КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Давлат кутубхонаси Давлат бошқарув маҳкамалари томонидан таъсис этиладиган, давлат ибораларига тегишли , давлат бюджетидан маблағ ажратилувчи кутубхоналар. Масалан: Маданият вазирлиги кутубхоналари. Дарслик. Маълум бир соҳадаги билим асослари ўқув режасига мувофиқ изчиллик билан баён этилаётган ҳамда шу турдаги нашр турдаги нашр сифатида расман тасдиқланган ўқув нашри. Дастурий таъминот Кутубхона жараёнлари автоматлаштиришга мўжалланган дастурий воситалар мавжуд. Бунга автоматлаштирилган кутубхона тизимини ташкил қилувчи дастурлар киради. Яъни ахборот қидирув тизими, штрих кодлаш тизими. Дастурлаштирилган нашр. Таркибий қурилиш муайян дастур асосида программалаштирилган, ўқиш мезонларида бўйинсундирилган нашр. Дастлабки танлов. Жорий ва ретроспектиб комплектлаштириш жараёнида амалга оширилиб фондга киритиладиган ҳужжатларни танлаш. Дастлабки комптлектлаштириш. Таркиби ва ҳажми кутубхона очишга имкон берувчи кутубхона фондини ташкил этиш м...