Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 18 сентябрдаги 739-сонли қарорида ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган ахборот-кутубхона хизмати сифатини яхшилаш, уларнинг ахборотга бўлган талабини қондириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш борасида асосий вазифалар белгилаб берилган. Ушбу қарор ижроси доирасида Маданият вазирлиги Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг мунтазам ва мустақил равишда билимини оширишга кўмаклашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. ...