув тизими, штрих кодлаш тизими.

 

Дастурлаштирилган нашр.

 

       Таркибий қурилиш муайян дастур асосида программалаштирилган, ўқиш мезонларида бўйинсундирилган нашр.

 

Дастлабки танлов.

 

     Жорий ва ретроспектиб комплектлаштириш жараёнида амалга оширилиб фондга киритиладиган ҳужжатларни танлаш.

 

Дастлабки комптлектлаштириш.

 

       Таркиби ва ҳажми кутубхона очишга имкон берувчи кутубхона фондини ташкил этиш мақсадидаги бир вақтда ўтказиладиган жорий ёки аввалги ҳолатни эътиборга олган комплектлаштиришнинг шартли номланиши.

 

Депозитар кутубхона

 

      Маълум бир соҳа бўйича ҳужжатларнинг энг тўлиқ комплектланган фондини кафолатли сақлашга ва абонент талаби бўйича беришни таъмин этадиган, шунингдек, бошқа кутубхоналардан ўз фондида бўлган, кам қўлланиладиган хужжатларни сақлаш учун қабул қилиниши таъминлайдиган кутубхона.

 

Диапозитив

 

      Фотопозитив тасвири бўлган шаффоф материал, (шиша, пленка.) кутубхоналарда тасвири ёруққа қўйиб кўришда ёки экранга тушириб кўришда ишлатилади. Рангли диапозитианинг синоними SLAYD.

 

Диктафон.

 

      Овозли ахборотни қайта эшиттириш мақсадида айтиб туриш йўли билан ёзиб олига мўлжалланган мослама.

 

Диссертация.

 

      Илмий даражани олиш учун ҳимояга қўйилган босма ёки қўлёзма асар.

 

Диафилъм.

 

Ўрамли фотоплёнка бўлагига жойлаштирилган диапозитив ёки диапозитивлар.

 

Дизетарата

 

Фонддаги бўшлиқни тўлдириш, нуқсони бўлган нусхани  янгилаш,фондни ноёб кўп ишлатиладиган ҳужжатнинг қўшимча нусхаси билан тўлдириш мақсадида кутубхонага зарур бўлган ҳужжат.

 

Дублет (тақрор) нусха

 

Кутубхона фондидаги қўшимча такрор нусҳа комплеклаш пайтидаги режалаштирилган дублет нусҳа ва ортиқча дублет нусҳалари фарқланади.

 

Экслибрис.

 

1.  Китоб эгасининг номи ёзилган кичик ёрлиқ ёки муҳр, одатда ЭХ сўзлари ёзилган бўлади ва муқованинг ички олд томонига ёпиштирилади,ёки муҳр бўлса муҳрланади.

2.  Одатда муқованинг ички олд томонига ёпиштирилган бадий услубда тайёрланган эгалик белгиси.

 

Электрография

 

Электр ходимасининг ишлашга асосланган нусҳалаш усуллари.

 

Электр фотосуратлаш

 

Электр билан зарядланган тегишли ярим ўтказгичли материалларнинг асл нусхадан яширин(ёпиқ) нусха олиш хусусиятига асосланган хужжатларнинг нусхалаш усули.

 

Эсдалик

 

Бирон-бир ишни бажариш учун энг зарур бўлган умумий маълумотларни ўз ичига олган рисола ёки варақа.

 

Эслатма

 

1.Саҳифанинг ҳошиясига чиқарилган ва тегишли матннинг биринчи сатри қаршисига жойланган сарлавҳа.

1.Нашр ҳошиясидаги қайд (белги, изоҳ)

 

Эски босма китоб

 

     Тегишли давлатга китоб босиш кириб келадиган кейинги маълум бир давр оралиғида чиқарилган китоблардан бири. Биринчи китоб, босма китоб.

Этимологик луғат

 

Сўзларнинг келиб чиқишини тушунтирувчи лингвистик луғат.

 

 

 

 

Эҳтиёт фонди

 

Кутубхона ва унинг филиаллари фондини тўлдириб бориш учун мўжалланган кутубхона фондининг бир қисми.

 

Фонотека

 

Кутубхона фондининг овоз ёзувларидан (граммафон ликопчалари, магнит тасмалар, видео тасмалар, видеолисклар) иборат бир қисми.

 

Фонднинг айланиши

 

Кутубхона фондининг ишлатилиши жадвалини ифода этувчи нисбий кўрсатгич. Маълум вақт мобайнида фонднинг ҳисоб бирлигига тўғри келадиган китоб бериш сони билан ўлчанади.

 

Фонднинг аралаш жойлашуви

 

Фонднинг ётиқ ва тикка жойлаштириш усулларининг аралаш қўлланиб, уйғунланиб кетиши.

 

Фонднинг алфавит тартибда жойлашиши

 

Муаллифлар ёки ҳужжат сарлавҳаларининг алфавит тартибда жойлашиши.

Фондни бошқариш

 

Кутубхона вазифалари ва китобхонлар талаб қизиқишлари мос равишда фонд таркиби, ҳажми ва самарадорлиги ошириш мақсадида фондни комплектлаштириш ва ташкил этиши йўлга қўйиш ёки (бошқариш)

 

Фонднинг умумий ҳисоби

 

Ҳар бир нусҳани ҳисобига олиш ўрнига фақат нашр номини рўйхат қилишдан иборат фонднинг соддалаштирилган хусусий ҳисоботи. Кўп сонли нусҳада келадиган адабиётларни ҳисобга олиш қўлланилади.

 

 

 

Фонднинг жўғрофий жойлаштириш

 

Ҳужжатларни нашр жойи ёки ҳужжат мазмуни бағишланган жой номлари кўра жойлаш учун қўлланилади. Газеталар, техник ҳужжатларни айрим турларини, ёрдамчи сифатида фонднинг системали ва номерланган жойларга қўлланилади.

 

Фонд гигиенаси

 

Фонднинг биологик объектлари (микроорганизмлар, ҳашоратлар, кемирувчилар, ва ҳ.к.)дан ҳалокатли таъсирлардан сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуи. Ўз ичида фонд омборларидан маъқул физик-кимёвий муҳитни яратиш, “касал” китобларни  аниқлаш ва даволаш дезенфекция (ҳашоротларни йўқотиш) “деретезация” (кемирувчиларни йўқотиш)ни олади.

 

Фонднинг кераксиз қисми

 

Кутубхона учун ўзининг илмий, маърифий ва амалий қимматини йўқотган кутубхона фондининг қисми. Унга эскирган адабиётлар, қайта таъмирланиш мумкин бўлган омонат китоблар, турли сабаблар билан фойдаланувчиларда қизиқиш уйғотмаган нашрлар киради.

 

Фонднинг жойлашиши

 

Фойдаланиш ва сақлаши қулайлантириш мақсадида фондни кутубхона билан (хона)ларда ва структуравий бўлинмалари бўйича жойлаштириш. Фондни сақлаш жойида жойлашишнинг 3 усулга ажратилади, тик, (вертикал), ётиқ (горизонтал) ва аралаш.

Фонднинг ҳажмини, унинг вазифасини ва ҳужжатларини таркибига боғлиқ тарзда фонд сақлаш жойларида (омборларида) ҳужжатларини жойлаштиришнинг икки асосий тури фарқланади: мантиқий, (системали, тематик, предметли) ва формал (алфавитли, географик, инвентарли, номерланган, форматли, хронологик, тил асосида). Фондни жойлаштириш турлари қўш тарзда ҳам қўлланилиши мумкин: масалан, систематик алфавитли, бунда биринчи белгиси- асосий, иккинчиси- ёрдам ҳисобланади.

 

 

 

 

Фонд заҳирасининг сиғими

 

Норматив иш шароитида жойлашиши мумкин бўлган хужжатларнинг сони билан белгиланадиган фонд омборлари (заҳирасининг) ҳажмининг миқдорий ҳарактеристекаси.

 

Фонднинг ишонарлилиги

 

Фонднинг фойдаланувчилари маълум соҳадаги ҳужжатларга талабини етарли даражада таъминлай олиш имконияти.

 

Фонднинг иҳтисоси

 

Кутубхона вазифалар ва фойдаланувчилар талаби билан боғлиқ бўлган, фондга олинган ҳужжатларнинг (мавзуси, тури,хронологик чегаралари, тил таркиби ва бошқа белгиларга кўра) таркибида ўз ифодасини топган фонднинг ўзига хос ҳусусиятлари.

 

Фонднинг кам ишлатиладиган қисми

 

Шу кутубхона учун ҳужжатларнинг мақбул истеъмолда бўлиш кўрсатгичларидан, кам талаб қилинадиган фонднинг бир қисми.

 

Фонд модели

 

Фонднинг асосий ҳусусиятлари ва уларнинг ўзаро муносабат алоқаларини акс эттирувчи мавхумлаштирилган тимсоли, энг мақбул модел ўзида асосий сон ва мақбул модем ўзида асосий сон ва сифатли парометрларни мужассам қилган идеал тимсоли. Кутубхона фондининг қуйидаги: тасвирий (сўзлар образи берилади). Миқдорий-соҳавий (математик), библографик (аниқ нашрлар рўйхатини ташкил этувчи) ва бошқалар.

 

Фонднинг маделлаштириш

 

Кутубхона фондини ҳусусиятлари ва параметрларининг моделлари ёрдамида, тиклаш ва аниқлаш; фондларни ўрганиш ва кейинги оптемаллаштириш мақсадида амалга оширилади.

 

 

 

Фондлар мажмуи.

 

Ягона режа асосида шакиллантириладиган ва ишлатиладиган бир ёки бир неча кутубхоналарнинг ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб, келадиган фонднинг мажмуи.

 

Фондни мантиқий жойлаштириш

 

Ҳужжатларни уларнинг мазмун мундарижаси белгиларига асосан, тартибга солишдан иборат жойлаш усулларининг гуруҳи.

