Кутубхоначилик соҳасига юксак эътироф
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари вакиллари Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳукуматимиз томонидан юксак мукофотларга сазовор бўлишди. Қувонарлиси, улар орасида ўз касбининг жонкуяри, фидоий инсон, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Тешабаева Умида Алимджановна ҳам эътироф этилдилар. Ўзбекистон кутубхоначилик соҳасида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан илк бор тақдирланиш соҳа вакилларига катта ишонч билан бир қаторда халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъатини ривожлантириш йўлида янада кўпроқ хизмат килишга ундайди.