Сообщения

Сообщения за 2019

АКМда 2019 йил давомида Энг кўп ўқилган ахборот-кутубхона ресурслари статистикаси

Энг к ўп ўқилган Фан сохаларига оид адабиётлар   10 лиги. 1.Иззат Султон “Адабиётшунослик назарияси” 2.Қ. Эргашев “Ўзбекистон тарихи. 3. “Математик анализ асослари” 4. Ички касалликлар 5. Маъмурий хуқуқ 6. Жиноят кодекси 7. Кимё 8.   Қизиқарли география 9.   Тилшуносликка кириш. 10. Н. Шермухаммедова . Фалсафа   Энг кўп ўқилган бадиий адабиётлар   10 лиги 1.Ў. Хошимов. Икки эшик ораси 2. С.Ахмад. “Уфқ” 3. А. Қодирий.“Ўткан кунлар” 4 А. Қаххор. Сароб 5. Ч. Айтматов. Асрни қаритган кун 6. Жек Лондон. Мартин Иден 7. л. Толстой. “Уруш ва тинчлик” 8. Чўлпон. Кеча ва кундуз 9. Ойбек. Навоий 10. Ғафур Ғулом. Шум бола     Энг кўп ўқилган ойномалар   10 лиги       1. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами       2. Кутубхона . uz 3.        INFOLIB 4.   ...

"Давлат мадҳияси ҳалқимизни бунёдкорлик, эзгулик, ватанпарварликка чорловчи куч"

Изображение
10 декабрь Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси қабул қилинган кун муносабати вилоят Ахборот - кутубхона маркази жамоаси 10 декабр куни соат 9-00 да давлат мадҳияси билан ўз иш фаолиятларини бошлади ҳамда соат 14-00 да "Давлат мадҳияси ҳалқимизни бунёдкорлик, эзгулик, ватанпарварликка чорловчи куч"   номли   илмий-амалий анжуман, "Ватан мадхи" номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.  

ЎҚИНГ БУ ҚИЗИҚ

Ўқинг бу қизиқ....   Илк бор нашрдан чиқарилган китоб 1454 йилда Иоганн Гутенберг томонидан Германиянинг Майнц шаҳрида чоп этилган 42 қаторли инжилдир. *   *   * Ёзувчилар орасида машҳурларнинг машҳури номини бир неча ўн йиллардан бери Агата Кристи эгаллаб турибди. Адибанинг 78 та асари 44 тилга таржима қилиниб, 2 миллиард нусхада сотилган.   *   *   * Энг кўп сотиладиган китоб Инжил ҳисобланади. У 1815 йилдан то 1999 йилга қадар 3,88 миллиард нусхада сотилган. Энг машҳур китоблар рейтингида иккинчи ўрин “Гиннес” рекордлар китобига тегишли.   *   *   * Дунёдаги энг катта луғат 1854 йилда Якоб ва Вильгельм Гриммлар томонидан ёзила бошлаган “Немис тили луғати” саналади. Луғат тузиш ишларини бошқа муаллифлар давом эттиришган ва бу жараён 1971 йилга келиб ўз поёнига етган. Луғат 34 519 саҳифани ўз ичига олган бўлиб, у 33 том тарзида нашрдан чиқарилган. *   *   * Энг кекса ёзувчилар – америкалик опа-сингилл...

Табиатни асра

Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот - кутубхона маркази илмий-услубият бўлими     “Табиатни асра”   (Экология ва табиатни мухофаза қилиш тўғрисида)   УСЛУБИЙ ТАВСИЯНОМА       2019 йил      Бугун инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабатлари оқибатларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Дунёнинг бир бурчида сув тошқинлари, зилзилалар рўй бераётган бўлса, бошқа жойида ўрмон ёнғинлари кузатилаяпти. Бу каби глобал муаммолар табиат бойликларидан экологик омиллар ҳисобга олинмаган ҳолда фойдаланиш натижасида ўтган асрнинг иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди.   Қайд этиш жоизки, узоқ йиллар мобайнида табиатга етказилган таъсир оқибатида табиий мувозанатга путур етди. Бугунги кунга келиб эса, инсоният тамаддуни, унинг эртанги тақдири айнан шундай масалаларни ҳал этишни тақозо қилмоқда. Айни чоғда экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий қилиш, ...