 

Фонднинг миниатуралаш

 

Фондни ҳужжатларнинг микронусҳалари билан алмаштириш.

 

Фонднинг монандлиги

 

Фонда бор бўлган ҳужжатлар мажмуининг фойдаланувчиларнинг ахборот эҳтиёжлари монандлиги.

 

Фонднинг мослиги

 

Кутубхона фондида бор бўлган ҳужжатлар мажмуининг фойдаланувчилар эҳтиёжларига мослиги.

 

 

Фондни мавзу бўйча жойлаштириш

 

Жуда муҳим мавзулар бўйича босма асарларни бир жойга тўплаш учун қўлланиладиган мантиқий жойлаш (одатда фонди кўп бўлган фондларни системали жойланиши асосида амалга оширилади.)

 

Фонднинг мавзуий типологик таркиби

 

Фонднинг мазмуни, унда мужассамланган ахборотларнинг тавсилотланиш даражаси ва унинг мақсадига ва фойдаланувчилар талабига мувофиқлиги. Фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабларга мос тарзда хизмат кўрсатиш тизимидаги ўрнини ҳисобга олиб, ҳар бир кутубхона учун алоҳида белгиланади. Фондни мавзули типологик таркиби асосида фондга кирган нашрлар тегишли бўлган аниқ мавзулларнинг рўйхати туради.

Фонднинг нисбий тўлиқлиги

 

Кутубхона ахборот жараёнларида амал қилувчи ахборотларнинг тарқалиши ва тўпланиши қонуниятини ҳисобга олган ҳолда кутубхона фондини амалий эришиш мумкин бўлган тўлиқ комплектлашганлиги даражаси.

Фонднинг ортиқча тўлалиги

 

Фондда кам ишлатиладиган ҳужжатларнинг, шунингдек, фонд соҳасига ва фойдаланувчиларнинг ҳақиқий талабларига тўлиқ мос келмайдиган турдаги ва мавзудаги ҳужжатларнинг ортиқча сонининг мавжудлиги.

 

Фонднинг тик жойлаштириш

 

Фондни тик, кўп қаватли сақлаш жойи. Одатда катта фондлар учун қўлланилади.

 

Фондни очиқлиги

 

      Фойдаланувчига босма асрларни кутубхона фондида бевосита излаш ва танлаш учун имконият яратувчи хизмат кўрсатиш услуби.

 

Фонднинг нофаол қисми

 

Фонднинг ўрганилаётган давр мобайнида фойдаланувчилар томонидан обеъктив ва субъектив сабаблар билан фойдаланилмаган қисми унинг таркибига фойдаланувчилар талабига мос, лекин нохақ унутиб юборилмаган, соҳага тўғри келадиган ҳужжатлар, ортиқча дублет нуқталар, шунингдек, кам тасодифий сўраладиган ҳужжатлар киради.

Фонднинг нофаол қисми фонднинг мустаҳкамлигини таъминлайди.


Фонднинг предметига қараб жойлаштириш.

 

Маълум предмет бўйича хужжатларни тўплаш учун қўлланиладиган мантиқий жойлаш.

 

 

 

 

Фондни сақлаш

 

Фондни оқилона жойлашишга ва фойдаланиш мақсадида узоқ вақт сақлашга қаратилган мажмуи. Фонднинг сақлаш ўз ичига қуйидагиларни олади: Бино ёки хоналарга ва жиҳозларни фонди жойлаш учун тайёрлаш, токчаларга жойлаш, энг мақбул физик кимёвий ва биологик шарт-шароитини яратиш.

 

Фонднинг сақланиши.

 

Фондда сақланаётган ҳужжатларнинг бус-бутунлиги ва ўртача ҳолатини таъминлаш. Фондни тўғри асраш ва уни ишдан чиқиш ва ўғирланишдан сақлаш йўли амлга оширилади.Фонднинг сақланишига, шунингдек, ҳужжатларни сақлаш қонун қоидаларга риоя қилиш, бузишдан сақлаш ва ўз вақтида тиклаш (таъмирлаш)ёрдам беради.

 

Фондни сақлаш бирлиги.

       Сақлашда алоҳида бирлик сифатида қайд этиладиган мустақил (алоҳида) ҳужжат ёки ҳужжатлар йиғиндиси.

 

Фонд сақланадиган жой

Босма асарларни ва бошқа материалларни сақлаш учун фойдаланиладиган маҳсус жиҳозланган бино ёки хона. Китоб сақлайдиган жой.

Фондни системали жойлаштириш.

Ҳужжатларни билим соҳалари бўйича мантиқий жойлаш. Кичик фондли кутубхоналарда, йирик кутубхоналарнинг ёрдамчи ва ихтисослаштирилган фондларда кенг қўлланилиши.

Фонднинг сиғим имкониятлари

Фонднинг фойдаланувчилар сони ва улар талабларининг мавзу доираси салмоқли эсганда фойдаланувчилар талабини қондира олиш имконияти.

Фонднинг соҳали таркиби

Кутубхона фондидаги бўлимнинг турли соҳаларга оид адабиётлар сонига нисбати. Одатда ҳар бир соҳага оид адабиётнинг бутун фондга нисбатан солиштириш ҳажмини кўрсатувчи фоиз кўрсаткичларига ифодаланилиши.

 

 

Фонд таркиби

Ҳужжатларнинг тури, босма асрлар ва бошқа материалларнинг мазмуни, тили, қайси давлатга мансублиги, нашр йили қиммати бўйича фонднинг таърифи.

Фонд тузилмаси

Кутубхона фонди бўлинмаларининг бир-бирига нисбатан жойлашган тартиби ва ўзаро муносабатларининг назарда тутган ҳолда фонди иш бериши нуқтаи назардан ташкил этиш. Фонд тузилмаси фонднинг ҳажмига. Соҳавий ва таркибига, хужжатларнинг таркибига, ҳужжатларнинг турларига, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни ихтисослаштириш заруриятига боғлиқ.

 

Фондни тартиб рақами билан жойлаштириш.

Ҳужжатларни кутубхонага келиши тартибига қараб, номерлаш ёки халқаро стандарт номерлар асосида формал (юзаки) жойлаштириш.

 

Фондни ташкил этиш

Фондни унинг олдида турган вазифаларига қўйилган талабларига мувофиқ тарзда ишлашини таъминлайдиган иш ва жараёнларининг мажмуаси. Фондни ташкил этиш ўз ичига ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, кутубхона техникавий ишлов бериш, жойлаш ва сақлашни олади.

Фондни текшириш

Кутубхона ҳужжатларида рўйхатга олинган босма асарлар ва ўзга материалларни фондда бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида индивидуал ҳисоб ҳужжатлари билан фондда сақланадиган ҳар бир ҳужжатни текшириш.

 

Фондда тил белгиси асосида жойлаш

Босма асарларни ёзилган тили бўйича шакли жойлашиш: системали ва алфавитли жойлаш билан бирга қўлланилади.

Фонднинг тўлалиги

Фондни комплеклаштириш вақтида фойдаланувчилар талабини иложи борича тўлиқ қондириш мақсадида ҳужжатларни қамраб олиш даражаси. Кутубхона фондида маълум бўйича бор бўлган ҳужжатларни фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини оптимал қондириш учун зарур бўлган (соҳа бўйича) ҳужжатлар сонига нисбати билан белгиланади.

Фонд ҳажми

Белгиланган ҳисоб бирликлардаги ҳужжатлар сони.

Фонд ҳаракати

Ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш жараёни. Ялпи ҳисоб китоб бўйича белгиланиб боради.

Фондни ҳисоблаш

Фондни ҳажми, таркиби ва ҳаракати ҳақидаги аниқ маълумотларни олишга ёрдам берувчи, шунингдек, фонднинг бутунлигини таъминловчи ишлар йиғиндиси.

Фонд ҳисоб бирлиги

Фонд ҳажмини ҳисоб қилиш бирлиги. Нусҳа ва асар номи барча турдаги нашрлар (рўзномалардан ташқари) ва нашр этилаётган материаллар ўқув фондни қайд этиш бирлиги ҳисобланади. Газеталар учун йиллик комплекс ва номи, кинофото ҳужжатлар учун номи, турдаги ҳужжатлар ҳисоби материал бирлиги ҳисобидан (ўрам, қадр, бобина). Келиб чиқиб олиб борилади.

Фондни хронологик жойлашиши (даврий-тарихий)

Ҳужжатларни чиқарилган йиллари бўйича формал жойлаштириш: алфавитли, номерланган ва бошқа жойлаштириш билан қўшилиб келиши.                   

Фондни ўлчам асосида жойлашиш

Босма асарларни ўлчами бўйича формат (баландлиги) жойлаш.  Системали ёки хронологик жойлашларда ёрдамчи сифатида қўлланилади.

 

 

Фондни шаклан жойлаш.

Ҳужжатларнинг ташқи белгилари (ўлчами, муаллиф ва сарловҳаларнинг алфавит тартиби нашр жойи) га асосан жойлаш. Мазкур жойлаш гуруҳига қуйдагилар киради; алфавитли, рақамланган, ўлчамли, хронологик, пуллик.

Фонднинг фойдаланилмай қолган қисми

Кутубхонага келган вақтдан буён бирон марта ҳам талаб қилинмаган ҳужжатлардан ташкил топган фонднинг бир қисми. Фонднинг ишлатилмайдиган қисми таркибида фонд балласини ва фонд мустаҳкамлиги таъминловчи фонднинг пассив қисми фарқланади.

Фонднинг фаол қисми

Муайян фонднинг бошқа қисмлари нисбатан кўпроқ фойдаланишда бўладиган қисми.

