Хитойда
дунёдаги энг катта кутубхона очилмоқда, у 1,2 миллионтагача китобни ўзига
сиғдира олади. Boredpanda шу ҳақидаги хабар, видео ва суратлар билан бўлишди.
Кутубхона
бетакрор интерьерга эга бўлиб, у ерда шаффоф муҳит ҳукмрон - унинг тузилмаси
шундайки, юқорида ёки пастда ким нима қилаётганини кўриш мумкин. Бино ўртасида
эса улкан сферик шар мавжуд бўлиб, у катта кўздек тасаввур уйғотади.
Беш қаватли
кутубхона Нидерландиянинг MVRDV дизайнерлик фирмаси билан ҳамкорликда
Тяньцзиндаги Шаҳарсозлик институти томонидан лойиҳалаштирилган.
Янги бино
Тяньцзиннинг Бинхай маданий даҳасида жойлашган ва шу боис "Бинхай
кўзи" номини олган. Кутубхона майдони - 34 минг квадрат километр, у ерга 1,2
миллионтагача китобни сиғдириш мумкин.
Комментарии
Отправить комментарий