Китоб ўқишнинг асосий 10 фойдаси
1. Мутолаа асабни тинчлантиради.
Асабингизни
тинчлантириш учун сайр қилиш ёки мусиқа тинглашни афзал кўрасизми? Аммо айни
вазиятда бунинг иложи йўқ. Буларнинг ўрнига китоб ўқишни тавсия қиламиз. Китоб
ўқиш асабни тинчлантиришда энг самарали усул. Атиги ўн дақиқа китоб ўқиш
асабийлашишга барҳам беради.
2. Уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.
Хотиржам
бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки
телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал
юборади. Китоб ўқиш эса аксинча таъсир кўрсатади – мия ухлаш вақти бўлганлигини
тушунади.
3. Мутолаа қалбни юмшатади.
Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга
бўлади. Уларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Тадқиқотлардан маълум
бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши
тушунар экан.
4. Мияфаолиятинияхшилайди.
Эмори
университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун
давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш
миядаги асаб толалари сонини оширишини таъкидлашмоқда.
5. Тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
Айни
кунлардаги вазиятда кўплар тушкунликка, бироз саросимага тушган. Китоб ўқиш
тушкунликни даволашнинг энг самарали воситасидир. Шифокорларнинг айтишича,
тушкунликка чалинган беморлар китоб ўқишни бошлаганларидан сўнг уларнинг
тушкунликка тушиш ҳолатлари камайяди.
6. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.
Санъат
миллий жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар китоб ўқийдиган инсонлар
маданий ва ижтимоий ҳаётда ҳам фаол бўлишларини исботлади.
7. Хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У
олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда
аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти
бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.
8. Мутолаа сўз бойлигини оширади.
Китоб ўқиётган пайтда нотаниш сўзлар ҳам учраб
қолади. Уларнинг маъносини умумий мазмуни орқали ҳам тушуниб олса бўлади. Китоб
ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади.
9. Мутолаа чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
Доимий
равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва
ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.
10. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг
ўзаро муносабатларини яхшилайди.
Комментарии
Отправить комментарий