Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот - кутубхона маркази илмий-услубият бўлими

 

 

 

 

 

“Ахборот-кутубхона муассасаларида маркетинг ишини ривожлантириш”

 

 

 

 

                             УСЛУБИЙ ТАВСИЯНОМА

 

 

 

 
 

 
Жиззах   2019 йил

 

 
Маркетинг- инглизча сўздан олинган бўлиб, бозор, сотиш деган маънони англатади, китобхон эҳтиёжларини имкони борича тўлароқ қондириш мақсадида китобхонларни асосли ўрганиш ва олдиндан уларнинг билим даражасини баҳолаш ҳамда қандай китоб тавсия этишни билиш тизими кутубхонада китобхон билан ишлашнинг негизидир. Унга нашриётлардан чиқаётган китобларни ўрганиш, ишни режалаштириш, китобхон талабларига кўра китобларни ва бошқа босма маҳсулотларни кутубхоналарга тарқатиш, китоблар савдосига боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқарувчи ва ўқувчи ўртасидаги ҳар томонлама алоқани ташкил этиш, тарғиб қилиш, реклама вазифалари киради.

Ахборот - кутубхона муассасалари тизими-мутлақо янги замонавий ахборот технологиялари воситасида ишлаш тизимидир. Унинг асосий вазифаси – автоматлаштирилган иш жойини яратиш, китобхон талабларини қондиришдан иборат. Ахборот-кутубхона муассасаларида мавжуд бошқарув тизимларини ислоҳ қилиш, ахборот ва реклама хизматларини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни талаб этади. Айниқса, маркетинг ва менежмент билимларини чуқур эгаллаган мутахассисларгина соҳани бошқара оладилар. Замон талаби шу. Ҳар бир раҳбар бошқа соҳадаги каби кутубхоначилик ишида ҳам ҳар томонлама билимга, қобилиятга ва бошқариш санъатига эга бўлиши шарт.

Биз биламизки, кутубхоналарда ахборотлар, ахборот оқимлари жуда кўп. Шу боисдан ҳам улардан унумли фойдаланиш йўллари, китобхонларга хизмат қилишнинг янги усулларини жорий этишга тўғри келади. Чунки мустақиллик даври эскича иш юритишни тан олмай қолди. Эҳтимол, вақти келиб кутубхоначилик иши ҳам ёхуд баъзи кутубхоналар давлат тасарруфидан чиқиб, мустақил иш юиритишга ўтиши ҳам мумкин. Ахборот кутубхона муассасалари ишини қайта кўриб чиқиш, уни замон талабларига мослаш, ривожланган давлатларда бу борада қандай ишлар амалга оширилаётганидан хабардор бўлиш биз учун муҳимдир. Ахборот кутубхона муассасаларида маркетинг ишини ривожлантириш бозор муносабатлари талабалари асосида кутубхоначилик ишида, кутубхоналар орасида рақобатни кучайтиришимиз керак. Рақобатнинг кенгайиши кутубхоналар ишини янада яхшироқ самаралироқ, замон талаблари асосида ташкил этишга сабаб бўлади.Бундай намунали ишни йўлга қўйиш учун кутубхоналар албатта кутубхона рекламасини тўғри ташкил эитиши керак. Чунки айнан реклама орқали кутубхона кўп мижозларни, китобхонларни ўзида жалб қила олади. Ахборот кутубхона муассасалари фондидаги энг керакли, мазмунли, китобхонларимиз учун фойдали нашрларни, китобхонни қизиқтирадиган ахборотларни компьютерларга кўпроқ киритсак, бу ахборотлар орқали Ахборот кутубхона муассасаларига жуда кўп китобхонларни жалб қила олишимиз мумкин. Замон талаби бу ахборотлар, маълумотлар, пул маблағларини кўпроқ тўплашни тақозо этмоқда. Бундай юқори кўрсаткичларга эришиш учун албатта Ахборот кутубхона муассасаларимиз дизайни, кутубхоначилик ишини ташкил этиш жараёнлари, техник воситалари замон талабига жавоб бериши лозим. Бу эса катта маблағни талаб этади, бундай маблағларнинг давлат томонидан ажратилиши қийин. Шунинг учун маблағ топиш мақсадида фирмалар билан келишиш, ҳомийлик ташкилотларини топиш, улар билан келишиш лозим бўлади. Кутубхоначилик иши юзасидан ўтказиладиган кўрик-танловларда иштирок этиб, яхши ўринлар, мукофотлар олишга ҳаракат қилиш лозим. Бир сўз билан айтганда, Ахборот кутубхона муассасаларининг яхши ишларини халққа кўрсатиш керак. Бунинг учун рекламадан кенг фойдаланиш лозим.

