ЯНА БИТТА НУРХОНА КИТОБХОНЛАР УЧУН ОЧИЛДИ.......

Китобхонлик маданиятини юксалтириш - буюк мақсадларимизга эришишимизнинг муҳим кафолатидир.

Ш.М.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги  ПҚ-4354- сон қарорлари ҳамда обод махалла давлат дастури асосида Жиззах вилоятининг Арнасой туманининг 45 минг аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги қўшалоқ байрам сифатида 29 август куни Арнасой туман Ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Арнасой туман  китобхонлари учун ахборот-кутубхона марказида барча шарт шароитлар мавжуд бўлиб, яъни турли мазмундаги китоб фонди 10 минг нусхадан зиёд, 30 ўринли ўқув зали, 800 нусхадан зиёд болалар адабиёти 10 ўринли болалар ўқув зали, 700 нусхадан зиёд электрон нашрлари 24 ўринли электрон ўқув заллари, алоҳида абонимент бўлими, адабиётлар сақлаш хоналари мавжуд. Булардан ташқари китобхонлар учун ахборот-кутубхона марказида буккофе шароитлари яратилган. Ахборот-кутубхона марказида китобхонлар ўзларига керакли адабиётларни электрон ўқув зали орқали наинке вилоят ахборот-кутубхона маркази билан балки Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ўзаро алоқага чиқиш имкониятлари мавжуд.

Мана шундай  ахборот – кутубхона марказларининг купайиши ёш авлодларимизни келажакда ўзлари орзу қилган ўқув муассасаларига ўқишларга кириб, танлаган касбларининг етук мутахассислари бўлиб етишларида муҳим омил ҳисобланади. 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУГАТЛАР

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ”