КУТУБХОНА ИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАР
Аноним нашр Муаллифи кўрсатилмаган нашр. Архив нусха. Миллий кутубхоналар ва давлат китоб фонди омборларида сақланадиган мамлакатнинг ўзида чоп этилган асарлар нусхаси. Архив нусхаси доимий сақланиши, фонддан чиқарилмаслиги ва кутубхонадан ташқарига берилмаслиги лозим. Асар. Тил, белги, рамз ёки ўзга воситалар ёрдамида фикрини ифодаловчи ёки образларни гавдалантирувчи тугал кўринишига эга бўлган бадиий ёки адабиёт ижод натижаси. Асарлар тўплами Муаллифнинг барча асарларини ёки бутун ижоди ҳақида тасаввур бера оладиган бир қисм асарлари ўз ичига бир ёки кўп жилдлик нашр. Асосий библиографик ёзув Ҳужжат ҳақида тўлиқ маълумот бера оладиган каталоглаштириш ёзуви бўлиб, у ҳужжатни инденфикациялаш ва қидиришни таъминлайди. Асосий матн. Асарларнинг асосий мазмуни баён этилган нашр матни.У кириш сўзи, ўнли сўзлар матнлардан фарқ қилади. Асосий сарварақ (титул варақ) Библиографик тасвир тузишда асосий манба бўлган нашрга ёки унинг қисмлари масалан: жилдга оид энг асосий маъ...