Ахборот кутубхона муассасалари рекламасини замон талаби асосида тайёрлаш учун албатта Ахборот кутубхона муассасаларининг “ Фирма белгиси”ни ишлаб чиқиш керак. Одатда, реклама мутахассислари “Фирма белгиси” ни қўйидагича белгилайдилар. Масалан, маҳсулот (фирма ) белгиси деб ранглар ва сўзлар мажмуаси, ёзув графикасининг йиғинди кўринишига айтилади. Кутубхоначиликда эндигина қўлланиб келинаётган “Фирма белгиси”ни янада ривожлантириб, тараққий этиши учун ҳаракат қилиш давр талаби бўлиб қолмоқда. 1. Маҳсулот белгиси кутубхоначиликда бу албатта китоб ва китобхондир. 2.Ранг кўпроқ қора, оқ, кўк ранглардан фойдаланилади. 3.Сўзлар ёки шиор масалан, “Кутубхона билим маскани”, “Китоб-билим манбаи”.4.Ёзув графикаси зарур шрифтларни танлаб олишдир. Юқорида кўрсатиб берилган тушунчаларнинг йиғиндиси “Кутубхона фирма белгиси” рамзини ташкил этади. Бундай белгини юксак дид, фалсафий маъно, мазмун билан китобхонларга бир қарашда ёқадиган, уларнинг руҳиятига яхши таъсир этадиган, эсда тез ва узоқ сақланиб қоладиган қилиб тузиш лозим. Назаримизда, бундай Ахборот кутубхона муассасалари фирма белгиларини тузишда реклама мутахассислари билан маслаҳатлашиб, уларнинг фикрларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун жиддий ўйлаб иш қилиш керак, чунки бу белги Ахборот кутубхона муассасаларининг юзи ҳисобланади ва у анча узоқ вақтга мўлжаллаб тузилади.

Ҳаммага маълумки, Ахборот кутубхона муассасалари кенг халқ оммасига хизмат қилувчи маскандир. Шундай экан унда хизмат қилувчи кутубхоначилар сўзлашув маданияти, нотиқлик маданиятининг намунаси бўлиши керак. Сўзлаганда ўйлаб, ҳар бир фикрдан келиб чиқадиган хулосани кўз олдига келтириб гапирган кутубхоначининг меҳнат самараси кам бўлмайди. Аввало кутубхоначи камтар бўлиши керак. Ўзини китобхонлар орасида оддий, камтар тутиши лозим, маҳмадоналик, билағонлик қилиш, кўп гапириш нодонлик белгиси саналади.

Кутубхоначи томонидан тайёрланган ҳар қандай хабар, ахборот, шархлар, мурожаат, тавсия ва кўрсатмалар ўта мулойимлик, таъсирчан, ишонарли, мазмунли бўлиши лозим. Реклама матнининг вазифаси Ахборот кутубхона муассасалари, китобхонлик, китоб савдоси каби ишларимизни халқ оммасига тушунарли етказишдан иборат.

Кутубхоначининг асосий вазифаси китобхонга ўзи излаётган, унга жуда керакли бўлган, билган ва билмаган адабиётни қаердан топиб, сотиб олишга, халқ оммасини маданиятли, зиёли қилиб тарбиялашга яқиндан ёрдам беришдир. Кутубхоначи нутқининг бойлиги (ранг-баранглиги) дейилганда, унда ишлатиладиган тил воситаларининг кўплиги, тингловчига кўрсатган таъсири тушинилади. Аслида, нутқнинг бойлигини аниқлаш анча мушкул, у икки нутқни бир-бири билан солиштирганда қиёсий аниқланади.

Кутубхоначилик касбида унинг овоз хусусиятлари ҳам катта аҳамиятга эга. Албатта овоз кучининг ширадорлиги, ёқимлилиги муҳимдир. Кутубхоначи қайси бўлимда, қандай лавозимда ишламасин, китобхонлар билан мулоқотда бўлади. Оммавий тадбирлар, китоб шарҳлари, кўргазмалар Ахборот кутубхона муассасаларида доимий ташкил этиладиган тадбирлардан ҳисобланади.

