Сообщения

Сообщения за июнь, 2020

Маънавият ойлиги доирасида "Мозийдан садо: Жиззахлик адиблар тимсолида" ҳудудий илмий -маърифий онлайн конференция бўлиб ўтди

Изображение
Маънавият ойлиги доирасида "Мозийдан садо: Жиззахлик адиблар тимсолида" ҳудудий илмий -маърифий  онлайн конференция  бўлиб ўтди. Илмий - маърифий онлайн конференцияда  Жиззах давлат педагогика институти, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси доценти филология фанлари номзоди - Усмонжон Қосимов, Жиззах давлат педагогика институти, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси доценти филология фанлари номзоди - Аббос Турсунқулов, Жиззах давлат педагогика институти, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси доценти филология фанлари номзоди - Юлдуз Каримовалар сўзга чиқиб, Ҳамид Олимжон ижодида Ватан, Эл ардоғидаги адиб, Назир Сафаровнинг ижодининг ўзига хослиги каби мавзуларда маърузалаи тингланди.

Китоб ўқишнинг асосий 10 фойдаси

1. Мутолаа асабни тинчлантиради.   Асабингизни тинчлантириш учун сайр қилиш ёки мусиқа тинглашни афзал кўрасизми? Аммо айни вазиятда бунинг иложи йўқ. Буларнинг ўрнига китоб ўқишни тавсия қиламиз. Китоб ўқиш асабни тинчлантиришда энг самарали усул. Атиги ўн дақиқа китоб ўқиш асабийлашишга барҳам беради. 2. Уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.  Хотиржам бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. Китоб ўқиш эса аксинча таъсир кўрсатади – мия ухлаш вақти бўлганлигини тушунади. 3. Мутолаа қалбни юмшатади. Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга бўлади. Уларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан. 4. Мияфаолиятинияхшилайди.   Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқо...

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”

“ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛА Ш ” номли услубий тавсиянома Ахборот-кутубхона фондларидаги нодир ва алоҳида қим­матли нашрларни эҳтиётлаб сақлашни таъминлаш, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳуж­жатлар, шунингдек, аҳолида сақланаётган тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни сақлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган.       Бугунги кунда кутубхоналар фонди ва заҳираларида ўз­бек халқи ва бошқа халқларнинг моддий-маданий меросига бағишланган кўпгина қўлёзма, тошбосма китоб ва ҳужжатла­ри сақланиб келинмоқда. Фондларда нодир ва алоҳида қим­матли нашрларни эҳтиётлаб сақлаш, уларни консервация ва реставрация қилишнинг замонавий методларини жорий қи­лиш, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, китоблар ва нодир нашр­ларнинг электрон фондини шакллантириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.      Қўлёзмалар ва ...

“Ўлкашунослик адабиётларини тарғиб қилиш”

                      “Ўлкашунослик адабиётларини тарғиб қилиш”                                            номли услубий тавсиянома         Ўлка ҳақидаги адабиётлар ҳар хиллигига қарамай, уларнинг ҳаммаси бир мақсадга – ўлка (қишлоқ, шаҳар, вилоят, туманлар) ҳаётининг турли томонларини ўрганиш, текшириш асосида яратилган бу китоблар шу ўлкаларни кейинги авлодлар ўрганиши учун хизмат қилади. Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ўсаётган авлодга халқимизнинг асрлар давомида яратган маънавий қадриятларига таянган ҳолда тарихий ва илмий жиҳатдан асосли таълим ва тарбия беришнинг анъанавий, миллий шаклларини ривожлантириш учун катта имкониятлар очиб берди.Ўз ўлкасининг тарихи, маданияти, санъатини ва унда амалга оширилаётган улуғвор ишларни билиш ва ўрганиш ҳар бир инсоннинг виждон олдидаги бурчидир....