ЭНГ ЗАМОНАВИЙ КУТУБХОНАЛАР 10 ТАЛИГИ
Илк кутубхоналар тахминан эрамиздан 2600 йиллар аввал пайдо бўлган экан. Аммо афсуски у даврда маълумотларнинг барчасини сақлаб қолувчи архивлар мавжуд бўлмаган, бўлса-да бизгача улар етиб келмаган. Ҳозирги замонавий кутубхоналар эса шу қадар қулай, ўзига хос тарзда бунёд этилмоқдаки, уларни кўриб барчанинг кўзи қувнайди. Хўш, замонавий кутубхоналар нимаси билан ажралиб туради? Уларнинг ноодатий дизайнидан тортиб, китобларнинг турли шаклларда чоп этилганигача эътиборни тортмай қолмайди. Қуйидаги 10 кутубхона ҳам замонавий архитектура услубида бўлиб, китобхонларни ҳайратга солиши тайин: 1. “Book Mountain and Library Quarter” номли кутубхона (Нидерландия) Голландия шаҳарларидан бирида жойлашган. Куб кўринишида барпо этилган бу бинонинг томига худди пирамида жойлаштирилгандек кўринади ва бу ноодатийлиги билан шаҳардаги бошқа бинолардан ажралиб туради.”Book Mountain” яъни “китоблар тоғи” ибораси айнан кутубхона номи учун бежиз танланмаган. Саба...