Ахборот-кутубхона муассасалари пандемия даврида китобхонларга масофадан хизмат кўрсатиш
Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилоят Ахборот-кутубхона марказида
22 сентябр куни соат 1100 да “Ахборот-кутубхона муассасалари пандемия даврида китобхонларга масофадан хизмат кўрсатиш” мавзусида ZOOM платформаси орқали онлайн семинар бўлиб ўтди. Онлайн семинарда вилоятдаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Маъданият вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари иштирок этишди. Семинарда вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассислари томонидан "Пандемия ва ахборот кутубхона соҳаси фаолияти", "Ахборот кутубхона муассасаларида китобхонларга масофадан хизмат кўрсатиш турлари", "Ахборот кутубхона муассасаларида ахборот технологияларининг ўрни" мавзулари асосида маърузалар тингланди. Семинар иқарли ва мазмунли тарзда бўлиб ўтди.


Комментарии
Отправить комментарий