Фондни шакллантириш

Кутубхона фондини яратиш ва ривожлантиришга қаратилган жараёнлар йиғиндиси. Комплектлашдан фонди ташкил этиш ва боқаришдан, шунингдек , босма асарларни ва бошқа материалларни фонддан чиқариб ташлашдан иборат. Кутубхона турига, фойдаланувчиларнинг таркибига сони ва қизиқишларига, илм ва ишлаб чиқаришнинг ахборотга бўлган эҳтиёжининг ривожланишига боғлиқ.

Фондни янгилаш

Фондни шакилланиши жараёнида янги келган ва чиқариб ташланган адабиётлар ҳисобига фонд ҳажми ва таркибининг ўзгариши.

Фондни янгиланиши

Ўрганилаётган давр мобайнида (1 йилдан 5 йилгача) фонднинг янгиланиш даражаси ифодаловчи кўрсатгич, қуйдаги шартлар ифода асосида аниқланади.

Фонд ўзаги

Кутубхона фондининг ихтисослиги мос бўлган билим соҳалари ва нашр турлари бўйича илмий, бадиий жиҳатдан катта қийматига эга бўлган энг муҳим асарлар ва бошқа ҳужжатларнинг йиғиндиси.

Фонднинг ўзгариши

Тинимсиз янгилаш, фонд таркибининг, тузилишининг, ташкилининг ва сифат ўзгартиришларнинг шунингдек, алоҳида кутубхоналар тармоғи доираси фондни ҳаракати натижасида фонд хусусиятларининг ўзгариши.

Фонднинг ўта фаол қисми

Фонднинг ўртача иштилишига қараб, нисбатан икки ва ундан ортиқ маротаба кўпроқ ишлатиладиган ҳужжатлардан иборат фонднинг бир қисми.

Фонотека

Ёзилган овоз манбалари фондида товуш ёзилган материаллардан иборат, (граммафон, ликопчалари, магнитафон тасмалари) кутубхона фонднинг бир қисми.

Фотоҳужжат

Товуш ёзиш мосламаси ёрдамида қайд этилган товушли ахборотни ўз ичига олган ҳужжат.

Фильм

Фотография усулида қатор тасвирлар тушурилган ёруғликни сезувчи қопламадаги шаффоф лента.

Функционал абонемент

Ҳар бир кутубхоначи бажариши учун фойдаланувчиларга хизмат қилиш доирасидаги маълум бир иш (кутубхонага аъзо қилиш, китоб қабул қилиш, токчалар олдида маслаҳат бериш, китоб беришини расмийлаштириш) белгилаб бўйилган абонементи.

Газета

Вақти матнли варақа шаклидаги нашр. Ўз ичига расмий материалларни, амалий  ахборотларни ва долзарб ижтимоий-сиёсий илмий ишлаб чиқаришга оид ва бошқа масалалар бўйича мақолалар, шунингдек, бадиий асарлар, расм, суратлар, рекламаларни олади.

Газета нашри

Маълум ҳажимда, нашриёт томонидан айни шу нашрга мослаштирилган бир ёки бир неча саҳифа тарзидаги варақа нашри.

Газета фонди

Газета нашри белгиларига эга бўлган босма асарлардан иборат кутубхона фондининг бир қисми.

Газетадаги библиографик қўлланма

Газета фондларининг ҳисобига олишнинг қўшимча бирлиги, газеталарнинг йиғиб, тикиб қўйилган сонлари, ҳар сонининг ҳажми ва чиқиши вақтида қараб шаклланади.

Гектограф.

Матндан нусҳа кўчиб кўпайтириш қурилмаси. Желатин қаватининг матн ёзилган маҳсус сиёҳни ўзида ушлаб қолиш ва унга қисилган қоғозга кўчириш қувватига асосланган.

 

Гуруҳлаб аннотациялаш

Икки ёки ундан ортиқ ҳужжатларни умумий тасвирни ўз ичига олган аннотация.

Гуруҳлаб библиографик ахборот бериш

Ахборот талабгорлари гуруҳида библиографик маълумот бериш. Бунда гуруҳ аъзолари мазмунан бир-бирига яқин ахборотга эҳтиёж ҳис қиладилар ва шу кабилар белгиларига кўра гуруҳига ажратилади.

 

Гуруҳлаб ишлов берилган материаллар фонди.

Кутубхона фондининг каталогларига акс эттириш фойдаланувчилар томонидан ишлатилишини енгиллаштириш мақадида бир хилдаги белгилари асосида бирлаштирилган ҳужжатлардан иборат бир қисми.

Ҳаракатдаги фонд

Кутубхонага хизмат кўрсатиш системасида ишлатиладиган кутубхона фондининг бир қисми.

Ҳафтанома

Ҳафтада бир марта чиқарилган даврий нашр.

 

 

 

Ҳисоб каталоги

МКТга ягона фондининг ҳар бир китоб рисола алоҳида рўйхатга олинган карточкалардан иборат ёрдамчи каталог.Ҳисоб каталогида библиографик қайдлар алоҳида шаклдаги карточкаларга ёзилади ва алфавит тарзида жойлаштирилади.Ҳисоб каталогининг карточкаси варақаси стандартлаштирилган.

 

Ҳужжат

Исталган моддий ташувчи сақлаш, тарқатиш ва ишлатиш мақсадида қайд этилган ижтимоий ахборот.Кутубхона библиграфик фани ва амалиётида ҳужжат деганда, асосан, босма асарлар, жумладан, нашр этилмаган ҳам аудиовузиал ва бошқа ҳужжатли ахборот манбалари назарда тутилади

 

Ҳужжатларни ахборот излаш тизими.

Ҳужжатларни ва улар ҳаидаги маълумотни излашга қаратилган ахборот изланиш тизими.

Ҳужжат алмаштирилувчи

Фонда йўқотган ҳужжат ўрнига унинг қўчма нусхасини, бошқа нусҳасини ёки унга тенг бошқа ҳужжатни киритиш.

Ҳужжатни излаш

Ахборот талабномасида кўрсатилган ҳужжатни излаш.

Ҳужжатни излаш тўлалиги

Топилган талабномага мос ҳужжатлар сонинг изланиш олиб борилган ҳужжатлар тўпламидаги шу талабномага мос ҳужжатлар сонига бўлган нисбатини ифода этувчи кўрсатгич.

Ҳужжатли талабнома

Ахборот хизматини ўтовчи ташкилотга ахборот истеъмолчисидан келиб тушган ҳужжатларга талабнома.

 

Изоҳ

1.           Асарнинг  асосий матни, нашрнинг аниқ бир ўрнини қисқача тушунтириш ва аниқлик киритиш. Муаллифга, муҳарирга, таржимонга тегишли бўлиши мумкин.

2.           Библиографик таърифнинг алоҳида ўринларига ёки бутун нашрга тегишли кўшимча маълумотларни ўз ичига олган библиографик тасвир унсури. (элементи)

Изоҳли луғат

Сўзларнинг маъносини тушунтириб берувчи ва уларнинг грамматик ва статистик табиатини очиб берувчи, шунингдек, қўлланилиши мисоллар билан изоҳланган луғатдир.

Ижтимоий сиёсий адабиёт

Ижтимоий сиёсатлар ва давлат фаолияти мамлакатларининг ички иқтисодий, ижтимоий мавзуларидаги асарлар анжумаси.

Ижтимоий сиёсий нашр

Ижтимоий-сиёсий адабиёт асарларининг ўз ичига олган нашр, янги баёни кенг фойдаланувчилар оммаси учун тушунарли бўлган ижтимоий-сиёсий мавзудаги, тарғибот ва тарбиявий мазмунидаги асарлардир.

Иккиламчи саралаш

Фонднинг таркиби, ривожи ва фойдаланувчилар оммаси учун тушунарли бўлган ҳужжатларни ва чиқариб ташлаш керак бўлган ҳужжатларни саралаш.

Икки карточкали абонемент тизими

     Нашрларни бериш ва қайтаришни олиш ва қайтариш муддатини баробар ҳам фойдаланувчи, китоб формулярида ёзиб бориш йўли билан назорат қилиш тизими.

Илмий кутубхона

      Кутубхона соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи, илмий-тадқиқот муассаса мақомини олган, ижодий ва илмий фаолият билан боғлиқ фойдаланувчиларнинг талабини қондирувчи кутубхона.

 

 

Илмий ахборот

Илмий изланиш натижасида олинган жамият ҳаётининг тегишли соҳасида тадбиқ этилиши мумкин бўлган маълумот

Илмий мулоқот

Олим ва мутахассислар ўртасида ўзаро илмий ахборот алмашиш.

Илмий адабиёт

       Илмий-техника ахборотга бўлган талабларни қондиришга қаратилган халқ хўжалиги фаолиятининг бир соғаси. ЛАФ тушунчаси ичига илмий-техник ахборотни аналитик-синтетик ишлаб чиқиш, сақлаш, изланиш, тарқатиш киради.

Илмий-методик иши

      Кутубхоналари иши даражасини ошириш мақсадида кутубхона ишини янада самарали усул ва шаклларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга, уларни амалда жорий этишга қаратилган фаолият.

Илмий-техник кутубхонаси

       Саноат, қурилиш, транспорт, алоқа соҳаларидаги мутаҳассисларини илмий ва библиографик маълумот билан таъминловчи мустақил ташкилот.

Имло луғати

      Сўзларнинг тўғри (норматив) адабий тил меъёрларига мувофиқ ёзилишини берувчи луғат.

Индекслар тўғрилиги

       Системалаштириш методикаси талабларига классификацион индекс таркибининг тўла мослиги.

Ички сарварақ

       Асар бошланишидаги тўрт саҳифали сарварақ. У авантитул, контрититул, титул саҳифаси ва титул саҳифасининг орқа томонидан иборат.

Ихтисослаштирилган кутубхона

Ихтисослаштирилган кутубхона фондида эга бўлган, маълум тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган кутубхона.

