КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Ахборот куни
Маълум вақт ичида (одатда ҳафта ёки бир ой ичида) кутубхонага келган янги адабиётлар ҳақида ахборотлар ҳақида ахборот беришини назарда тутувчи тадбирлар мажмуи, бунда китоб кўргазмалари уюштирилади, ахборот хизмати ходимлари таклиф этилади.
Ахборот таъминоти
Ахборот массивлари мажмуи, библиографик ахборотлар таснифини ва кодлаштириш, библиографик форматлар базаси. Ахборот ва тил таъминоти бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Бу иккаласини ахборот таъминоти сифатида бирлаштириш мумкин.
Ахборот талабгори
Маълум ахборотни олувчи ва ундан ўз ичига фойдаланувчи шахс, жамоа ёки ташкилот.
Аҳолига кутубхона хизматини кўрсатиш статистикаси.
Китобхонлар жамоасининг миқдорий ўзгариши жараёнларини, уларнинг динамикасини, аҳоли сонига бўлган нисбани, ижтимоий фондлардан фойдаланиш даражасини ўрганувчи кутубхона статистикасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар: китобхоналар сони, кутубхонага келиш миқдори, китоб бериш миқдори.
Автобиблиография
Шахсий библиография, авторнинг ўз асарлари бўйича ўзи тузган библиография.
Адабиётларни кутубхона фондидан чиқариш.
Мазмуни жиҳатдан эскирган тузган йўқолган ёки китобхонлар фойдаланмайдиган босма асарларнинг кутубхона фонди ҳисобидан ўчирилиши бундай адабиётларнинг кутубхона фондидан чиқарилиши далолатнома билан расмийлаштирилади ва бу хақида кутубхона фондини жамлама ҳисобга олиш китобида ва инвентар китобларида тегишли белги қўйилади.
Комментарии
Отправить комментарий