Ахборот – кутубхона  маркази

илмий – услубият  бўлими

 

 
Ахборот – кутубхона фаолиятига доир ҳуқуқий хужжатлар

 

 

 

Жиззах  - 2019 йил

 




1-боб. Умумий қоидалар








ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;

ахборот-кутубхона фаолияти — ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича фаолияти;

ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;

ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш — фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

йиғма электрон каталог — ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи;

фойдаланувчи — ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши учун ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатга олинган шахс;

электрон каталог — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхатининг электрон шакли;

электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.





























































Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.












































































































ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ



Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-аҳлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:


Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негизида идоравий жиҳатдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

















бир ой муддатда белгиланган тартибда кутубхоналарни, 4-иловагамувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ихтиёрига бепул ўтказишни ҳамда улар оқилона қайта ташкил этилишини;










7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига:




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:









 

 




Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлашни, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ҳамда тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни тизимли сотиб олишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:





3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика «Маҳалла» жамғармаси аҳолининг шахсий фойдаланишидаги қўлёзма ва литографияланган китоблар, тарихий ҳужжатлар, ноёб босма нашрлар, газеталар, журналларни тўплаш ва сотиб олишни ташкил этишда, шунингдек хусусий коллекциялардаги қўлёзмаларни аниқлаш ва рўйхатдан ўтказишда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, «Ўзархив» агентлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.






 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февраль ПҚ-1487-сонли “2011-2015 йилларда ахборот-комуникация техналогиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шарх

 

                   Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июнь ПҚ-381-сонли  “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш назарда тутади. Қарорда замонавий ахборот-коммуникация техналогиялари асосида аҳолига ахборот кутубхона хизмати кўрсатиш кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтарилишини,ахборот – кутубхона муассасаларининг ягона ахборот маконига бирлашувини, ўсиб келаётган ёш авлод интнллектуал эхтиёжларини қаноатлантириш, маънавий-ахлоқий,маданий қадриятларни мустахкамлаш ва сақлашни,аҳоли ва таълим муассасалари ўқувчиларинининг мустақил билим олишларини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

              Қарорнинг биринчи бандида аҳолига ахборот-кутубхона ҳамда ахборот-ресурс хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш борасида асосий вазифалар белгилаб берилган.Бу вазифалар орасига ахборот-кутубхона хизматига азборот-коммуникация техналогичларни тадбиқ этиш бўйича ягона ёндашув ва стандарт ишлаб чиқиш,биринчи навбатда маънан бой, баркамол шахсни ижодий ривожлантириш учун маънавий-ахлоқий,маданий-тарихий, илмий-таълимий ахамиятга эга бўлган электрон ресурслар фондини шакиллантириш, шу жумладанбосма наширланинг электрон нусхаларини яратиш; кенг аҳоли қатламини замонавий ахборот-коммуникация техналогиялари, жумладан ZiyoNET  тармоғи орқали умумлаштирилганахборот-кутубхона ресурсларидан доимий фойдаланишни таъминлаш; ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини тузиш орқали ахборот ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш ва электрон хужжатларни етказиш хизматларини ташкил этиш; ахборот-кутубхона муассасаларини янада ривожлантириш, уларни замонавий компьтер,телекаммуникация ва рогтехникабилан таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, электорн кутубхона залларини ташкил этиш, уларни интеграллашган ахборот-кутубхона тармоғига бирлаштириб, ахборот-кутубхона муассасаларини мутахассисларини замонавий ахборот-кутубхона техналогиялари асосида ўқитиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш киритилган.

            Қарорнинг иккинчи бандида ахборот-кутубхона муассасаларини жихозлаш норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, республикада интеграллашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш, ахборот-кутубхона ресурсларини электрон фондини шакиллантириш,2011-2015 йилларда юқори малакали кадирлар тайёрлаш бўйича тадбирлар Дастур ва ахборот-кутубхона муассасаларини жихозлаш,ахборот-кутубхона ресурслар фондини ташкил этиш, 2011-2015 йилларда юқори малакали кадирлар тайёрлаш, электрон кутубхоналарни боқичма-босқич ташкил этишнинг,мақсадли параметирларини тасдиқлаш ҳақида сўз боради.Тадирлар Дастури ҳамда Мақсадли параметирлар 1-ва 2- иловалар тарзида тасдиқланган.