Ихтисослаштирилган фонд

        Маълум бир белгиси бўйича танлаб олинган ҳужжатлардан таркиб топган кутубхона фонди.

Ишлаб чиқариш меъёри

        Вақт бирлиги оралиғида (1 дақиқа, 1 соат иш куни) бажарилиши лозим бўлган иш ҳажмининг аниқ белгиланган миқдори

Жилд

1.Кўп жилдли нашрнинг алоҳида полиграфик тугал қисми.

2.Вақтли ёки давомли нашрнинг, унинг алоҳида сонидан ёки қатор сонларни йиғиндисидан иборат қисми.

 

Жорий комплектлаш

Янги нашр этилган босма асарлар бошқа ҳужжатлар билан фондни тўлдириб бориш.

Жорий нашр

Ҳар куни чиқариладиган даврий нашр

Жойлаштириш жадваллари

Фондни алфавит ёки хронологик тартибда жойлаштиришни осонлаштирадиган шартли ҳарф-сон белгиларининг тартибга солинган рўйхати

Жойлаштириш режалари

КБТ да (андоза) типовой бўлинмалар таснифий индексда таниқли белгиси йўқича билан ажралиб турадиган ёрдамчи тансиф жадвалларининг бўлинмалари.

Журнал

Ижтимоий-сиёсий, илмий ишлаб чиқариш ва бошқа масалалар бўйича мақола ва газеталар, адабий нашр хусусиятларига мослаштирилган нашр. Журнал нашри турлари; журналлар, даврий тўпламлар, бюллетенлар.

Журнал фонди

Журнал нашр белгиларига эга бўлган босма асарлардан иборат кутубхона фондининг библиографик қўлланма.

Журналлардаги библиографик қўлланма

Журнал ёки давоми нашрда мустақил материал сифатида босилган библиографик қўлланма.

Жўғрофий каталог

Библиографик ёзувдаги босма асарларнинг ва бошқа ҳужжатларнинг нашр жойига кўра алфавит тартибида жойлаштирилган кутубхона каталоги.

Каталогни безаш

Кутубхона каталогини ташкил этишга алоқадор жараёнлар мажмуаси. Бунга қуйидагилар киради, ташқи безаш, каталог қутулар учун ёрлиқ ва тартиб рақамлари ва белгиларини, жавон усти ёзувларини, каталог жавонлари устига жойлашган ахборот воситаларини безаш.

Каталогларни ташвиқот қилиш

Каталогларни оммалаштириш ва мавжуд каталоглар тизими ҳақида фойдаланувчиларга ахборот бериш, уларни ҳар бирига вазифасини тушунтириш, улардан фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш бўйича кутубхона томонидан ўтказиладиган тадбир йиғиндиси.

Каталогни ташкил қилиш.

Кутубхона каталогининг таркибини аниқлаш ва уни ташқи ва ички безаш билан боғлиқ жараёнларнинг мажмуи.

Каталогларни таҳрир қилиш

Кутубхона каталогининг тузилиши мазмуни ва безатилишига қўйиладиган талабларга мослиги текшириш ва текшириш мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш. Бу маънода “каталог таҳрири” терминини қўллаш ярамайди.

Каталог ва картотекалар тизими

Режа билан ташкил этилган, ўзаро боғлиқ бўлган бир-бирини тўлдириб турувчи каталог ва картотекалардан иборат кутубхона маълумот библиографик тизимининг бир қисми.

Каталоглаштириш манбаи 

Каталоглаштирувчига ишлаш учун келтирилган алоҳида ҳужжат унинг таркибий бир қисми ёки ҳужжатлар йиғиндиси.

Каталог паспорти

Маълумот бир каталог ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ёрдамчи ҳужжат. Ташкил этиш вақти полиграфик қайдларнинг гуруҳларига бўлиниши усули акс эттирилган фондлар, каталогни ташкил этиш бўйича усулубий ҳужжатлар.

Каталоглаштириш методикаси

Каталоглаштириш жараёнларини аниқ белгиловчи усул ва қонун-қоидаларнинг йиғиндиси.

Каталаглаштиришнинг методик тузилмаси

Каталоглаштириш усулларини такомиллаштиришга, бажарилаётган ишларнинг сифатини оширишга ёрдам берувчи қўлланма, картотека ва кўрсатгичлар йиғиндиси.

Каталоглаштириш ёзуви

Кутубхона каталоги ва ҳужжатни сақлашни ифодаловчи шифрни мажбурий равишда ўз ичига олган библиографик ёзув.

Китобхон

Доимий фаолияти сифатида ўқиш жараёнинг ижтимоий субьекти;  махсус китобхонлар руйхати билан характерланали ва айни пайтда муаллиф, босма нашр маҳсулоти, унинг томонидан таъсир ўтказиладиган обьект ҳисобланади.

Китобхоншунослик

В.П Талавов, И.С.Варенбаум, В.Г. Умнов асарларида асослаб берилган умумлашма тушунча.Ҳозирги замон китобшунослилиги тизими ўзаро боғлиқ қуйидаги бўлимлар ажратиб туради. Китобхон тарихи, ўқиш социология сифатини ва кутубхонашуносликнинг фани билан ўзаро муносабати асосида кутубхона психологияси фани ривожланади.   

Китобхонлар каталоги

Китобхонлар фойдаланишига мўжалланган кутубхона каталоги. Фойдаланувчилар каталоги тизимида ёрдамчи каталог яқинлигида бир пайтнинг ўзида ёрдамчи каталог вазифасини ҳам бажариш мумкин.

 

 

Китобхонлар гуруҳи

Маълум бир белги асосида бирлашган кутубхоналарнинг маълум гуруҳи.

Китобхонлар диди.

Босма асарларнинг нафосати қиммати ҳақида фойдаланувчиларнинг мулоҳаза юритиш қобилияти.

Китобхонлик дастури

Шахснинг (гуруҳнинг, жамиятининг) босма асарга маълум бир тарзда муносабат билдириш (асарини танлаш, ўқиш, маълум бир нуқтаи назардан баҳолаш ва тушуниш) орқали ифодаланган яхлит руҳий ҳолат.

Фойдаланувчи анжумани

Кутубхонада амалга ошириладиган адабиётни оғзаки тарғиб қилиш усули китобхонлар даврасида китобларни муҳокама қилиш.

Фойдаланувчи гувоҳномаси

Фойдаланувчи хақидаги асосий маълумотни ўз ичига олган ва кутубхонадан ёки марказлашган кутубхона тизимидан фойдаланиш хуқуқини берувчи ҳужжат.

Фойдаланувчи билан ишлаш

Фойдаланувчилар ва ўқиш қонуниятларини ўрганишга асосланган, оммавий тарбиялаш ва илмий-техника ривожланишини жадаллаштариш мақсадида амалга ошириладиган кутубхонанинг тўлиқ фаолияти; Ўқишга раҳбарлик қилиш библиографик ва ахборот ишини ўзида жамлайди. Адабиётни тарғиб қилиш усуллари тизими якка ва оммавий таъсир ўтказиш ёрдамида кутубхона хизматининг турли-туман шаклларида амалга оширилади. 

Фойдаланувчи жойи

Зарур кутубхона ускуналари билан таъминланган фойдаланувчининг кутубхонада ишлаши учун мўлжалланган алоҳида жойи.

 

 

Китоблар муҳокамаси

Бадиий ва маълум соҳадаги адабиётга оид китобларни бир гуруҳ фойдаланувчиларининг кутубхоначиси, муаллиф, танқидчи, журнал, нашриётининг таҳририяти вакиллари билан биргаликдаги жамоа бўлиб таҳлил қилиши ва баҳолаш.

Фойдаланувчилар сиртқи анжумани

Абадий асарлар бир пайтнинг ўзида кутубхоналарда ўтказилалиган фойдаланувчилар анжумани матбуот саҳифаларида мулоҳаза қилиш. Газеталардаги фойдаланувсилар чиқишлари, фойдаланувчилар анжуманларида муҳокама вилинади. Буларга ифодали ўқишлар, бадий ўқиш, оғзаки журнал, мунозаралар киради.

Китоб савдоси ташкилоти

Кутубхона фондларининг режали тарзда китоб билан таъминлаш учун мўлжалланган маҳсус китоб савдоси муасассаси, қуйидаги ишларни амалга оширади. Кутубхоналарнинг нашр ва китоб савдоси хабарлари билан таъминлайди. Кутубхонанинг адабиётга талабномаларни тўплайди, уларга библиографик маслаҳат ёрдамини кўрсатади, кутубхона фондининг тўлдириш, кутубхона техникаси буюмлари билан таъминлаш ишларини амалга оширади.

Фойдаланувчи сўровлари мундарижаси.

Фойдаланувчининг адабиёт олиш талабини бажариш бўйича қилинадиган ишларнинг белгиланган кетма-кетлиги.

Фойдаланувчи талабномаси

Кутубхонада сақланаётган босма ва бошқа асарларга  буюртма бериш учун фойдаланувчи тўлдирадиган варақа.

Фойдаланувчилар таркиби

Кутубхона китобхонларни жамоасининг ижтимоий-демократик белгилари-ёши, жинси, касби-кори, маълумоти ва бошқалар бўйича таърифи.

Китоб умри жараёни.

Китоб устида унинг кутубхонага келиб тушишидан то фонддан чиқариб ташлангунча бажариладиган ишларнинг белгиланган кетма-кетлиги.

Китобхон формуляри

Китоб ҳақидаги асосий маълумотлар кўрсатиладиган муайян шакллардаги карточка.

Фойдаланувчи формуляри

Китоб хақидаги асосий маълумолар кўрсатиладиган муайян шакллардаги карточка. У фондни ўрганиш, китобнинг берилишини қайд этиш ва ўз вақтида қайтарилашини назорат қилиш учун хизмат қилади.