Умуман Ахборот кутубхона муассасалари иши фаолиятида китоб рекламаси матнлари қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Ахборот кутубхона муассасалари рекламаси

2. Китоб магазинлари рекламаси

3. Китоб кўргазмалари ярмаркалари

4.Нашриётлар рекламаси

5. Китобнинг ўзининг рекламаси

6.Мавзу ёки соҳага бағишлаб чиқарилган китоблар рекламаси

Юқорида санаб ўтиладиган реклама матнларини тузиш катта маҳоратни талаб этади. Реклама матни ихчам, тушунарли, аниқ савол туғдирмайдиган ҳолда бўлиши керак. Ўта усталик, жалб этадиган, халқни бефарқ қолдирмайдиган қилиб реклама матнини тузиш лозим.

Ахборот кутубхона муассасалари рекламаси

Ахборот кутубхона муассасалари асосан 3 та ғояни илгари суради:

Кутубхона бу ўзгариб турадиган мухит, Кутубхона бу янги имкониятлар очиладиган жой, Кутубхона бутун дунёни бирлаштиради.

 Ўзбекистонимиздаги ижтимоий-иқтисодий туб ўзгаришлар барча соҳаларда бўлгани каби Ахборот кутубхона муассасаларининг иш фаолиятини ҳам замон талаби асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. Негаки Ахборот кутубхона муассасаларида бугунги кунда мустақил билим олишдаги асосий восита ҳисобланади. Кимдир бадиий китобларни ўқиб роҳатланиш учун кимдир олган назарий билимини янада мустаҳкамлаш учун, баъзилар эса янгиликлардан бохабар бўлиш мақсадида, яна кимдир илмий изланишлар борасида Ахборот кутубхона муассасаларилар фондидан фойдаланади.

Ўзбекистон Ахборот кутубхона муассасалари асрлардан қолган нодир ва қимматли манбалар, барча соҳаларга доир адабиѐтлар билан кенг китобхонлар гуруҳига хизмат қилиб келади. Келаѐтган ахборотларнинг ортиб бориши, Ахборот кутубхона муассасалари фаолиятига компьютерларнинг кириб келиши замонавий Ахборот кутубхона муассасалари иш фаолиятини янада такомиллашишига олиб бормоќда. Бу эса кутубхоначилар олдига янгидан-янги вазифаларни қўймоқда. Ахборот кутубхона муассасаларда реклама фаолиятини 2 та объект сифатида ўрганиш ва уни ташкил этиш максадга мувофикдир.

1. Ахборот кутубхона муассасаларида реклама

2. Ахборот кутубхона муассасаларидан ташкарида реклама

Ахборот кутубхона муассасаларида реклама - бу Ахборот кутубхона муассасалари унинг хизматлари ва махсулотлари тўғрисида ахборотлар. Ахборот кутубхона муассасалари рекламасининг максади Ахборот кутубхона муассасаларининг оммавийлигини ва унинг ресурслари ва хизматларига бўлган талабни кучайтириш, Ахборот кутубхона муассасаларида реклама унинг вестибюлидан бошланади. У заманавий дизайн асосида безатилган бўлиши керак. Ҳозирги китобхонларимизнинг диди нозиклигини назарда тутиш, вестибюл деразаларининг пардалари гуллар хамда оёк остига тўшаладиган палосларни диди билан танлашимиз керак. Ахборот кутубхона муассасаларда унинг иш тартиби  Ахборот кутубхона муассасаларига қандай аъзо бўлиш мумкинлиги, бунинг учун кимлар зарурлиги Ахборот кутубхона муассасалари бўлимларини кандай жойлашганлиги ҳақида маълумотлар, ёзувлар, кўрсаткичлар бўлиши лозим. Ахборот кутубхона муассасалари интерерлари китобхон ва кутубхоначилар учун жуда қулай бўлиши лозим. Ўсимликларни бўлиши Ахборот кутубхона муассасаларини фақатгина безаб колмай балки ўзига хос микро иқлим хосил килади.

Китобхон Ахборот кутубхона муассасаларида энг яхши, унумли фойдаланиши учун бир оз чарчаганида дам олиш, очикканда тамади килиш, баъзан керак бўлиб қоладиган предметларни Ахборот кутубхона муассасаларида бўлиши максадга мувофикдир. Ахборот кутубхона муассасаларидаги реклама ишининг яна бир мухим кўриниши бу Ахборот кутубхона муассасалари ходимларининг муомила маданиятидир. Ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда Ахборот кутубхона муассасалари ходимлари бир хилда хизмат кийимида бўлсалар улар китобхонлардан ажралиб турсалар, Ахборот кутубхона муассасаларида реклама ишини яна бир поғона юқорига кўтарган бўлар эдилар.

