КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Асосий фонд.
Кутубхона соҳаси бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ комплектини ўзида мужассамлаштириш кутубхона фондининг бир қисми. У адабиётларнинг доимий сақланишларига ва турли давлатга оид ҳужжатларга бўлган китобхон талабини қондиришга қаратилган.
Асосий сарловҳа.
Нашрнинг асосий мазмунини акс эттирувчи сарлавҳаси титул варағининг бошида жойлаштирилган ёки полиграфик усулда (шрифт ёки ранг орқали) ажратиб берилди.
Асосий индекс
Тўлиқ индекс тартибига кирувчи таснифлаш индексларидан биринчи бўлиб, мазкур ҳужжатнинг асосий мазмуни акс эттириладиган системали каталогнинг бўлимига ишора қилади.
Аудиовузиал материаллар.
Техника воситалари ёрдамида маълум қилинадиган овозли, тасвирий ёки тасвирий овозли хабарга эга бўлган ҳужжатлар. Булар қаторига кинофотоҳужжатлар (кинофильмлар, диафильмлар, диапозитлар, магнитли фонограммалар, граммплстинкалар), магнитафонлар, видео ёзувлар, магнитофилъмлар, голограммалар ва бошқалар киради. Шунингдек, аудиовизуал материалларга юқорида қайд этилган ҳужжатларнинг ўзаро ва нашр асарлари билан қўшилган турли тузилмалари ҳам киради.
Аудиовузиал ҳужжат.
Тасвирий ва овозли хабарга эга бўлган ҳужжат.
Аудиовузиал материаллар фонди.
Маҳсус техник воситалари ёрдамида тиклаш мумкин бўлган товушли ва тасврий ахборотни ўз ичига олган материаллардан ташкил топган кутубхона фондининг бир қисми.
Ахборотнома (бюллетен).
Китобхоналарга расмий, меъморий ва бошқа ҳужжатлар мазмуни ҳақида маълумот берувчи вақтли ёки давомийлиги нашр. У нашр этувчи муассаса тасарруфида бўлиб, унда соҳа мутахассисларга мўлжалланган умумлашма ва изоҳли мақоллар ҳам чоп этилиши мумкин. Масалан, Давлат тест маркази ахборотномаси.
Ахборотни танлаб тарқатиш.
Доимий талабларга мос равишда кундалик келиб тушаётган ҳужжатлар ҳақида доимий тарзда ахборотни таминлаш. Бунда фойдаланувчилар талаби билан ҳужжатларни, уларнинг кўчирма нусхаларини ва фактографик ахборотини бериш шартдир.
Ахборот куни
Комментарии
Отправить комментарий