Фойдаланувчиларни рўйҳатга олиш карточкаси.

Фойдаланувчи ҳақидаги асосий маълумотларни (исми,мансаби, ёши,иш жойи, касби, турар жойи,) ўз ичига олган карточка. Фойдаланувчи кутубхонага аъзо бўлаётган пайтда тўлдирилади ва рўйхатга олиш карточкасида сақланади.

Фойдаланувчиларни қайта рўйхатга олиш

Кутубхоналарга фойдаланувчиларнирнинг вақти-вақти билан рўйхатга олиш, фойдаланувчиларнинг сони таркибини аниқлаш ва фойдаланувчи ҳужжатларга янги маълумотларни киритиш.

Фойдаланувчи қатнови

Кутубхонадан фойдаланиш даражасини ифодаловчи фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг нисбий кўрсаткичи. Маълум бир вақтда  битта фойдаланувчи тўғри келадиган қатнов миқдори билан белгиланади.

Китоблар ҳақида суҳбатлар.

1.       Фойдаланувчи билан асосан китоб бераётган ва қабул қилинаётган пайтдаги суҳбат. 2 хил суҳбатни фарқлаш лозим. Китобни тавсия этувчи суҳбат ва ўқилга китоб ҳақида суҳбат. Суҳбат кутубхонада фойдаланувчи билан якка тартибда ишлашнинг асосий шакли ҳисобланади.

2. Тавсия библиографияли қўлланма жанри.

 

Фойдаланувчилар эҳтиёжи.

 

Фойдаланувчилар кутубхонага мурожат этиб изланган адабиётларга бўлган эҳтиёжини аниқ кўринишида; ёки маълум бир мазмундаги адабиётларга ноаниқ эҳтиёж кўринишида бўлади.

Фойдаланувчиларни рўйҳатга олиш

1.Кутубхонада фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш.

2.Фойдаланувчилар таркибини ҳисобга олиш.

 

Фойдаланувчилар қизиқиши

 

Бирор бир жиҳати билан ўзига жалб этувчи босма асарни ўқишга бўлган фойдаланувчининг сайланма ижобий муносабати.

 

Китобдаги библиографик кўлланма

 

У ёки бу нодаврий нашр таркибида алоҳида материал сифатида босилган библиографик қўлланма.

Китоб ичида библиографик қўлланма

Китоб ичида жойлаштирилган ва фойдаланилган, қайта келтирилган ва тавсия этиладиган ҳужжатларни акс эттирувчи библиографик қўлланма.

Китобнинг ҳалқаро стандарт рақами, (ИСБН) соҳаси,

нарҳи ва нусхаси

 

Китобни индентификациялаш ва рўйхатга олиш учун, китоб олиш учун, китоб алмаштириш, китоб савдоси, нашр статистикаси учун зарур бўлган маълумотлар ўз ичига олган библиографик тасвир соҳаси.

Кириш сўзи

Китобда эълон қилинаётган материал олдинги саҳифаларда босиладиган китоб муаллифи бўлган шахс томонидан ёзилган ва одатда муаллифнинг ижод йўли, китобнинг аҳамиятини таърифловчи мақола.

Комплектлаштиришнинг амалий режаси

Адабиётни олиш учун комплектлаштириш, ҳужжатларнинг тури ва сони бўйича таҳминлар, шунингдек молиявий ҳисоб китобларини ифодаловчи миқдор кўрсатгичларидан иборат режа. Комплектлаштиришнинг мавзуий-типологок режаси асосида маълум бир даврга мўлжалланиб,(йил, ой, чорак) тузилади.

 

Комплектлаштиришнинг мавзуий типологик режаси

Кутубхона ишининг самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган кутубхона ёки унинг бирор бир тормоғи фонднинг мавзуий-типологок таркибини белгиловчи ҳужжат.

Комплектлаштириш иҳтисоси

Кутубхона вазифаларига ва хизмат кўрсатилаётган ўлканинг халқ хўжалиги ва маданий ихтисосига мос равишда кутубхона фондини комплектлаштиришнинг етакчи ва йўналишлари ва ҳусусиятларини белгиловчи ҳужжат.

Комплектлаштиришнинг истиқбол режа

Фондни комплеклаштиришнинг асосий мақсадлари ва кутиладиган натижаларни белгиловчи ҳужжат. 5 та ундан кўпроқ йилга тузилади.Кўпроқ йилга тузилади.

Комплеклаштиришнинг кўлами

Фондни комплектлаштиришда нашр йиллари мавзулари ва турларига кўра ҳужжатларнинг қамраб олиниши даражаси.

Кутубхоначи

1.Мазмуни кутубхона жараёнларини (фондни комплектлаш ва ташкил этиш, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, адабиётни тарғиб этиш, ўқишни бошқариш) амалга оширишдан иборат.

2.Кутубхонадаги лавозим. Кутубхона жараёнларининг мураккаблиги ва маҳсус тайёргарликнинг даражасига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади. Кичик кутубхоначи, катта кутубхоначи, бош кутубхоначи.

Кутубхонашунослик

Кутубхона ишини кутубхона тизимини ташкил этилиши, тараққиёти, иш олиб бориш тамойиллари, турли жиҳатдан кутубхоналарнинг ўзаро муносабатларини ўрганувчи ижтимоий фан. Кутубхонашунослик фан сифатида ХIХ асрнинг бошларида вужудга келган. Кутубхонашуносликнинг замонавий тизими ўз ичига қуйидагиларни олади. Умумий кутубхонашунослик, кутубхона каталогларидаги таълимот, кутубхона фондлари ҳақидаги таълимот. Кутубхонада раҳбарлик қилиш назарияси, кутубхона ва кутубхона тизимларининг фаолияти назарияси. Кутубхонашунослик таркибига шунингдек, кутубхонашуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси натижасида вужудга келган кутубхонашунослик соҳалари киради. Кутубхона педагогикаси, кутубхона руҳшунослиги кутубхона статистикаси, кутубхона нафосати, кутубхона иши иқтисодиёти, кутубхона хуқуқи кутубхона этикаси, ва кутубхона иши тарихи.

Кутубхоналараро абонемент

Мамлакат кутубхоналари фондларидан қабул қилинган қоидаларга асосан ўзаро бирликда фойдаланишга асосланган кутубхона абонемаенти

Кутубхона фаолияти таҳлили

Кутубхона фаолиятининг мазмуни, шакллари ва усуллари, шунингдек, унинг натижаларини ўрганиш, ичидаги янги илғор томонларини кўрсатиш, асосий камчиликларини очиш ва уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.Кутубхона фаолиятини таҳлил этишда 2 турдан: миқдор ва сифат турларидан фойдаланилади.

Кутубхоначининг асосий иш жойи

Бир-бир алоҳида ишни ёки жараённи бажариш учун зарур бўлган маҳсус қурулма ва мосламалар билан жиҳозланган кутубхоначининг иш жойи.

Кутубхонани бошқариш

Кутубхонани яхши ишлашини ва ривожланишини таъминлашга қаратилган кутубхона раҳбарияти ва меҳнат жамоаси томонидан онгли ва режа асосида олиб бориладиган фаолият. Ўз ичига қуйидагиларни олади. Меҳнатни режалаш, ташкил этиш ва рағбатлантириш, кутубхона жараёнларини бошқариш, ишни ҳисоб қилиш, ва назорат қилиш, ходимлар билан иш олиб бориш.

Кутубхона ишининг жорий режаси

Маълум бир даврда (ой, чорак, йил ) ишларининг ҳажми ва уларнинг бажарувчи томонидан белгилаб берадиган жорий режалаш ҳужжати. Баъзан кундалик режани тезкор режа деб ҳам аташ мумкин.

 

 

 

 

Кутубхона-библиографик тасниф.

Кутубхона-библиографик тасниф (ББК) 1958-1968 йилларда ГПБ давлат оммавий кутубхонаси, СССР ФАК Бутуниттифоқ китоб палатаси ва бошқа қўшма муассасалари олимларнинг иштирокида ишлаб чиқилган босқичли мураккаб тизими.

 

Кутубхонани библиографик таснифлаш тизими.

Ҳужжатларни мантиқий кетма-кетликда ва нашрнинг мазмуни, шакли, мақсади ва шу кабилар асосида тартиб билан жойлаштириш учун мўлжалланган таснифловчи тармоқлар тизими. Ситемали картотекаларнинг таркибий тузулиши асосида фондни жойлаш учун қўлланади.

Кутубхона-библиографик таълими.

Олий ва ўрта малакали кутубхоначи-библографларни тайёрлаш тизими.

 

Кутубхона биноси

Кутубхоналарни жойлаш учун мўлжалланган бинолар.

 

Кутубхона биноларининг жойлашиши

Кутубхона тармоқларига тегишли иморат ва кутубхоналарнинг кутубхона технологик жараёнларининг мазмуни ва кетма – кетлигига жавоб бера оладиган тарзда жойлаштириш тизими.

Кутубхона бўлими

Кутубхонанинг энг йирик структуравий бўлимлари одатда функционал, комплекс ва соҳавий бўлимларига ажратилади.

Кутубхона бўйича йўлланма

Кутубхоналарга кутубхона ҳақида батафсил маълумот (тарихи, фондлари, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш тартиблари)берувчи маълумотнома.

 

Кутубхонанинг даврий иш жараёни

Кутубхона технологиясининг алоҳида қисми, маълум вақт ичида доим такрорланадиган, маълум технологик тартибда амалга ошириладиган жараён ва ишларни ўз ичига олади. Кутубхона даврий ишлари асосида қуйидагиларни ўз ичига олади. Китоб йўли, библиографик маълумотнома  йўли, фойдаланувчи талабномаси йўли

 

Кутубхона иш жараёнларини механизациялаш

Кутубхоначи меҳнатнинг самарадорлигини ошириладиган ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни яхшилайдиган механик турдаги машиналар; системалари кутубхона технологиясига жорий этиш. Масалан; каталог карточкаларни маҳсус мосламалар ёрдамида кўпайтириш, фойдаланувчи талабномалари пневмопочта ёрдамида узатиш.

