Сообщения

Сообщения за декабрь, 2020

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР

Адабиётларни кутубхона фондидан чиқариш далолатномаси. Китоб, журнал ва бошқа жанрларни бирор сабаб билан кутубхона фондидан чиқарилганлиги тўғрисида маълум тартибда тузуладиган расмий хужжат. Адабий кечалар Бирор ёзувчи, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган ёки бирор мухим масалага оид асарларни тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган кечалар. Бундай кечалар кўпинча кутубхонлар томонидан у ёки бу ёзувчининг, шоирнинг таваллуд санасига, ёҳуд долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилади. Ахборот хизмати Ахборот органлари ва хизматлари томонидан ахборот хизмат кўрсатиш орқали фойдаланувчиларни ихтиёжига биноан зарур ахборотлар билан таъминлаш. Библограмма Анъанавий муҳитда ҳам электрон муҳитда ҳам бўлиши мумкин бўлган библиографик ахборот бирлиги (фактограмма, идеограмма ва бошқа тушунчалар каби) Библиографик ахборот Ҳужжатларни идентификацияси ва фойдаланиш учун зарур бўлган ахборот Библиографик ахборот билан таьминлаш Абонентни узоқ муддатли талабига биноан мунтазам...

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Изображение
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди Ҳукуматнинг 22 декабрдаги тегишли қарори билан “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (бугунги кунда 2 717 320 сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофотини олади.

“Tashkent Book Fest-2020” II Тошкент Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси

Изображение
“Tashkent Book Fest-2020” II Тошкент Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида турли мазмундаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда, унда вилоят ахборот -кутубхона маркази мутахассислари фаол қатнашди.

"Tashkent Book Fest-2020" II Тошкент Халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси очилди

Изображение
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Tashkent Book Fest-2020" II Тошкент Халқаро китоб-кўргазма ярмаркасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. "Tashkent Book Fest-2020" II Тошкент Халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси 18 декабр кунига кадар давом этади

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР

Ахборот куни Маълум вақт ичида (одатда ҳафта ёки бир ой ичида) кутубхонага келган янги адабиётлар ҳақида ахборотлар ҳақида ахборот беришини назарда тутувчи тадбирлар мажмуи, бунда китоб кўргазмалари уюштирилади, ахборот хизмати ходимлари таклиф этилади. Ахборот таъминоти Ахборот массивлари мажмуи, библиографик ахборотлар таснифини ва кодлаштириш, библиографик форматлар базаси. Ахборот ва тил таъминоти бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Бу иккаласини ахборот таъминоти сифатида бирлаштириш мумкин. Ахборот талабгори Маълум ахборотни олувчи ва ундан ўз ичига фойдаланувчи шахс, жамоа ёки ташкилот. Аҳолига кутубхона хизматини кўрсатиш статистикаси. Китобхонлар жамоасининг миқдорий ўзгариши жараёнларини, уларнинг динамикасини, аҳоли сонига бўлган нисбани, ижтимоий фондлардан фойдаланиш даражасини ўрганувчи кутубхона статистикасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар: китобхоналар сони, кутубхонага келиш миқдори, китоб бериш миқдори. Автобиблиография Шахсий ...

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди. Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. ✅ Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади: 👉 биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш; 👉 иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш; 👉 учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифа...

КУН ТАРИХИ

Изображение
9⃣ (http://t.me/talabaga_kerak/787)-dekabr 2020-yil, chorshanba 🎉Bayramlar:🎉 🕯- Xalqaro genotsid qurbonlari xotirasi kuni, ularning qadr-qimmatini hurmat qilish va ushbu jinoyatlarning oldini olish kuni. ❌- Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurash kuni 🇷🇺- Rossiya temir yo'l transportining idoraviy himoyasi yaratilgan kun 📔Tarixda bugun:📔 📔- 1884 yil - AQShda ruletli konkining takomillashtirilgan versiyasi patentlangan 📔 1917 yil - Qrimda tatarlarning eng yuqori organi bo'lgan Qurultay tashkil etildi. 📔 1967 yil - N. CHAUSHESKU Ruminiya Prezidenti bo'ldi 📔- 1968 yil - Kompyuter sichqonchasining tug'ilgan kuni Duglas Karl Engelbartning Duglas Professional Konferentsiyasida San-Frantsiskoda kompyuter sichqonchasi va gipermatnning birinchi ommaviy namoyishi. 📔 1990 yil - Lex VALENSA, taqiqlangan "Birdamlik" ittifoqining rahbari, Polsha Prezidenti etib saylandi. 📔- 1989 yil - "Kommersant" gazetasi nashr etila boshladi. 📔...

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР

Асосий фонд. Кутубхона соҳаси бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ комплектини ўзида мужассамлаштириш кутубхона фондининг бир қисми. У адабиётларнинг доимий сақланишларига ва турли давлатга оид ҳужжатларга бўлган китобхон талабини қондиришга қаратилган. Асосий сарловҳа. Нашрнинг асосий мазмунини акс эттирувчи сарлавҳаси титул варағининг бошида жойлаштирилган ёки полиграфик усулда (шрифт ёки ранг орқали) ажратиб берилди. Асосий индекс Тўлиқ индекс тартибига кирувчи таснифлаш индексларидан биринчи бўлиб, мазкур ҳужжатнинг асосий мазмуни акс эттириладиган системали каталогнинг бўлимига ишора қилади. Аудиовузиал материаллар. Техника воситалари ёрдамида маълум қилинадиган овозли, тасвирий ёки тасвирий овозли хабарга эга бўлган ҳужжатлар. Булар қаторига кинофотоҳужжатлар (кинофильмлар, диафильмлар, диапозитлар, магнитли фонограммалар, граммплстинкалар), магнитафонлар, видео ёзувлар, магнитофилъмлар, голограммалар ва бошқалар киради. Шунингдек, аудиовизуал материалларга юқорида қайд этилган ...

Декабрь ойи – юртимиз ва жаҳон тақвимида

1 декабрь – Бутунжаҳон орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) касаллигига қарши кураш куни. 1 декабрь (1945 йил) – Аёллар халқаро демократик федерацияси ташкил топган кун. 3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни. 4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. 4 декабрь (1993) – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси тасдиқланган кун. 5 декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни. 11 декабрь (1946 йил) – ЮНИСЕФ болалар фонди ташкил топган кун. Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни 12 декабрь – атоқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун. 12 декабрь – атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов таваллуд топган кун. 16 декабрь – Ўзбекистон Республикаси ФИФАга аъзо бўлган кун. 18 декабрь (195...