КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Адабий тўплам
1.Таркибига кўра кенг китоблар эҳтиёжларига мос бўлган китобларнинг системалаштирилган мажмуаси яъни (эҳтиёжларни ўрганиш мақсадида амалга оширилади)
2. Адабий-бадиий асарлардан иборат бўлган алоҳида босма нашр.
Адабий баҳс
Фойдаланувчилар адабиётининг турли соҳаларига тегишли бўлган саволларига жавоб берадиган адабий ўйин тури ҳисобланилади.
Адабиётлар кўргазмаси
Адабиётлар кўргазмали тарғиб этишнинг асосий шакли-маҳсус сараланган ва системалаштирилган фойдаланувчига таништириш ва шарҳлаш учун тавсия этиладиган босма асарлар тушунилади.
- адабиётга буюртма бериш
- босишга тайёрланаётган нашрларга талабномани расмийлаштирилган йўл билан фондни кундалик комплектлаштиришни ташкил этиш усули. Адабиётга бериладиган буюртма нашрлар чиқаришнинг аннотация берилган мавзу режаси ва китоб савдо блютени асосида тузилади. Китоб савдо тармоғи орқали марказлашган ҳолда амалга оширилади.
- адабиётларни тарғиб қилиш
Босма асар ҳақидаги маълумотларни фойдаланувчиларнинг маданий даражасини ошириш, ўқишга раҳбарлик қилиш, онги ва ҳатти-ҳаракатига таъсир ўтказиш мақсадида кенг ёйиш. Кутубхонада адабиётни тарғиб қилиш, фойдаланувчилар билан якка ва оммавий тарзда ишлашнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бу доимий таъсир ўтказиш мақсадга қаратилганлик, кўргазмалилик қизиқтириш каби дитактик тамойилларга асосланади ва ўзаро фарқланган, ажратилган тарзда тарғиб қилинади. Муайян фойдаланувчилар гуруҳи учун долзарб мавзуларнинг ажралиши, турли билим соҳаларида оид адабиётлар билан алоқанинг кўрсатилиши кабилар тарғиботнинг бир бутун тарзда олиб борилиши учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Адабиётларни оғзаки тарғиб қилишдан иборат бўлган кутубхона оммавий ишидир.
Жонли сўз ёрдамида адабиётни тарғиб қилишдан иборат бўлган кутубхона оммавий ишидир.
Асосий шакллари асарнинг тасвири ва мазмуни ҳақида ахборот (адабиётлар обзори) фойдаланувчилар матн билан таништириш 9 овоз чиқариб ўқиш китоб муҳокамасининг турли шакллари: фойдаланувчилар , анжумани, мавзу кечалари, оғзаки журналлари, баҳслар.
Адабиётларнинг кўргазмали тарғиботи
Фойдаланувчига кўргазмали таъсир ўтказиш мақсадида турли кўргазма воситаларини қўллаш орқали адабиётни тарғибот қилишнинг оммавий иши. Кўргазмали тарғиботда икки йўналиш мавзуда бўлиб, улар босма асарлари бевосита кўрсатиш (турли кўргазмалар, тасвирий санъат воситалари орқали китобларга тавсия этиш.) муқоваларни,матн парчаларини ва бошқаларни ёрқин акс эттириш ҳамда кутубхона плакатлари.
Адабиётларни нашр орқали тарғибот қилиш,вақтли матбуот ва бошқа босма ахборот воситалари ёрдамида адабиётни тарғиб қилиш бўйича кутубхонада олиб бориладиган оммавий ишлар.
Адабиётларнинг эскириши
Вақт ўтиши билан ахборот олиш мақсадида адабиётдан фойдаланишнинг камайиб бориши жараёни, асарлари ижтимоий-иқтисодий қарашлари кўра фойдаланиб бўлмайдиган даражага келиши, маънавий жиҳатидан эскириши.
Адресли библиографик маълумотнома-керак бўлган адабиётнинг муайян фондда бор-йўқлиги ва сақланаётган ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлган библиографик маълумотнома.
Адресли библиографик излаш
Библиографик маълумот манбаи бўйича муайян фондда бор – йўқлиги ва сақланаётган ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлган библиографик маълумотнома.
Адресли библиографик излаш.
Библиографик маълумот манбаи фондда ( архив, илмий-техника ахбороти) кутубхонаси ва бошқа сақланаётган адабиётнинг бор-йўқлиги ва аниқ шифри ҳақидаги маълумотини излаш.
Алифбо-нима?
1. Ҳарфларнинг қатъий бир тартибда жойлаштирилган йиғиндиси.
2. Савод ва ўқишга ўргатадиган биринчи китоби.
Алмашув фонди
Кутубхона фондининг бир қисми бўлиб, у икки мақсадида ташкил этилди.
1. Фойдаланишда бўлган фонддаги талаб катталиги туфайли ишдан чиққан ёки йўқолган нашрларнинг ўрнини қоплаш учун.
2. Бошқа кутубхоналар билан китоб алмашишни таъминлаш адабиётни қайта тақсимлашда ортиқча китоб нусҳаларни ажратишни таъминлаш учун.
Комментарии
Отправить комментарий