Реклама визиткасида Ахборот кутубхона муассасалари рамзига қўшимча тарзда Ахборот кутубхона муассасаларининг тўлиқ номи, манзили, почта номери, банк реквизити, телефон, факс рақамлари берилади.

Реклама буклетида олдин Ахборот кутубхона муассасаларининг рамзи, тўлиқ номи, буклетнинг ички қисмида Ахборот кутубхона муассасаларининг қисқача тарихи ва Ахборот кутубхона муассасалари,бўлимлари ҳақида қисқача маълумот, охирида эса Ахборот кутубхона муассасаларининг манзили, телефон рақами, иш вақти берилади.Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, менежмент кутубхонашунослик соҳасида ана шу билимларнинг муҳим таркибий қисми эканлигини айтиш мумкин.

Менежмент- бу инсоннинг шундай билим доирасики, у ахборот замони ва маконини эгаллаш, ўқувчининг билим самарадорлигини ошириш учун ташкилотчилик, тадбиркорлик, бошқарув усуллари, шакллари, воситалари мажмуидир. “Кутубхоначи” ва “менежер” ҳамоҳанг, бир-бирини тўлдиради, бундай дейишимизнинг боиси шундаки, кутубхоначининг бу иш фаолиятига китобхонларга ахборот- кутубхона хизмати кўрсатиш, уларга нашриѐт чиқарган босма маҳсулотни етказиб бериш, тарғиб қилиш, реклама қилиш кабилар киради. Албатта, кутубхоначининг ўзи дастлабки босқичда ишни бошқаради. Кутубхоначилар Ахборот-кутубхона муассасаларини молиявий томондан ҳам бошқаради. Кутубхоначилик бу ўта мураккаб ва масъулиятли иш бўлгани учун уни бажариш махсус билим, маҳорат ва тажриба талаб қилувчи касбдир. Менежер ҳам кутубхоначи каби билим, маҳорат, санъат ва қобилиятга эга бўлар экан, демак, “Кутубхоначи”ни менежер деб атасак ҳам бўлаверади.Ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти менежменти асосланган бошқарув қарорларини бажаришни ташкил этиш, иш жараѐнларини автоматлаштиришни бошқариш тизимлари, ходимларни бошқариш, уларнинг ишини ташкил этиш, раҳбар ва мутахассислар фаолиятини бошқариш, керак ҳолатда бошқарувга ўзгартириш ҳам киритишдан иборат. Менежментнинг мақсади ташкилот ёки муассасада иш самарадорлигига эришиш, кадрлар кучи ва қувватидан унумли даражада фойдаланиш, ички ва ташқи бозорда фаол иштирок этишдан иборат, шунингдек, кутубхоналар иш тажрибасида ҳам ички ва ташқи сиёсат таъсирида, кадрлар куч ва қувватидан унумли фойдаланган ҳолда барча жараёнларда иш унумдорлигига эришишдан иборат. Ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти менежменти қуйидаги вазифаларни бажаради:

1. Бошқарув жараёнларини ташкил этиш.

2. Бошқарув қарорларини оқилона бажаришни ташкил этиш.

3. Ахборот ва маълумотларни олиш ва етказиш.

4.Ахборот-кутубхона фаолияти менежменти бошқарувини автоматлаштириш ва телекоммуникацияни киритиш.

5. Бошқарилувчи китобхонларни таҳлил қилиш.

6.Бошқарилувчи китобхонлар ўқишига раҳбарлик қилиш, социологик тадқиқотлар ўтказиш.

7. Кадрлар фаолиятини баҳолаш.

8. Менежментнинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси.

Ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти менежменти ҳуқуқ асосларини аниқлаб, Ахборот-кутубхона муассасалари ишини бошқарув жараёнларида кадрлар, шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар, томонлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқни белгилайди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, кутубхоначилик иши соҳасидаги кутилаётган ислоҳотлар китобхонлар билимининг ўзгаришини талаб қилади. Китобхонларни илмга қизиқтириш, ташкилотчилик, меҳнатга ижодий ёндошиш, ўзига ишониш, мустақиллик, ўзи устида ишлаш, мунтазам, изчил ўқиш, изланиш кўникмасини ҳосил қилишни талаб қилади..

