КУНДУЗ ВА КЕЧА
Бир олим киши талабалари билан чўлда ўтирганида сўради:
– Кеча билан кундузни қандай ажратасизлар? Аниқроғи, кеча ва кундуз қачон кирганини қандай аниқлайсиз?
Талабалардан бири:
- Узоқдаги сурувга қарайман, - деди. - Қўйни эчкидан ажрата олмаганимда кеч тушган бўлади.
Бошқа бир талаба:
- Устоз, анжир дарахтидан зайтун дарахтини ажратганимдан сўнг биламанки, тонг отган бўлади.
Олим узоқ сукут қилди.
- Сиз нима деб ўйлайсиз, устоз? – деб қизиқиб сўрашди талабалар.
Узоқ сукутдан сўнг олим шундай жавоб берди:
- Юраётганимда йўлимдан чиққан аёл чиройлими, хунукми, оқми ёки қора бўлишидан қатъи назар унга «синглим» дея мурожаат қила олганимда ёки олдимдан чиққан эркак бойми, фақирми деб ажратмасдан, миллати, дини ва ирқи қандай бўлишидан қатъи назар унга: «Биродар, дўстим» дея олганимда, биламанки, тонг отган бўлади.
-Тоҳир Малик
Комментарии
Отправить комментарий