 

           Ташкил этилаётган (жами1815 та) электорн кутубхоналар фаолият кўрсатаётган ахборот-кутубхона муассасаларида ташкил этилиши ва ўрнатилган тартибда телекаммуникация ва компьтер техникаси билан жихозланиши маълумот учун қабул қилинган.

 

             Қарорнинг учунчи бандида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси негизида,мазкур кутубхонага белгиланган бужет маблағлари хисобидан, юридик шахс мақомидаги 12 та штат бирлигига эга эга бўлган йиғма электрон каталог Марказини,Ўзбекистон алоқа ва ахбортлаштириш агентлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри ахборот-кутубхона марказларида уларга ажратилган бужет маблағлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат йиғма электрон каталог секторлари ташкил этиш белгиланган.

 

          Қарорнинг тўртинчи бандидан еттинчи бандига қадар тегишли вазирлик ва кенгашларга Қарор ижорсини таъминлаш ҳамда назорат қилиш бўйича вазифалар белгиланган.

          Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини назорат қилиш идоралараро кенгаши зиммасига мазкур Қарор билан тасдиқланган Дастур, белгиланган мақсадли параметирларга қатъий риоя қилган холда амалга оширилиши устидан назорат юритиш ва Дастур ижроси натижалари хар чоракда Вазирлар Махкамаси йиғилишларида мухокам қилиб борилишини таъминлаш юклатилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг  Молия вазирлигига 2011 йилдан бошлаб хар йили Дастурда белгиланган фазифаларни бажариш учун зарурий маблағлар ажратиш топширилган.

      Ахборот-кутубхона муассасаларига мўлжалланган республика худудида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар,материаллар ҳамда чоп этилмайдиган китоблар, даврий наширлар, шу жумладан электрон наширларни 2015 йил декабрига қадар Ўзбекистон Республикасига олиб киришда Вазирлар Махкамаси тамонидан тасдиқланган рўйхатга асосан божхона тўловларидан озод қилиши белгиланган. Бунга божхона расмилаштируви йиғими кирмайди.

Мазкур қарор ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона хизматларини такомиллаштириш, янги босқичга кўтаришга йўналтирилгани билан алохида ахамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

 

 2011 йил 23 февраль

 ПҚ-1487-сонли қарори

 

Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

 

         Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилди, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқда. Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқдаМатбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинган. 1 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва шаҳарлардаги  таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс маркази томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари ҳамда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган. Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда. Шу билан бирга, ушбу муҳим соҳа ривожи билан боғлиқ аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик  маданиятини оширишда бир қатор муаммолар мавжудлигини қайд этиш лозим. Аввало, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган. Чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган. Таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қилишга маблағлар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳисобидан жалб этилмаяпти, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари,  кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган тадбирлар етарли эмас.
Ушбу соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида:
        1. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс  чора-тадбирлар  дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳлар таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        2. Ишчи гуруҳ (А.Арипов)га бир ой муддатда соҳа мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олиб, қуйидаги масалаларни атрофлича ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилсин: аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан, электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимининг ҳолати; китобларни чоп этиш ҳамда аҳолига етказиб беришни ўз ичига олган бошқарув тизимининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш ишларининг танқидий таҳлили;
ноширлар ва адибларни молиявий рағбатлантириш,болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, матбаа корхоналари ва нашриётларга китоб ишлаб чиқариш учун сифатли қоғоз ва матбаа хомашёларини четдан харид қилиш тартибини такомиллаштириш; китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;
ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарларда ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини алоҳида статистик ҳисобга олиш ва уларга тегишли солиқ имтиёзлари қўллаш; мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига хизмат кўрсатиши зарурлигидан келиб чиқиб, уларнинг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича жойлашиш ва бўйсуниш тартибини қайта кўриб чиқиш, фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
ахборот-кутубхона муассасаларининг, айниқса, таълим соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фондларини шакллантиришда ўқув адабиётлари билан бир қаторда бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар рўйхатини ҳамда уларни харид қилиш бўйича харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш; чоп этилаётган китобларни аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маданият ва маърифат” телеканали орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш; таълим муассасаларида синфдан ташқари ўқиш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиш ва ўқув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш, адабиёт тўгараклари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта қўриб чиқиш; ҳудудларда ёзувчи-шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб қилиш, китобхонлар, босма ва электрон китоб ишлаб чиқарувчилар, китоб сотувчилар ҳамда кутубхоначи ва тарғиботчилар орасида танловлар (“Йилнинг энг яхши китоби”, “Энг яхши китобхон оила”, “Йилнинг энг яхши болалар китоби”, “Йилнинг энг яхши аудио китоби”, “Йилнинг энг яхши электрон китоби” каби) ўтказиш тизимини такомиллаштириш.
          3. Ишчи гуруҳ (А.Арипов) икки ой муддатда мутасадди вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, матбуот ва ахборот ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритувчи ваколатли давлат органини белгилаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини ривожлантиришни инобатга олган ҳолда тегишли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин. 

