КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Адабиётларни кутубхона фондидан чиқариш далолатномаси. Китоб, журнал ва бошқа жанрларни бирор сабаб билан кутубхона фондидан чиқарилганлиги тўғрисида маълум тартибда тузуладиган расмий хужжат. Адабий кечалар Бирор ёзувчи, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган ёки бирор мухим масалага оид асарларни тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган кечалар. Бундай кечалар кўпинча кутубхонлар томонидан у ёки бу ёзувчининг, шоирнинг таваллуд санасига, ёҳуд долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилади. Ахборот хизмати Ахборот органлари ва хизматлари томонидан ахборот хизмат кўрсатиш орқали фойдаланувчиларни ихтиёжига биноан зарур ахборотлар билан таъминлаш. Библограмма Анъанавий муҳитда ҳам электрон муҳитда ҳам бўлиши мумкин бўлган библиографик ахборот бирлиги (фактограмма, идеограмма ва бошқа тушунчалар каби) Библиографик ахборот Ҳужжатларни идентификацияси ва фойдаланиш учун зарур бўлган ахборот Библиографик ахборот билан таьминлаш Абонентни узоқ муддатли талабига биноан мунтазам...