КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР

Давлат кутубхонаси Давлат бошқарув маҳкамалари томонидан таъсис этиладиган, давлат ибораларига тегишли , давлат бюджетидан маблағ ажратилувчи кутубхоналар. Масалан: Маданият вазирлиги кутубхоналари. Дарслик. Маълум бир соҳадаги билим асослари ўқув режасига мувофиқ изчиллик билан баён этилаётган ҳамда шу турдаги нашр турдаги нашр сифатида расман тасдиқланган ўқув нашри. Дастурий таъминот Кутубхона жараёнлари автоматлаштиришга мўжалланган дастурий воситалар мавжуд. Бунга автоматлаштирилган кутубхона тизимини ташкил қилувчи дастурлар киради. Яъни ахборот қидирув тизими, штрих кодлаш тизими. Дастурлаштирилган нашр. Таркибий қурилиш муайян дастур асосида программалаштирилган, ўқиш мезонларида бўйинсундирилган нашр. Дастлабки танлов. Жорий ва ретроспектиб комплектлаштириш жараёнида амалга оширилиб фондга киритиладиган ҳужжатларни танлаш. Дастлабки комптлектлаштириш. Таркиби ва ҳажми кутубхона очишга имкон берувчи кутубхона фондини ташкил этиш мақсадидаги бир вақтда ўтказиладиган жорий ёки аввалги ҳолатни эътиборга олган комплектлаштиришнинг шартли номланиши. Депозитар кутубхона Маълум бир соҳа бўйича ҳужжатларнинг энг тўлиқ комплектланган фондини кафолатли сақлашга ва абонент талаби бўйича беришни таъмин этадиган, шунингдек, бошқа кутубхоналардан ўз фондида бўлган, кам қўлланиладиган хужжатларни сақлаш учун қабул қилиниши таъминлайдиган кутубхона. Диапозитив Фотопозитив тасвири бўлган шаффоф материал, (шиша, пленка.) кутубхоналарда тасвири ёруққа қўйиб кўришда ёки экранга тушириб кўришда ишлатилади. Рангли диапозитианинг синоними SLAYD. Диктафон. Овозли ахборотни қайта эшиттириш мақсадида айтиб туриш йўли билан ёзиб олига мўлжалланган мослама. Диссертация. Илмий даражани олиш учун ҳимояга қўйилган босма ёки қўлёзма асар. Диафилъм. Ўрамли фотоплёнка бўлагига жойлаштирилган диапозитив ёки диапозитивлар. Дизетарата Фонддаги бўшлиқни тўлдириш, нуқсони бўлган нусхани янгилаш,фондни ноёб кўп ишлатиладиган ҳужжатнинг қўшимча нусхаси билан тўлдириш мақсадида кутубхонага зарур бўлган ҳужжат.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”