Китоб – ҳаётни ўргатувчи мураббийдир

Илм ўрганиш ҳар бир мўмин учун фарздир. Илм толиби учун ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам гуноҳини сўраб истиғфор айтади.
Ҳадисдан

Илм ибодатдан афзалдир, у динни тутиб турувчи устундир.

Ҳадисдан
Илм икки хилдир: бири қалбдаги илм бўлиб, у фойдалидир. Иккинчиси тилдаги илм бўлиб, у Тангри ҳузурида банда зарарига далил бўлади.
Ҳадисдан
     
Китоб олимлар фикрининг паноҳгоҳи, доно кишилар бўстонининг чамани, оддий кишиларнинг томошагоҳидир. У кимсасиз кишиларга дил очувчи боғ, кўнгли  шикасталарга раҳнамодир. У барча ерда барча билан ошино, дардли кишилар дилига даводир.
Орифий китоб васфида қуйидагича тараннум қилган:
 Бир дўстки, ҳеч кимга бермаган азоб,
Узоқ синаб кўрдим, билсанг, у китоб!
Сирни яширмайди ўқувчисидан,
Хабар берар сенга ёзувчисидан.
Хилватда сен билан бўлиб у улфат,
Жимгина қуради ёқимли суҳбат.
Ҳеч кимдан қолишмас билимли аҳбоб,
Ундан сўрамасанг, бермайди жавоб.
 Муҳаммад Жабалрудий

Кимки китобга кўп боқса, китоб унинг зеҳнини очади, завқини оширади, сўзга чечан қилади.
Китоб ёлғизликдаги энг мунис ҳамдамдир.
Китоб ўтмишдан ҳам, келажакдан ҳам хабар берувчидир.
Китоб инсондан ҳеч нарса тиламайди, аммо уни камолга етказади.
Китоб одоб-ахлоқнинг кони, билимнинг эса булоғидир.
 “Оталар сўзи”

Абу Бакр ал-Хоразмий ўлим тўшагида эди. Ундан:
Кўнглинг нимани хоҳлайди, иштаҳанг нимани тусамоқда? – деб сўрадилар.
У:
Китоб юзига бир қарасам! – деди.
 “Фавокиҳ ал-жуласо”

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,
Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.
У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,
Жонингга юз роҳат беради такрор.
Абдураҳмон Жомий

Китобни бировдан қарз сўраганни
Оқиллар сафига қўшмай қўя қол,
У гоҳ қўйиндадир, гоҳи бағрида
Китоб эгасининг маҳбуби мисол.
Биров, китобингни бериб тур, деса,
Аблаҳлар сўзидек келади малол.
                                                           Алишер Навоий

Ҳамсуҳбат топмасанг, адаб боғин топ,
Баҳри дилинг очади ширин сўз китоб.
Шеър билан дўст бўлсанг, фикринг уйғотар,
Маъно гулобидин май – қадаҳ  тутар.
Китобга дўст бўлсанг, илм-одоб келур,
Дўстликдан фароғат, лаззату сурур.
Абу Аҳмад ал-Котиб

Китоб (битик) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл- идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.
Амир Темур

Ўқимишли, саводли (кишилар) ундан фойдалансин деб қўлланма учун китоб безадим.
Аҳмад Югнакий

Очсангиз варағини, кўрингусидир турфа боғ,
Жилва бергай кўзингизга навбаҳор фасли бу чоғ.
Шодлик босиб кўнгилни, ҳеч қолдирмайди доғ,
Доим бўстонни яшнатувчи боғбондир китоб.
Дилшод Отин

Тангри илтифоти менга бўлса ёр,
Китобни безаса нақши аржандий.
Умидим шулдирки, тортмайин малол,
”Гулистон” ўқиган чекмас дилтангий,
Ҳар нечук гул дилингни қилмас чоғ,
“Гулистонимдан” ол бир япроқ.  
Гул замони беш-олти кундир, бас,
Бу “Гулистон” ҳамиша пок нафас.
Саъдий Шерозий
Сен каби мингларни кўрди бу жаҳон,
Улардан қолмади ном ила нишон.
Ҳикматдан назм-ла бир китоб битгин,
Ўзингдан ёдгорлик қолдириб кетгин.
Шаҳобиддин Абдукарим ўғли

Китоб етказур кишини бахтга,
Омоч соҳибини кўтарар тахтга.
Шайх Носиф  

Эй, ҳаёт мазмунин излаган одам,
Ҳар бир китоб сатрин дилга қил малҳам.
Бедил “Рубоёт” ин сайр эт, топурсан,
Дарду ибрат, тасаввур, умр тадқиқин ҳам.
Бедил

Китоб берган одобни ота-онанг беролмас,
Дили сўқир китобдан одоб гулин теролмас.
Ш. Шомуҳамедов

Китоблар инсон тафаккури жавоҳирларини йиғиб, авлодларга мерос қолдиради.
Ойбек

Ҳар йили буғдой унар
шудгор шитобдан,
Худди шундай унар
илм китобдан.                                                                        Жосеф  Жеври

Китоблар замон тўлқинларида сузувчи ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга авайлаб элтувчи тафаккур кемаларидир.
Фрэнсис Бэкон

Китоб инсон кўз ўнгида номаълум фактларни очади.
Гершель Жонфредерик

Китобни қадрламоқ керак, бу тафаккур қасрига иззат-эҳтиром билан қадам қўймоқ лозим.
Герцен


Китоблар хазинаси, умуман олганда,  ҳаётнинг ўзига хос бадиий кўзгусидир.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”