       4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. 

 

Ўзбекистон Республикаси
           Президенти                                                      Ш.Мирзиёев

 

2017 йил 12 январ

 

 

 

Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

        Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича кейинги пайтда бирмунча ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. 

       Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Айниқса, ноширлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, юртимизда соғлом рақобатга асосланган босма ва электрон китоблар бозорини шакллантиришни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Маънавий ҳаётимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга эга бўлган ана шундай муҳим вазифаларни комплекс ҳал қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига етказиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида:

      1. Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Дастурда кўзда тутилган қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин: китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, ноширлик ва матбаа соҳаларини янада ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
китоб маҳсулотлари бўйича давлат буюртмасининг асосий йўналишларини шакллантириш, адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ихтисослаштирилган китоб дўконлари фаолиятини ривожлантириш;
жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмалари бериш, уларни зарур нусхаларда юксак сифат билан нашр этиш ва молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш, китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш чораларини белгилаш; ахборот-кутубхона фаолиятини кучайтириш, таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг кутубхона фондлари, кутубхоналар, ташкилот ва муассасаларнинг “Маънавият хоналари”ни  ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан бойитиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
нашриётлар ва матбаа соҳаси мутахассисларини, бадиий ва техник муҳаррирлар, графикачи рассомлар, ахборот-кутубхона ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш; лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосидаги илмий-техник, адабий-бадиий ва энциклопедик адабиётларни янада кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
          Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ахборот-кутубхона марказларидаги барча турдаги ахборот-кутубхона ресурсларининг ягона базасини шакллантириш ва ундан бошқа ахборот-кутубхона муассасаларида туриб фойдаланишни таъминлаш;
қишлоқ аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш чоралари тўғрисида тадбирлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш;
мамлакатимизда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берадиган eReader электрон ўқув қурилмаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, уларнинг ахборот базасига умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари учун дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий, илмий-назарий манбаларни жойлаштириш, бундай маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаш; мазмунан саёз, миллий маънавият ва қадриятларимизга, ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган адабиётларни тайёрлаш, босиб чиқариш ва тарқатишнинг олдини олиш чораларини кўриш; китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила”, “Энг фаол кутубхоначи” каби кўрик-танловларнинг саралаш ва республика босқичларини юқори савияда ўтказишни йўлга қўйиш.
          2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

      3.Белгилаб қўйилсинки: дастурда кўрсатилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар бир шаҳар ва туманда китоб савдосига ихтисослашган дўконларни ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини текин фойдаланиш учун берилишини таъминлайди;
савдо айланмасида китоб сотиш улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектларининг алоҳида статистик ҳисоби юритилади ва улар 2020 йил 1 январга қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига шу йўналишда мунтазам равишда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш ва эълон қилиш тавсия этилади.
       4.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банкларига китоб савдосига ихтисослаштирилган замонавий дўконлар, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш ҳамда янги китоб дўконларини қуриш учун Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

      5.Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
       6.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
           Президенти                                                      Ш.Мирзиёев

 

2017 йил 13 сетябр ПҚ-3271

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш ва жорий этиш соҳасидаги бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ушбу соҳанинг жадал ривожланишига, сифатли ахборот хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, телекоммуникация инфратузилмаси етарлича ривожланмаган, мамлакатнинг олис аҳоли пунктлари телекоммуникация тармоқлари билан таъминланмасдан қолмоқда, мобиль алоқа ва Интернет тармоғининг сифати аҳоли эҳтиёжларини қондирмаяпти;

иккинчидан, давлат бошқаруви тизимига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этишда ягона технологик ёндашувнинг самарали амалга оширилмаганлиги сабабли идоравий ахборот тизимлари ва ресурслари алоҳида-алоҳида жорий қилинмоқда, бунинг оқибатида уларни ягона ахборот маконига интеграциялаш жараёни мураккаблашмоқда;