 

Кутубхона ишини назорат қилиш

Кутубхона даврий ишлар марказий назорат қилиш ва зудлик билан тартибга солиш.

 

Кутубхона фонди

Маълумот библиографик аппарати ёрдамида бажариш ва кутубхонада ҳар томонлама очиб бериладиган китоб, бошқа босма асарлар, қўлёзмалар, видео ёзувлар ва ўзга материалларнинг кутубхона томонидан унинг вазифасига мувофиқ тарзда шакиллантирадиган тартибга солинадиган жамланмаси. Комплектлаш йўналишига кўра универсал, кўп соҳали, соҳавий, мослаштирилган кутубхона фондларидан фарқланади.

 

Кутубхона заҳиралари

Ўз вазифаларини бажариш учун керак бўлган кутубхона манбалари (имкониятлари) буларнинг қаторга кутубхоналар, кутубхона фондлари, ахборот библиографик аппарат, кутубхона ходимлари, моддий техника базаси, пул маблағлари.

Кутубхона каталоги

Кутубхона фондида бор бўлган ҳужжатнинг маълум қоида асосида тузилган ва кутубхона фондларининг  таркиби ва мазмунини очиб берувчи рўйхат.Карточка машина ўқиб оладиган шаклда, микро ташувчилар шаклида ва шунингдек, китоб нашри, шакли амалга оширилган бўлиши мумкин. Каталогнинг номида турли белгилар тартиб билан акс этади. “Фойдаланувчи, хизмат каталоглари , асосий, йиғиш усули бўйича (алфавтили, системали, предметли) каталогда акс этилган ҳужжат турли бўйича (китоблар, даврий нашр, наталар, картографик нашрлар) кутубхонанинг таркибий тармоғи бўйича (ўқув зали, ноёб китоблар бўлими)”.

Кутубхона касбшунослиги

Кутубхона ходими фаолиятининг мақсадлари, мазмуни, шакли ва ўзига хос ҳусусиятларини ўрганувчи илмий кутубхонашунослик фани (соҳаси).   

Кутубхона кенгаши

Турли муассаса кутубхоналарининг вакилларидан иборат ва кутубхоналарнинг ўзаро алоқадорлигини ташкил этишдан иборат маслаҳат берувчи ташкилот. Қуйидагилар билан фарқланади, Республика ва вилоят кенгашлари.

Кутубхона фойдаланувчиси

Тегишли ҳужжатларда расмий қайд этилиши асосида кутубхонадан фойдаланувчи шахс.

Кутубхона ишини бошқариш

Кутубхона системасининг, янги ишлашни ва ривожланишини таъминлашга,  кутубхона ишининг ва  мафкуравий, илмий ахборот, маданий-маърифий, вазифаларини кучайтириш мақсадида уни йўналтиришга, унинг етакчи кўрсаткичларини доимий ўсишини таъминлашга ва барча имкониятларини ишга солишга қаратилган онгли ва режа асосида амалга ошириладиган фаолият.

Кутубхона ишлови

Кутубхонада сақлаш ва фойдаланиш учун ҳужжатларни тайёрлаш жараёнлари; библиографик тасвир тузиш, системалаштириш, ҳужжатларни предметлаштириш ва техник ишлов бериш. Кутубхона ишлови йўлланма ва ўлчовлар орқали тартибга солинади.

Кутубхоначилик иши

Аҳолини босма асарлар ва бошқа ҳужжатларни бўлган эҳтиёжини  кутубхоналар орқали қондиришга қаратилган мафкуравий, маданий-маърифий ва илмий ахборот фаолияти соҳаси.

Кутубхона иш вақтининг фонди

Маълум бир муддат мобайнида барча кутубхона ходимлари ишининг режалаштирилган иш вақти. Кутубхона иш вақтининг йиллик, чораклик, ойлик фондлари фарқланади.

Кутубхона ишини ташкил этиш

Кутубхона фаолиятини таъминлашга ва фаолиятини тартибга тушириш йўли билан энг мақбул натижаларга эришишга қаратилган тадбирлар ва уларни амалга оширалиган қоидалар йиғиндиси кутубхона тузилиши низомига юқори ташкилотларнинг кўрсатмаларига, фойдаланувчилар талаби ва эҳтиёжига таянган ҳолда белгиланган йўналиш ва юритиш учун тузилади.

Кутубхона иши жараёни

1.                    Муайян, нисбатан мустақил вазифани бажаришдан иборат изчил кутубхона ишларининг мажмуаси (масалан,каталоглаштириш, талабнома, асосида китоб танлаш)

2.                    Бир жойда ходим бажариладиган касб лавозимига мос ҳатти- ҳаракатларни ҳисобга олиш, хатларни қабул қилиш ва жўнатиш.

 

Кутубхона иши иқтисоди.

Мазмунини китоб фаолиятининг иқтисодий таҳлили ва кутубхона ишида иқтисодиёт қонуниятларини ва мезонларини қўллаш ҳусусиятларини ўрганишни ташкил эттирган маданий иқсодиётнинг бир қисми.

 

Кутубхона ишининг йиллик режаси

Кутубхона фаолиятининг барча жабҳалари бўйича келгуси йилга, чоракларга бўлинган ҳолда қилинадиган ишнинг мазмуни ва ҳажмини белгиловчи кундалик режалар ҳужжати.

 

 

 

 

Кутубхона ишининг режаси

 

Ишларнинг мазмуни, ҳажми, уларни бажариш кетма-кетлиги ва муддати ҳамда бажарувчиларни белгиловчи ҳужжат бўлиб, истиқболи ва жорий режаларга бўлинади.

Кутубхона ишини режалаштириш

Кутубхона ишининг бошқариш ишининг таркибий қисми маълум муддатга мўлжалланган,кутубхона ишини аниқ вазифалари, уларни бажариш йўллар ва режали кўрсатгичларни ифодаловчи тадбирлар тизимини ишлаб чиқариш.

Кутубхонаси меҳнатининг унумдорлиги

Кутубхона ходими сарф қилган меҳнатини самарадорлигик  даражаси; Вақт бирлигига (соат, кун, ой, чорак, йил) кутубхоначи меҳнатининг ҳажми билан ёки бир ишни (талаб бўйича китоб бериш) бажариш учун  сарф қилинадиган вақти билан ўлчанади.

Кутубхона муқоваси

Юмшоқ ёки бўш муқоваларда нашр этилган китобларни яхши сақлаш учун мустаҳкам матодан таёрланади.

Кутубхона муҳри

Кутубхонанинг номи битилган тўғри тўртбурчак шаклидаги муҳри. Одатда ўлчами 1,5х4,0смга тенг бўлади.

Кутубхона нашри

1.  Кутубхонада чиқарилган нашр

2.  Кутубхонада фойдаланиш учун мўлжалланган ва шунга мос безалган нашр.

Кутубхона нафосати

Кутубхона шароитини эстетик шаклланишига ёрдам берадиган усул ва методикасини кўриб чиқувчи илмий кутубхоначилик соҳаси фондни жойлаш, уни китобхонларга кўрсатиш каталогларини жиҳозлаш иши жараёнларини эстетик дид билан уюштириш. Шунингдек, кутубхонани ички ва ташқи томонидан безашда техник эстетик ютуқлардан фойдаланиш (бадий безаш, мебелни танлаш, ёруғлик манбалари ва жиҳоз ускуналарини жойлаш, кўркамлаштириш).

Кутубхона одоби

Кутубхонашунослик ва одобнинг уйғунлашуви асосида вужудга келган, илмий кутубхонашунослик соҳаси, кутубхоначиларнинг ишига ўзларини тутиш қоидаларини ўзгатади(ширин сўзлик,фаросатлилик).

Кутубхона паспорти

Кутубхона биноси (тузилиш, қурулмаларининг ишлови, инжинер техник жиҳозлари ва мосламалари ёрдамчи иншоотлари. Баланс бўйича боҳоси ва жойлашган ер) ҳақида асосий маълумотларни акс эттирган маълум шаклидаги ҳужжат. Кўзда тутилган мақсадага қараб (масалан; кутубхонада изланишлар олиб борилаётганда) кутубхона ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Кутубхона психологияси

Кутубхона ишининг психологик асослари ўрганвчи ва психологик ва кутубхонашуносликнинг уйғунлашуви асосида шаклланган кутубхонашуносликка оид илм соҳаси.

Кутубхона тармоғи

Ягона марказий бошқариладиган, вазирлик, муассаса.Жамоат ташкилотларига тегишли асосида бирлашган кутубхоналар мажмуаси.

Кутубхонадан ташқарига хизмат кўрсатиш

Ўқиш, яшаш жойига яқинлаштиришни таъминлайдиган кўчма кутубхона, библиобус ва бошқа иш усулларини қўллаш орқали китобхонларга кутубхонадан ташқарига хизмат кўрсатиш.

Кутубхонашунослик фани

Маданият институтларининг кутубхонашунослик факультетларида ва дорульфунунларида, педагогика институтларининг маҳсус бўлимларида олий малакали мутаҳассисларни тайёрлаш соҳасида алоҳида илмий соҳа сифатида шаклланган кутубхонашунослик, кутубхона иши тарихи, кутубхона фондлари, кутубхона каталоглари, кутубхоналар билан ишлаш.

Кутубхонадан фойдланиш қоидалари

Кутубхонада китобхонларга хизмат кўрсатишнинг энг мувофиқ усул ва тартибларини белгиловчи ҳужжат.

 

Кутубхона ҳужжатлари

Кутубхонада фаолиятининг ҳуқуқий, технологик ва ташкилий жиҳатларини белгиловчи ҳужжатлар мажмуи.