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш усули анча вақтлардан бери қўлланилиб келинаётган бўлсада, ҳали кўплаб Ахборот-кутубхона муассасалар тажрибасида учрамайди ва бу аҳолида шундай усуллардан фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилишга халақит бермоқда. Бу усуллар илғор Ахборот-кутубхона муассасалар ташаббуси билан амалиѐтга жорий этилган ва кўплаб мамлакатларнинг кутубхоначилик иши соҳасида қўлланилиб келинмоқда. Тарихан узоқ йиллар мобайнида қўлланилиб келинган бепул хизмат кўрсатиш усуллари анъанавий усуллар бўлиб қолаверади ва пуллик хизмат кўрсатиш усуллари уларни сиқиб чиқармаслиги, умумфойдаланиш даражасига таъсир кўрсатмаслиги керак, аксинча улар баббаровар ишлатилиши зарур.

 

             ПУЛЛИК ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҚОИДАЛАРИ.

 

Пуллик хизмат кўрсатиш усуллари Ахборот-кутубхона муассасалар хўжалик фаолиятининг янги тури бўлиб, юридик ѐки жисмоний шахсларга қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

  Маблағ билан таъминлашнинг қўшимча, бюджетдан ташқари манбаларини кенгайтириш;

  Ахборот-кутубхона муассасалари ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

  Истеъмолчиларнинг қўшимча талабларини қондириш йўлларини кенгайтириш;

 

       Моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

      Ахборот-кутубхона муссасасалари ходимларининг ижтимоий ва моддий таъминотини кучайтириш;

        Бу мақсадларда қўлланиладиган пуллик хизмат кўрсатиш усуллури анъанавий хизмат усулларини, уларнинг турларини, хажмини, бепул хизмат кўрсатиш самарадорлигини, аҳолига маълумот-библиография хизмати кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган маълумот-библиография аппарати ва фондини, ҳужжатлар берилишини пасайтириб юбориши керак эмас.

Аҳолиги пуллик хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Қарорлари, меъѐрий хужжатлари, вазирликлар ва юқори ташкилотларнинг ҳуқуқий-меъёрий хужжатлари, шунингдек ҳудудий хусусиятлар ҳисобга олиниб тайёрланган ички буйруқлар, Низомлар асосида ташкил этилади ва бошқарилади. Пуллик хизмат асосида кўрсатиладиган усулларнинг турлари, хажми, хизмат учун тўланадиган нарх, шарт-шароитлар ва бошқа қоидалар бошқарув органлари томонидан белгиланади ва мутассадди ташкилотлар томонидан тасдиқланиб, амалиётга жорий этилади. Кутубхоналар юридик шахс сифатида пуллик хизмат учун тегишли банкларда қуйидаича алоҳида ҳисоб рақамига эга бўладилар.

       Кундалик ҳисоб – бюджетдан таъминланаётган маблағни олиш учун;

       Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси; Юридик шахс ваколатига эга бўлган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш Жамғармасини ташкил этишлари мумкин:

       Режали бюджет маблағи ҳисобида, аммо фойдаланилмай қолган ёки иқтисод қилинган ва Ахборот-кутубхона муассасаларининг квартал охиридаги иш куни ҳисобига йиғилиб қолган маблағи;

         Марказ фаолиятига мос ҳолда ишлаб чиқарилаётган ахборот маҳсулотлари ( иш, хизмат турлари) ни сотиш ва амалиётга жорий этиш йўли билан тушаётган маблағ;

          Бошқа ташкилотларга фойдаланилмай турган биноларни ( хоналар)ни ижарага бериш йўли билан тушаётган маблағнинг 50 фоизи; ( қолган 50 фоиз даромад маҳаллий бюджетга ўтказилади);

          Ҳомий ташкилотларнинг беғараз ёрдами эвазига келиб тушаётган моддий ва маънавий даромад;

           Пуллик хизмат усулларини ташкил этиш билан барча тизимлардаги Ахборот-кутубхона муассасалари қуйидаги имкониятларини яратишлари шарт:

         Ҳақ тўлаш шаклининг қандай бўлишидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши учун эътирозсиз ва тенглик асосида имконият яратиш;

          Хизмат кўрсатишнинг ҳамма босқичларида белгиланган тартибдаги стандартлар асосида юқори сифатли фаолият юритиш;

Пуллик хизмат усулларининг турлари, нархи пуллик хизмат турларини асосий қилиб олиш билан ҳар бир Ахборот-кутубхона муассасалари, китобхонлар шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

