КИТОБЛАР ҚАЛБ КЎЗГУСИДИР

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги 739-сонли қарори қабул қилинди ҳамда ушбу қарор асосида ногиронлиги бор шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича чора –тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу чора-тадбир режасида бир қанча тадбирлар қаторида жорий йилнинг 19 ноябр куни Жиззах вилоятида “Энг фаол китобхон” Республика кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танловга 13 вилоятдан кўрик бўйича ногиронлиги бўлган шахслар,16-35 бўлган энг кўп китоб ўқиган фаол китобхонлар иштирок этишди.

Кўрик танловнинг биринчи босқичи фаол китобхон жойларда кўзи ожизлар кутубхоналари ишчи гуруҳи томонидан китобхонлар формулярига асосланган ҳолда танланиб Республика бочқичига йўлланма берилган.

Республика босқичи 3 –шарт асосида бўлиб ўтди. 1- шарт таништирув, 2- шарт иштирокчи ўзи ўқиган асарларидан савол жавоблар, 3- шарт Мохир қўллар деб номланган.

Кўрик танловни оқилона баҳолаш учун низомда кўрсатилгандек беш кишидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб боришди.

Кўрик танлов қизиқарли мазмунли бўлиб ўтди. “Энг фаол китобхон” кўрик танловида  I- даражаси диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан Жиззах вилояти иштирокчиси Фарида Хамидова, II –даражаси диплом ва қимматбаҳо совғалар билан Хоразм вилояти иштирокчиси Хилола Йўлдошева, III-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан Бухоро вилояти иштирокчиси Ўғилжон Бешимовалар тақдирланишди.



 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”