Кутубхоналар ҳамкорлиги

Ахборотга бўлган талабни тўлиқроқ қондириш ва кутубхона ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бирликда иш юритиш ва бунинг натижаларини ўзаро алмашиш учун кутубхоналарнинг бирлашиши. Биргаликдаги фаолият кутубхона фаолиятининг барча жабҳаларини ўз ичига олади.

Кутубхона хизмати

1.  Босма асарларни ва бошқа ҳужжатларни уларнинг нусҳаларини тарғибот қилиш ва фойдаланувчиларга бериш уларни танлаш ва ишлатиши ёрдам кўрсатишдан иборат кутубхона фаолияти.

2.  Китобхонларга вақтинча фойдаланиш учун китоб ва бошқа босма асарлар ва ўзга ҳужжатларни кутубхона фондидан бериш, китобхонларага кутубхона томонидан библиографик ва ахборот-маълумот бериш хизматини кўрсатиш.

Кутубхона ҳодимлари

Кутбхонанинг асосий доимий ходимлари

Кутубхона хоналари

Китобхон ва кутубхоначиларнинг ишлашига мўжалланган хоналар; қироатхоналар, китоб бериш хоналар, ахборот библиографик ходимлари хоналари, фонд омборлари ва шунингдек, кутубхона жараёнларини амалга ошириш.

Кутубхонадаги ҳисоб-китоблар ишлари

Кутубхона фаолияти ифодаланадиган миқдор кўрсатгичларини мунтазам қайд этиб бориш ва ҳисоблаш.

Кутубхона ҳисоботи

Вақти-вақти билан юқори ташкилотларга, давлат статистикаси ташкилотларга, шунингдек, фойдаланувчилари оммасига бериладиган маълум вақт мобайнида кутубхона ишларининг натижалари ҳақидаги маълумотлар мажмуи. Кутубхона ҳисоботнинг асосий тури йиллик туридир.

Кутубхонада статистик ҳисоб-китоб

Кутубхона фондининг ҳажми, таркиби ва ҳаракатининг китобхонлар сони ва таркибини китоб бериш миқдорини оммавий библиографик ва бошқа турдаги кутубхона ишларининг миқдори ва тартибни қайд этиш, ҳисоботлаш ва миқлорий таърифини бериш. Кутубхона фаолияти долзарб ўрганиш натижаларини умумлаштириш ва кутубхона ишини бундан кейинги ривожини режалаш мақсадида амалга оширилади .

Кутубхонанинг соҳали бўлими

Халқ хўжалиги, илм-фан, маданиятнинг маълум бир соҳасига оид адабиётлар билан кутубхоналарга хизмат қилувчи бўлим. (санъат бўлими, техника адабиётлари бўлими)

Кўп жилдли нашр

Мазмунан безатилиш нуқтаи назардан бир устинини ташкил этган икки ва ундан ортиқ номерланган кўп жилдлардан иборат вақти бўлган нашр. Бу маънода кўр жилдлик   терминини қўллаш ярамайди.

Кўп соҳали фонд

Бир неча билим соҳалари бўйича ҳужжатлардан ташкил топган кутубхона фонди.

Кўп тиллар луғати

Бир неча ёки кўпчилик тилларнинг тил бирликларини қиёсловчи луғат.

Кўзи ожизлар учун нашр.

Сўқирлар учун алоҳида ёзув(шрифт) билан босилган нашр.

Кўргазмали қўлланма

Касбини, ишлаб чиқариш жараёнини енгилаштириш мақсадида мазмунан кўргазмали, асосан тасвирий ҳолда бўлган қўлланма.

Лакуна

1. Кутубхона фондадаги бўш ўрин

2. Матнда тушиб қолган. Етишмайдиган, очиқ қолган жой.

 

Луғат кўринишдаги библиографик қўланма

Библиографик қайдлар муаллифлари, исми, асар сарловҳаси ва предметли рукнларнинг ягона алфавит асосида жойлаштирилган библиографик қўлланма.

Маъруза

Маълум мавзу бўйича маълумотларнинг оғзаки баёни. Кутубхона одатда маъруза мавзу кечаси ёки оғзаки журнал режасида ёки дастурда киритилган.

Маълумотнома

Бир тизимли қурилишга эга бўлган ва амалий руҳдаги маълумот нашири.

Маълумотнома ахборот фонди (МАФ)

Илмий техника-ахборотига эга бўлган эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган қисқартирилган маълумот излаш аппарати мажмуи.

Мавзуий картотека

Кутубхона фондида бор йўқлигидан қатъий назар маълум мавзудаги ҳужжатларни акс эттирган библиографик картотека.

Мавзуий кеча

Фойдаланувчиларни  ўтказилаётган кеча мавзусига оид адабиётларни ўқишга жалб этиш мақсадида уюштириладиган оммавий тадбир.

Мавзуий кўргазма

Маълум бир мавзудаги босма асарларнинг ва бошқа материалларни тарғиб этиш мақсадидаги кўргазма.

Магнитафон

Овозли ахборотни ёзиб олиш ва эшиттириш учун хизмат қилувчи, товушни магнит орқали ёзиб олиш усули, қўлланиладиган қурилма.

Макро нусҳа

Макронусҳалаш йўли билан олинадиган нусҳа.

Макронусхалаш

Асл нусҳадан тасвирини катталаштириб нусҳа олиш.

Марказий каталог

Марказий кутубхона фонди ва унинг барча филиаллари фондларини акс эттирувчи кутубхона каталоги.

Матбуот

1.           Ялпи нашр маҳсулоти

2.           Вақтли нашрлар мажмуаси.

Матн

 

1.           Маълум бир белгилар тизими ёрдамида ифодаланган, мавзу жиҳатидан ўзаро боғлиқ фикрлар ёки бир фикр-мулоҳазалар, шунингдек, уларнинг ёзма баёни.

2.           Лесик-грамматик. Мантиқий, услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқ жумлалар кўринишида ифодалаган бадиий асарларнинг асосий қисми.

 

Машина ўқиб оладиган каталог

 

Магнитли ва бошқа ташувчиларга тушурилган кутубхона каталоги.

 

Маҳсус библиографик қўлланма

Аниқ кўзланган бир мақсадга қаратилган библиографик қўлланма.

 

Мақолаларнинг системали картотекаси.

 

       Кутубхона фондида бор-йўқлигидан қатий-назар турли тоифадаги китоб ва кутубхона абонитлари учун керак бўлган даврий давомли нашр ва тўпламлардаги материалларни акс эттирувчи библиографик картотекаси.

Мақолаларнинг системали картотекаси ва системали каталоги учун ягона алфавит предметли кўрсатгич яратилади.

Микронашр

 

Матнли ва тасвирий иловалар микронусҳалаш усулида кучайтирилган босма асар.

 

Микронусҳалаш

 

Нусҳалаш усули, бунда нусҳадаги таъсир ҳажмидан анча кичик бўлади.

 

Микронусҳалаш

 

Микронусҳа билан олинган нусха.

 

Микрофильм

 

Кадрли микротасвирни ўз ичига олган ўрамли фотоплёнка

 

Микро фильмлаш

 

Микрофильм олиш мақсадида ҳужжатларнинг фотосуратини тушуриш.

 

Микрофильмар фонди

 

Кутубхона фонининг бир неча бор кичрайтирилган босма ва қўлёзма матнлар, иловалар, чизмалар, ноталардан иборат бир қисми.

 

Миллий кутубхона

 

Жамиятда фойда келтириш йўлида ватан ва жаҳон кутубхона заҳираларидан самарали фойдаланишни таъминловчи бош давлат кутубхонаси.

Муаллиф

 

Асарни яратган ёки уни яратишда иштирок этган шахс, шунингдек, ҳужжатни ўз номидан нашр вилган муассаса ёки ҳужжат сарловҳасидаги биринчи сўзнинг шартли белгиси.

 

Муаллифлик белгиси

 

Ҳужжатларни алфавит тартибда жойлаштириш учун қўлланиладиган муаллиф исми-насаби ёки ҳужжат сарловҳасидаги биринчи сўзнинг шартли белгиси.

 

Мураккаб индекс

 

Таснифлашнинг асосий жадваллари индекси ва бир неча ёрдамчи жадвал индексларининг уйғунлашмасидан иборат таснифлаш индекс. Бу маънода “аралаш индекс” атамасини қўллаб бўлмайди.

 

Мустақил ўрганиш учун қўлланма

 

Тил, ҳунар ёки санъатни мустақил ўрганиш учун нашр қилинган ўқув қўлланма.

Муқова

 

Нашрнинг китоб варақалари фарзациз бириктирилган, қалин қоғоздан қилинган баъзан юпқа тиниқ, полимер қатлам билан ўралган қопламаси.

Муқовалаш

 

Тери, мато, қоғоз билан қопланган мустаҳкам картон ёки пластмасса қоплама, китоб блоие билан фарзац ёрдамида бирлаштирилади ва блокни ифлосланиши ва ишдан чиқишдан асраш, шунингдек, нашр ҳақида ахборот бериш учун ва бадий безак унсури сифатида хизмат қиладиган нашриёт иши.

 

Муқова жилди

 

Китоб ёки рисоланинг муқоваси ичида буклаб қўйиладиган бир варақ қоғоз кўринишдаги ёпиштирилмаган кўшимча муқоваси.

 

Муқаддима

 

Асар асосий матннинг таркибий қисми-бошланғич боби.

Мухаррир

 

Нашрга тайёрлаётган асарни ёки кутубхона каталогини таҳрир қилувчи мутаҳассис.

Низом

 

Бирон бир соҳадаги фаолиятнинг ташкил этилиши ва тартибини йўлга солувчи қоидалар мажмуаси.Кутубхона низоми.