              Пуллик хизмат кўрсатиш ишини ташкил этиш

 

Ахборот-кутубхона муссасасалари пуллик хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқишни ва амалиётга жорий этишни бюджетдан ташқаридан маблағ жалб этиш ва қисман бюджет асосида юқори ташкилотлар тасдиқлаган ва Ахборот-кутубхона муссасаси профилига мос, у жойлашган ҳудудга мос ва аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд меъёрий хужжатларга таяниб ташкил этадилар. Ахборот-кутубхона муссасасалари мустақил равишда, аммо ўқув муассасасининг раҳбарияти билан келишган тарзда пуллик хизмат кўрсатиш усулларини, хажмини, нархини белгилайди, ўзида мавжуд барча имкониятлардан, техника воситаларидан ва ахборот технологиясидан фойдаланишни ва Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш Жамғармасидан фойдаланишни назарда тутади.

Пуллик хизматни ташкил этаётган Ахборот-кутубхона муассасалари қуйидаги мажбуриятларни бажаришлари шарт:

         Қонун доирасида ёки тасдиқланган шартномалар доирасида мажбуриятларни бажариш;

          Белгиланган тартибда ва муддатда фаолиятлари ҳақидаги ҳисоботларни юқори ташкилотларга топшириш;

         Бухгалтерлик ҳисоби, кирим ва чиқимлар ҳақидаги қонунлар доирасида бухгалтер ҳисобини юритиш ва топшириш;

         Ўз вақтида ёлланган ходимларнинг иш ҳақини бериб бориш;

         Хавфсизлик, экологик, санитария ва гигиена ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилишини назорат қилиш;

Ишлаб чиқаришда кирим ва чиқим сметаси ва пуллик ҳисобни жорий этиш тасдиқланган нарх ва тарифлардан келиб чиқиб тузилади. Унда масъул ташкилотлар томонидан ишнинг хажми, хизмат ҳақи учун белгиланган нарх-наво, пуллик хизматни ташкил этиш учун харажатлар режаси белгиланган бўлади.

Пуллик хизмат кўрсатиш билан Ахборот кутубхона муассасаларининг барча бўлимлари шуғулланиши мумкин, айрим турларига бухгалтерия ходимлари ёки штатдан ташқари ходимлар ҳам жалб этилади.

Бўлимлар пуллик хизмат турларига буюртмалар қабул қилади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Ахборот-кутубхона муассасалари маркетинги бўлими ёки шу йўналишдаги бошқа бўлим қуйидагиларни бажаради:

        Пуллик хизмат номенклатурасини белгилайди ва режалаштиради;

        Пуллик хизмат учун буюртмачилар билан шартномалар тузади;

Пуллик хизмат кўрсатиш бўйича ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштириб боради;

 Белгиланган тартибда пуллик хизмат усулларининиг бажарилиши ва ҳисоботини расмийлаштиради;

 Пуллик хизматдан тушаётган маблағларни директор кўрсатмасига кўра тақсимлайди;

Ҳар бир Ахборот кутубхона муассасасида мусаффо, соғлом, инсонпарварлик муҳити ҳукмрон бўлса яхши. Бозор иқтисодиётига ўтиш жамоанинг ижтимоий тизимига ўзгариш киритади. Ахборот кутубхона муассасалари учун уддабурон, ишга ижодий муносабатда бўлувчи, менежмент , маркетинг ва бизнесни билувчи кишилар керак. Ушбу услубий тавсиянома кутубхоначилар шу соҳада таълим олаётган талабаларга Ахборот кутубхона муассасасида реклама ишини ташкил этиш яқиндан ёрдам беради деб ҳисоблаймиз. Ахборот кутубхона муассасасида реклама ишини ташкил этиш юзасидан ёзилган мазкур услубий тавсиянома  реклама фаолиятининг янада такомиллашувига амалий жиҳатдан асос бўлади деган умиддамиз.

 

 
Фойдаланилган адабиётлар

 

1. www.natlib.uz

2. Қўчқорова Д. “Кутубхона томоша учун қурилмаган”//Оила даврасида.-3017.-№23.-8-б.

4. Менежмент ва бизнес асослари: Дарслик / С.Ғуломов таҳририда. –Т.:Меҳнат,1997.-352 б.

5. Муракаев И.И.,Саифназаров И.С. Менежмент асослари: Назарий ва амалий машғулотлар.- Т.: Ўзбекистон,2001.-191 б.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”

“Ўлкашунослик адабиётларини тарғиб қилиш”