учинчидан, электрон тижоратда интеграциялашган савдо ва маркетинг платформалари, интернет-дўконлар, тўлов тизимларини, шунингдек, логистика тизимларини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, бу иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожланиши, чет эл инвестициялари жалб қилиниши тўхтатиб турилишининг сабабларидан бири бўлмоқда;

тўртинчидан, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборот хавфсизлигини ва ахборотни муҳофаза қилишни таъминлаш ишларининг заиф ташкил этилганлиги ахборотдан рухсатсиз фойдалана олиш, маълумотлар базаларининг бутунлиги ва махфийлигини бузиш имкониятини оширмоқда;

бешинчидан, кўплаб давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, бюрократик тартиб-таомилларга барҳам бериш, қоғоз ҳужжат айланишини камайтиришга қаратилган ахборотлаштириш ҳамда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига етарлича эътибор берилмаяпти;

олтинчидан, почта алоқа хизматлари ва логистика тизимини модернизация қилиш, почта алоқаси миллий оператори фаолиятининг сифат жиҳатдан янги услубларини жорий этиш ва бозорда унинг фаолияти мавқеини оширишга доир таъсирчан чоралар кўрилмаяпти;

еттинчидан, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими IT-технологиялар ривожланишининг тезкор суръатларини ҳисобга олмаяпти, шунингдек, таълим беришнинг илғор услубларини жорий этиш учун хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари билан самарали мулоқотни ташкил қилиш имконини бермаяпти;

саккизинчидан, электрон ҳукумат, электрон тижорат, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими, уларнинг шаффофлиги ва очиқлиги, шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасининг ривожланишида анча илгарилаб кетган мамлакатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиш ва жорий этиш бўйича тизимли иш олиб борилмаяпти.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, электрон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг:

Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфига ўтказиш;

«Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази» давлат муассасасини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасига бериш;

«Матбуот тарқатувчи» АКни белгиланган тартибда «Ўзбекистон почтаси» АЖга қўшиш масаласини «Матбуот тарқатувчи» АК ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишларида қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Вазирлик икки ҳафта муддатда ўтказилаётган ташкилотларнинг штат бирликлари ва бинолари, шунингдек, уларга тегишли бўлган товар-моддий бойликлар, шу жумладан пул маблағларининг Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига берилишини таъминласин.

2. Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳукуматни жорий этиш, ахборот жамияти ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

«охирги миля» тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш, мультисервисли алоқа тармоқлари технологиялари, мобиль алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, логистика ва почта алоқаси хизматлари орқали телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш;

давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, идоралараро ўзаро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш, ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини, «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимларини шакллантиришга ягона технологик ёндашув амалга оширилишини таъминлаш;

давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал секторида инновацияларни жорий қилишга кўмаклашиш, рақамли иқтисодиёт ўсишини рағбатлантириш, шу жумладан ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш, электрон тижоратнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

шаҳар ва ҳудудий инфратузилмани, шу жумладан келгусида интеграциялашган, «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳар ягона комплексига бирлаштирган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт логистикасини, шошилинч хизматларни бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;

технопарклар ва коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида замонавий рақобатбардош ва экспорт учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ривожлантиришни рағбатлантириш, шарт-шароитлар яратиш ва инвестицияларни жалб қилиш;

етакчи хорижий компаниялар ва таълим муассасаларининг энг яхши амалиёти асосида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида стратегик ва лойиҳа бошқаруви, менежмент, маркетинг бўйича илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил қилиш;

киберхавфсизликни таъминлаш ва тармоқлар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишни таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шахсий ва биометрик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича технологияларнинг қўлланишини тартибга солишда иштирок этиш;

тақдим этилаётган телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга ошириш;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини қўллаш ва ривожлантириш масалалари бўйича, шу жумладан, техник стандартлар, регламентлар жорий этилишини ташкил қилиш, шунингдек, Вазирликнинг фаолият соҳасига кирадиган бошқа йўналишлар бўйича халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан фойдаланишда янги ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаларини ишлаб чиқишга, биринчи навбатда, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ва тезкорлигини оширишга, бюрократик тартиб-таомилларга барҳам беришга, қоғоз ҳужжат айланишини камайтиришга қаратилган электрон давлат хизматларини жорий этишга устувор эътибор қаратадилар;

давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари уч йилда бир марта мос равишда Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтадилар;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият республика органлари бўлинмаларининг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият ҳудудий органлари бўлинмаларининг раҳбарлари Вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар.

4. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция (кейинги ўринларда — Инспекция) этиб қайта ташкил этилсин.

Инспекция ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида қонунчилик, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиши белгилансин.

2018 йил 1 апрелдан Инспекцияга қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида тақдим этилаётган хизматлар сифатининг бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, олиш ҳуқуқи берилсин.

5. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини ўргансин ҳамда ушбу бандни амалга ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагилар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

«Ўзбекистон почтаси» АЖни, шу жумладан чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш;

почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш.

7. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2018 йил 1 июндан:

тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга;

тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади;

б) ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларини жалб қилиш, ўз IT-инфратузилмасини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Вазирлик ҳайъати томонидан аниқланади;

г) давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;

д) давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга масъул бўлган бўлинма раҳбарлари ҳар йил якунлари бўйича Вазирлик қарори асосида ахборот тизимлари, электрон давлат хизматлари ва ахборотлаштиришни жорий этиш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 августга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини ва устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли мобиль алоқа, Интернет тармоғидан кенг доирада фойдаланишини таъминлаш;

соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳасида замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳарлар ҳамда ҳудудларни ташкил қилиш;

давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

жойларда, айниқса, олис жойларда электрон давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада кенгайтириш.

Белгилансинки, дастурларни ва лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини молиялаштириш Фонд маблағлари ҳисобидан, тегишли ҳудуд мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан тўланадиган абонент рақамидан фойдаланганлик учун келиб тушадиган сумманинг 5 фоизгача бўлган миқдорида амалга оширилади.

9. Мазкур Фармоннинг 8-бандида назарда тутилган дастурларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш ва идоралараро мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Вазирлик билан биргаликда бир ой муддатда:

дастурлар қабул қилинганидан кейин ҳудудий кенгашлар таркибларини тасдиқласин, шунингдек, дастурлар ижросининг ҳар ойда кўриб чиқилишини таъминласин;

«Компьютерлаштириш маркази» ДУКни «Электрон ҳокимият» ахборот тизимини яратиш ва жорий этишни асосий вазифа деб белгилаган ҳолда «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКга айлантириш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни кўрсин.

10. Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида, шу жумладан унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ўқув жараёнининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш суръатлари билан узлуксиз алоқасини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ўқув режалар ва дастурлар, битирувчилар учун малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

профессор ўқитувчилар таркиби меҳнатини ўқитишнинг кредит тизими шартларидан келиб чиқиб фақат таълимга хос тадбирлар асосида иш вақти ҳисобга олинишига асосланган ҳолда мустақил нормалашни амалга ошириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишини рағбатлантириш ҳуқуқи берилсин.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда кредит тизими бўйича ўқитиш тартибини белгилайдиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлик ва Инспекция фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини киритсин;

бир ой муддатда Вазирлик ва Инспекция тўғрисидаги янгиланган низомларни тасдиқласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4702-сон Фармони 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 19 февраль, ПФ-5349-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган ахборот-кутубхона хизмати сифатини яхшилаш, уларнинг ахборотга бўлган талабини қондириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш борасида асосий вазифалар этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг мунтазам ва мустақил равишда билимини оширишга кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли равишда бойитиб бориш;

ахборот-кутубхона муассасаларига келишга имконияти йўқ фойдаланувчилар учун Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аудио китоблардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда кўчма кутубхоналар ташкил этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг аниқ тизим ҳамда механизмларини яратиш ва амалга ошириш.

2. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсин;

2018 йил 1 октябргача Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда:

2018 йил 1 ноябргача Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳалари белгиланган тартибда 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш дастури лойиҳаси режасига киритилишини таъминласин;

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг соҳавий ривожланиш концепциясини ва лойиҳалар портфелини ишлаб чиқсин, бунда республикадаги кўзи ожизлар кутубхоналарини ривожлантиришни назарда тутсин ва 2019 йил 1 апрелгача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

лойиҳа портфелини ишлаб чиқишда Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналарини қуриш ҳамда Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутсин.

5. Қуйидагилар Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларидаги кўзи ожизлар кутубхоналари филиаллари биноларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларидаги кўзи ожизлар кутубхоналари филиаллари биноларини жиҳозлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хорижий кредитлар ва грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Кўзи ожизлар кутубхоналарини жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 18 сентябрь,

739-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”

“Ўлкашунослик адабиётларини тарғиб қилиш”