ЎҚИНГ БУ ҚИЗИҚ
Ўқинг бу қизиқ....
* * *
Ёзувчилар орасида машҳурларнинг машҳури номини бир
неча ўн йиллардан бери Агата Кристи эгаллаб турибди. Адибанинг 78 та асари 44
тилга таржима қилиниб, 2 миллиард нусхада сотилган.
Энг кўп сотиладиган китоб Инжил ҳисобланади. У 1815
йилдан то 1999 йилга қадар 3,88 миллиард нусхада сотилган. Энг машҳур китоблар
рейтингида иккинчи ўрин “Гиннес” рекордлар китобига тегишли.
* * *
Дунёдаги энг катта луғат 1854 йилда Якоб ва Вильгельм
Гриммлар томонидан ёзила бошлаган “Немис тили луғати” саналади. Луғат тузиш
ишларини бошқа муаллифлар давом эттиришган ва бу жараён 1971 йилга келиб ўз
поёнига етган. Луғат 34 519 саҳифани ўз ичига олган бўлиб, у 33 том тарзида
нашрдан чиқарилган.
* * *
Энг кекса ёзувчилар – америкалик опа-сингиллар Сара ва
Элизабет Дэлэнилар ҳисобланишади. 1994 йилда ушбу адибаларнинг “Опа-сингил
Дэлэниларнинг кундалик тажрибалари” номли китоби чоп этилганда, уларнинг бири
103, иккинчиси эса 105 ёшни
қаршилаганди.
* * *
Дунёдаги энг узун сарлавҳа 1633 йилда Лондонда чиққан
театр ҳақидаги танқидий китобга тааллуқлидир. 45 қатордан иборат бўлган
сарлавҳа актёр ва режиссёрларга қаратилган ҳақоратлардан иборат эди.
Манзили: Жиззах вилоят
Жиззах шаҳри Х.Носиров кўчаси 12 уй.
Комментарии
Отправить комментарий