 

Нодир китоб

 

1.           Бадиий, илмий, библиографик ёки бошқа қимматга эга бўлган ва кам нусҳада сақланиб қолган ёки нашр этилган китоб.

2.           Нашрнинг бошқа нусҳаларидан ўзининг такрорланмас ҳусусиятлари билан фарқ қилиб, турувчи нусҳаси.

 

Нусҳалаш

 

Кутубхона фондидаги айнан бир номли ҳужжат нусҳаларининг ўртача сони.

Обуна

 

Даврий ёки обуна йўли билан сотиладиган нашрларнинг вақтли матбуот тарқатиш ташкилотлари, кутубхона коллектори ва китоб дўконлари, шунингдек, айрим турдаги нашрларни бевосита чиқарилаётган нашриётлардан олиш ҳуқуқини расмийлаштириш, кутубхона фондини тўлдириш йўли.

 

Обуна нашри

 

Олдиндан обуна ёзилиш йўли билан, одатда китоб савдоси тармоқ орқали тарқатиладиган нашр.

 

Овоз чиқариб ўқиш

 

Адабиётни оғзаки тартиб қилиш усули.

 

Оммавий адабиёт

 

Фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун чиқарилган асарлар мажмуи.

 

Оммавий равишда ахборот бериш

 

Кутубхонанинг барча фойдаланувчиларини қамраб олувчи кутубхона ахборот фаолияти.

Оммавий ишлар

 

Фойдаланувчилар ва аҳоли орасида босма асарлар ва бошқа ҳужжатларни оғзаки ва кўргазмали тарғиб қилиш усуллари ва кўринишларининг мажмуи.

 

Оммавий библиографик ахборот

 

Янги келиб тушган китобларнинг картотекаси ёки бюллетени, адабиёт янгиликларининг тартиби ва йўллар билан кутубхонанинг барча фойдаланувчиларга ахборот етказиш.

 

Оммавий кутубхона

 

Аҳолининг кенг қатламларига хизмат қўрсатиш учун мўлжалланган ва фойдаланувчиларнинг ўқимишлилиги даражасини оширишга аҳолининг маданий хурлигини таъминлашга қаратилган кутубхона.

 

Оммавий нашр

 

Кенг фойдаланувчилар учун мўжалланган нашр.

 

Сарварақ

 

Нашрнинг бош варақи, нашр хақидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади ва библиографик тасвир тузушида асосий манба ҳисобланади.

 

Сарлавҳа

 

Асарнинг қисми, бўлими, боби, параграф ёки бошқа белгилар қатори. Нашрда ҳарф теришининг таркибий қисми.

 

Сатр

 

Бир чизиқдан жойлашган сўз. Ҳарф ёки бошқа белгилар қатори. Нашрда ҳарф теришининг таркибий қисми.

 

 

 

Саҳифа (бет)

 

Нашрдаги варақнинг бир томони наборда бир стунли саҳифалаш ҳолатида рақамланган алоҳидаги варақ.

 

Саҳифа чети

 

Босилган саҳифа ёки график тасвирнинг атрофидаги бўш очиқ қолган жойлар.

 

 

 

Сериал нашрлар.

 

Даврий, давомли ва серияли нашрларнинг мажмуи.

 

Серия

 

Ғояси, мавзуси, ўтайдиган вазифаларнинг умумийлиги асосида бирлаштирилган. Умумий серияси сарлавҳа остида чиқарилган ва одатда безалиши бир хил бўлган нашрларнинг мажмуи.

 

Сигла

 

Кутубхонанинг йиғма каталогларида библиографик кўрсатгичларида ишлатиладиган ва излаш тармоқлари тизимидаги ҳужжатларнинг жойлашган ерини кўрсатувчи шартли қисқа баёни.

 

Системалаштирувчи

 

Ҳужжатларни системалаштиришни амалга оширувчи, системали каталог ва алфавит-предметли кўрсатгични ташкил этувчи. Олиб борувчи ва таҳрир қилувчи мутаҳасис.

 

Системали каталог

 

Библиографик қайдларни маълум бир кутубхона-библиографик таснифлаш тизими асосидаги билим соҳалари бўйича жойлаштирилган кутубхона каталоги.

 

Системали каталогнинг асосий карточкаси

 

Системали каталогдаги ўрнини асосий индекс ёрдамида аниқланадиган тўлиқ индексни ўз ичига олган каталог карточкаси.

 

Системали каталогнинг алфавит-предметли кўрсатгич

 

Системали каталогда ўз ифодасини топган босма асрлар ва бошқа ҳужжатларнинг мазмунини, уларга мос таснифий шартли белгиларни кўрсатган ҳолда очиб берувчи предметли рукнларнинг алфавитли рўйхатлардан иборат бўлган системали каталогнинг ёрдамчи аппарати.

 

 

Системали библиографик қўлланма

Библиографик қайдларни маълум таснифлаш тизими асосида мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилган библиографик қўлланма.

 

Техник ишлов бериш

Босма асарнинг ва бошқа ҳужжатларни кутубхона ишловидан чиқаришнинг бир қисми.

Ўз ичига тамғалаш, инвентар номер қўйиш, китоб ёрлиқлари, китоб чунтакларини ёпиштириш ва бошқаларнинг олади.

 

Техник таъминот

    Кутубхона жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришга мўлжалланган техник воситалар (шахсий компьютерлар, оргтехника, сервкрлар, принтерлар мажмуи).

 

Тираж

Нашр ёки нашриёт маҳсулоти нусҳаларининг сони.

 

Точка

 

Босма асарларнинг сақлашга мўлжалланган бир неча қават қилиб бирлаштирилган очиқ токчалардан иборат мослама.

 

Точка индекси

 

Фондни системали жойлаштирилганда ҳужжатнинг сақланиш жойини кўрсатувчи таснифий индекс.

 

Точка ажраткичи

 

Фонднинг жойлаштиришига мос равишда токчадаги босма асар гуруҳларини бир-биридан ажратиб турувчи бирон-бир материалдан қилинган мослама. Токча ажратгич бўлим, муаллифнинг исми, насиби. Журнал номи кўрсатилади.

 

Хизматчи каталог

Кутубхона ходимлари фойдаланишлари учун мўлжалланган кутубхона каталоги

 

 

 

Янги адабиётлар кўргазмаси

 

Кўргазмали тарғибот ва киётобхонлар фондига тушган янлигиклар ҳақида ахборот бериш мақсадида доимий тарзда ўтказиладиган кутубхонадаги янги китоблар кўргазмаси.

 

Йиғма каталог

Бир неча мустақил кутубхона ёки ўлка кутубхоналар тармоғининг фондларини акс эттирувчи кутубхона каталоги

 

Йиллик тўплам

 

Газеталар ва жураллар фондининг ҳажмининг ҳисоб қилиш бирлиги газета ва журналлар йиллик сонларининг мажмуаси..

 

Ўлка каталоги

Мазмунан маълум бир ўлкага тегишли адабиётларни акслантирувчи каталог.

 

Ўлкашуносликга оид адабиётлар фонди

Кутубхона фондининг маълум бир географик регион маъмурий территориал, ноҳия ёки алоҳида яшайдиган жой ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган нашрлардан иборат бир қисми.

                          

Виртуалъ библиография

Локал ва (ёки) глобал электрон тармоқдаги электрон (рақамли) библиография.

 

Виртуалъ (электрон, рақамли) кутубхона

Зарурий маълумот қидирув аппарати билан таъминланган ҳамда оммавий фойдаланиш учун очиқ бўлган кутубхонанинг реал фондини акс эттирувчи маълумотларнинг тўла матнли базаси ва банклари мажмуаси

 

Газеталар тикмаси

 

Газеталарнинг сонларини тартиб билан жойлаштириб бир ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йиллик қилиб йиғиб тикиш ва шу тартибда тикилган газеталарнинг ўзи, кутубхонада йиғилиб тикилган газеталарга янги олинган сонларни ҳам қўшиб тикиш.

 

Дескриптор

Ахборот қидирув тилининг сўзлар, сўз бирикмалари ёки кодларда ифодаланган лексика бирлиги бўлиб, шартли эквивалент очқич сўзларнинг номлари синфи ҳисобланади.

 

Жамоа абонемент

      Ташкилот, муассаса ва шу кабилар номига очилган абонемент, якка тартибдаги абонементнинг акси; кутубхона фондидан фойдаланиш учун олинган китобларни муддатида қайтариш кафилини олган айрим жамоа китобхонларининг кутубхонадан ташқарида ўқиши учун уларга очилган абонемент.

Инвентар китоби

       Кутубхонага қабул қилинган босма асарларнинг ҳар бирини  ҳисобга оладиган китоб. Инвентар  китобига асарнинг автори ва номи,нашри  қилинган йили ва баҳоси, мазмуни жиҳатидан қайси  бўлимга оидлиги  ҳамда кутубхона фондини адабиётининг  рисолигини назорат қилиш, айрим асарларнинг  фондда бор йўқлиги аниқлаш,уларнинг қабул қилинган ва чиқарилган вақти,баҳоси хақида маълумотлар олиш, китоб фондини кўпайиб боришини аниқлаш мумкин.

Инвентар рақами

 

Ҳужжатни инвентарлаштиришда унга бериладиган ҳужжатнинг аниқ бетига қўйиладиган, анъанавий ва электрон кўриншли библиографик ёзувларнинг элементи ҳисобланувчи инвентар китобидаги тартибланган рақам.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар:

 

1.    Ахборот-ресурс марказлари ва мактаб кутубхоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.

 

2.    Кутубхонашунослик. Касб-хунар коллежлари учун ўқув қўлланма. I-қисм

 

3.    Кутубхонашунослик. Касб-хунар коллежлари учун ўқув қўлланма. II -қисм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”

“Ўлкашунослик адабиётларини тарғиб қилиш”