Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори, 2017 йил 15 августдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  қонуни ижросини  хамда 5 ташаббуснинг ижросини таъминлаш юзасидан  Жиззах вилоят хокимлиги хамда вилоят ахборот-кутубхона маркази билан хамкорликда 13 майдан 17 майга кадар

“КИТОБ БУ - БИЛИМЛАР УММОНИ” хафталиги бўлиб ўтди


Ҳафталик доирасида китобхонлик, китоб мутолаасига бағишлаб турли мазмундаги тадбирлар, кўрик танловлар, Мутолаа қилишдан тўхтама лойилари бўлиб ўтди.

Ҳафталик Пахтакор, Ғаллаорол, Бахмал туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Ҳафталикка Республикадан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари Нурали Қобил, Турсун Али,Нормурод Норқобилов,Адхамбек Алимбеков, Ўктамой Холдорова, Хулкар Хамраевалар ва “Фарзанднома” асарининг муаллифи Обиддин Маҳмудов ижодий гуруҳи ва Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар  Зокировалар, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хожиакбар Хамидов, “Сўнги ва биринчи субҳидам” асарининг муаллифи Виктор Суминлар иштирок этишди ҳамда улар билан турли ўқув муассасаларида учрашув кечалар ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислар томонидан вилоятдаги 50 нафар кутубхоначилар учун “INFOLIB education” ўқув марказининг ўқув курслари ташкил этилди ҳамда ўқув маркази томонидан сертификатлар берилди.

Ҳафталикда шаҳар,туманларнинг  26 нафар МФЙ,ҚФЙларида кутубхона бурчаклари ташкил этилди.

Ҳафталикда фаол қатнашган ташкилотлар, кўрик танловлар ғолиблари, мактаб кутубхоналари, фаол китобхонларни тақдирланди.




 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”